Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2501/340 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья JURAYEV IBROXIM XOLMAMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый
Source ID 03ff28a0-7b20-413b-ae4e-4c983fbffe83 Claim ID PDF Hash f274ff392983fc9e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 118-моддаси нинг 118 law
олатда суд ИПКнинг 107-моддаси олатда суд ИПК 107 law
нинг 324-моддаси нинг 324 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
тисодий процессул кодекснинг 107-моддаси тисодий процессул кодекс 107 code_article
ИПК 154-моддаси ИПК 154 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онун нормасида ИПКнинг 107-моддаси онун нормасида ИПК 107 law
мазкур Кодекснинг 118-моддаси мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1706-2501/340-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Жураев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья –С.Умаралиев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва Ш.Абдухаликовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, даъвогар вакили М.Валиев, З.Абдувалиев (2025 йил 22 январ ва 2025 йил 5 февралдаги ишончномалар асосида), “Алёртекс” МЧЖ вакили адвокат М.Мирмаксудов (2025 йил 6 март кунги 4-сонли ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “Агробанк” АТБ манфаатида жавобгар – “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамияти ва “ hir q hi-kl st r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 53 450 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 709 052 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 572 784 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 28 октябрь кунги қароридан норози бўлиб, “Агробанк” АТБ томонидан киритилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринда матнларда палата деб юритилади) “Агробанк” АТБ (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ l` rt ks” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади) ва “ hir q hi-kl st r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда мулкий жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 53 450 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 709 052 000 сўм ҳисобланган фоиз, 1 572 784 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Хўжаобод туманлараро иқтиодий судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 53 450 000 000 сўм муддати ўтган 2 кредитнинг асосий қисми, 1 709 052 000 сўм кредит фоизи, 235 918 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 134 636 720 сўм давлат божи ундирилган. Қўшимча жавобгарга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилган. Даъвонинг пенга оид даъвонинг бир қисми рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан киритган апелляция ва қўшимча апелляция шикоятларида суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда матнларда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига юклатилишлиги, бироқ давлат божи тўлови жамиятдан ундирилганлиги, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июль кунги 4-1706-2501/402-сонли ажрими билан ҳақдор “Нил гранит” МЧЖнинг жамиятга нисбатан тақдим этган тўловга қобилиятсизлик аризаси иш юритишга қабул қилинганлиги, жамиятга нисбатан кузатув жорий этилганлиги, ушбу ҳолатда суд ИПКнинг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан қолдириши лозим бўлганлиги, бу ҳақда Олий суднинг 13-сонли пленуми қарорида ҳам тушунтириш берилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш ва суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган. Апелляция инстанциясининг 2025 йил 28 октябрь кунги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 сентябрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилининг янги қарор қабул қилинган ва даъво ариза кўрмасдан қолдирилган. “Агробанк” АТБ ҳисобидан: - Республика бюджетига 1 134 636 720 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогар Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 28 октябрь кунги қароридан норози бўлиб, Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, апелляция инстанция судининг қарорини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 134 636 720 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Даъвогар тафтиш шикоятида апелляция инстанция суди даъвони кўрмасдан қолдириб тўғри қарорга келган бўлсада, давлат божини даъвогар зиммасига юклаб нотўғри қарор қабул қилганлиги, даъво аризаси судга даъвогар томонидан топширилган вақтда жавобгарларга нисбатан “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида” иш қўзғатилмаганлиги, кредит қарздорликлари ҳам мавжуд бўлганлиги, шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш юзасидан суд бошқарувчисига эмас, балки судга мурожаат этганлиги, мазкур холатда даъво аризани судга киритишда банкнинг айби йўқлиги, қабул қилинган қарор амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабларига мутаносиб эмаслиги, давлат божини ушбу қонунчилик талабларидан четда қолдирган ҳолда тақсимот қилганлиги ҳақида важлар келтирган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари тафтиш шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция инстанцияси суди қарорининг даъвогар ҳисобидан бюджетга 1 134 636 720 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги қисмини бекор қилишни сўради. 