← Назад
Решение #2831580 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 599 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 587 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ФК | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6852-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 18 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармасининг, палата аъзоси
даъвогар “-------------” акционерлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар "------------" фермер хўжалигидан 157637968 сўм асосий қарз, 46822424 сўм пеня ва 41200
сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича, қўзғатилган ишни
суд, даъвогар вакили А.Хайдаров (2025 йил 3 январ кунидаги 11-06/17-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризадан кўринишича, “-------------” АЖ Фарғона вилоят филиали
(кейинги матнларда - даъвогар деб аталади) ҳамда "-------------" фермер хўжалиги
(кейинги матнларда - жавобгар деб юритилади) ўртасида, 2024 йил 21 февраль куни
24/12-4-30-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, лизинг
берувчи, лизинг олувчига 1 (бир) дона 950325600 сўмлик, “ -6070” русумли
тракторни, шунингдек даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 5 январь куни
24/12-4-651-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, лизинг
берувчи, лизинг олувчига 431200000 сўмлик 1 (бир) дона “Suk v D wnhill 3+1
русумли айланма омочни ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 21
октябрь куни 24/12-4-747-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага
кўра, лизинг берувчи, лизинг олувчига 125000000 сўмлик 1 (бир) дона поя
майдалагични лизингга бериш мажбуриятини, лизинг олувчи фермер хўжалиги эса,
ушбу шартномаларнинг шартлари асосида техникадан фойдаланиш ва лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу
шартномаларга
асосан,
лизинг
берувчи
шартномавий
мажбуриятларини бажариб, жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномасига
асосан, қишлоқ хўжалик техникаларини топширган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларида лизинг тўловларини
тўлаб бориш муддатлари ҳақида келишилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу
тўлов муддатлари бузилиб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси Фарғона
вилоят худудий бошқармаси даъвогар манфаатида, жавобгардан 157637968 сўм
асосий қарз, 46822424 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати ундириш тўғрисида
даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, даъво аризада
суд мажлисини палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган
тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисига ундан вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йуқлигида хал қилиниши
мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили, судга маълумотнома тақдим қилиб,
жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилларининг кўрсатмасини, ишдаги ҳужжатларни, тақдим
қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида, 2