3 Жавобгар вакили шикоятга эътироз билдириб, апелляция судлов ҳайъати тўғри тўхтамга келганлигини, чунки, амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилиши белгиланлигини, бу холатда давлат божи даъвогар зиммаси юклатилиши лозимлигини билдириб, шикоятни рад қилишни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. “ hir q hi-kl st r” масъулияти чекланган жамияти вакиллари белгиланган тартибда ҳабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида қатнашмади. Судлов ҳайъати мазкур холатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 324-моддасига асосан, ишни қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогарнинг Жалақудуқ туман филиали ва жавобгар ўртасида 2023 йил 8 февралда 16210-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, даъвогар жавобгарга 22 ой муддатга йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида 53 796 649 200 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса шартнома иловасида келишилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 2023 йил 8 февраль кунги уч томонлама тузилган 4-сонли кафиллик шартномасига асосан “ hir q hi-kl st r” масъулияти чекланган жамиятининг 32 277 989 520 сўмга кафиллиги тақдим этилган. Жавобгар кредит шартномасида келишилган муддатларда ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида 2025 йил 9 апрель куни ҳолатига 53 450 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 709 052 000 сўм ҳисобланган фоиз қарздорликларини вужудга келтирган Юқоридаги асосга кўра? палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган бўлсада, бироқ, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг 2025 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвони кўрмасдан қолдиришни, шунингдек даъвогар ҳисобидан 1 134 636 720 сўм давлат божини Республика бюджетига ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Ьоиси, ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. 4 Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июль кунги ажрими билан ҳақдор “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Алёртекс” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризаси иш юритувга қабул қилиниб, жавобгарга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ҳамда муваққат бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Давлатов тайинланган. Кафил жавобгар “Ишонч замин кластер” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳам Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ажримга асосан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув жорий қилинган ва муваққат бошқарувчи тайинланган. Яна бир қўшимча жавобгар, гаров мулки эгаси “Нил гранит” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган бўлсада, гаров шартномасида жамият кредит ва уни фоизидан бўлган қарздорликларни тўламаганда, ундирувни гаров мулкига қаратиш орқали тўлаб бериш мажбуриятини олган. Гарчи, палата томонидан даъвогар манфаатида судга киритилган даъво аризада, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар ҳисобидан солидан тартибда муддати ўтган кредитнинг асосий қисмидан 53 450 000 000 сўм асосий қарз, 1 709 052 000 сўм кредит фоиз, 1 572 784 000 сўм пеня ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан 2025 йил 5 сентябрда қабул қилган ҳал қилув қарорида даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан 53 450 000 000 сўм асосий қарз, 1 709 052 000 сўм кредит фоиз, 235 918 000 сўм пеня вам 37 500 сўм почта ҳаражатини даъвогар ҳисобига ҳамда 1 134 636 720 сўм давлат божини республика бюджетига ундиришни, даъво аризадиги кафилга нисбатан қисми бўйича кўрмадан қолдирилган бўлса-да, бироқ биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда барвақт тўҳтамга келган. Боиси, палата томонидан даъвогар манфатида киритилган даъво аризада кредит қарздорликни жаъвогар ҳисобидан ундиришни ва ундирувни кафил шартномаси асосида кафилдан ундириш сўралганлиги, лекин ишдаги мавжуд хужжатларда кафил 03.01.2025 йилда Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 4-1807-2401/2126-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилятлисиз (банкрот) деб топилганлиги юзасидан ушбу қими бўйича кўрмасдан қолдирилган бўлса-да, бироқ биринчи инстанция суди 05.09.2025 йилда ҳал қилув қарори қабул қилган вақтда жавобгар ҳам Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 18.07.2025 йилдаги 4-1706-2501/402-сонли ажрими билан жавобгарни тўловга қобилятсиз (банкрот) деб эътироф этиш юзасидан ариза иш юритувга қабул қилинганлиги ва жавобгар-жамиятда муваққат бошқарувчи тайинланганлиги биринчи инстанция судининг назаридан четда қолганлиги аниқланди. Ваҳоланки, биринчи инстанция суди мазкур даъво ариза юзасидан даъвони кўрмасдан қолдириши, белгиланган тартибда давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундитриши лозим бўлган. Шунга кўра, тафтиш судлов ҳайъати даъвогар вакилининг даъво аризаси судга даъвогар томонидан топширилган вақтда жавобгарларга нисбатан “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида” иш қўзғатилмаганлиги, кредит 5 қарздорликлари ҳам мавжуд бўлганлиги, шу сабабли даъвогар қарздорликни ундириш юзасидан суд бошқарувчисига эмас, балки судга мурожаат этганлиги, мазкур холатда даъво аризани судга киритишда банкнинг айби йўқлиги, қабул қилинган қарор амалдаги кодекс ва пленум қарорлари талабларига мутаносиб эмаслиги, давлат божини ушбу қонунчилик талабларидан зид равишда тақсимот қилганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессул кодекснинг 107-моддаси 9-бандида, даъво кўрмасдан қолдирилиши, даъво кўрмасдан қолдирилганда давлат божи манфаати кўзланган даъвогар ҳисобидан ундирилиши лозимлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 13-сонли “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг (бундан буён матнда “Пленум қарори” деб юритилади) 11-бандида, агар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгандан кейин қарздордан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар вужудга келган қарзни ундириш ҳақида кредиторнинг даъво аризаси (суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза) судга келиб тушса, ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш рад этилиши, агар кўрсатилган ҳолатлар даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан кейин аниқланса, ИПК 107-моддасининг 9-бандига асосан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши, ушбу қоида қарздорликни ундириш тўғрисида биринчи инстанция судида ишни кўриш жараёнида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза судга берилган ва у суд томонидан иш юритишга қабул қилинган ҳолатга ҳам қўлланилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 17-банди, тўртинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно эканлиги тўғрисида тушинтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси, биринчи қисмининг 6,7,8,9-бандларига кўра, агар ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса, суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги ёки ундирилмаслиги назарда тутилган бўлиб, мазкур қонун нормасида ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига 6 асосан даъво кўрмасдан қолдирилганда давлат божи ундирилмаслиги ёки тўланган бўлса қайтариш лозимлиги назарда тутилмаган. Юқоридагиларга кўра, апелляция судлов ҳайъати ушбу ҳолатларга аниқлик киритиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ушбу холатларни моддий ҳуқуқ нормалари билан асослаб, янги қарор қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш ҳамда давлат божини даъвогар ҳисобидан бюджетга ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бундан кўринадики, тафтиш судлов ҳайъати даъвогар томонидан келтирилган важлар билан келишмайди ҳамда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ва процессуал қонун талабларига риоя қилинган, суд харажатлари тўғри тақсимланган деб ҳисолаблаб, суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Зотан, Ўзбекситон Республикаси Иқтисодий процессул кодекснинг 7 324 -моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, тафтиш инстанция суди тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли экандлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгмиланган. Юқоридагиларга кўра, тафьтиш инстанция судлов ҳайъати, даъвогарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, тафтиш шикояти учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни, “Агробанк” АТБ томонидан тафтиш шикояти апелляция қарорининг фақатгина давлат божини ундириш қисмидан норози бўлиб берилганлигини инобатга олиб, тафтиш инстанцияси учун давлат божини ундирмасликни, иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекситон Республикаси Иқтисодий процессул кодекснинг 118, 308, 324, 3244, 3246, 3247, 3249 - моддаларини қўллаб, тафтиш судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: «Агробанк» АТБнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 28 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. «Агробанк» АТБ томонидан тафтиш инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. 7 «Агробанк» АТБ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Қарордан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Т.Атабаев ҳайъат аъзолари О.Садиков Ш.Абдухаликов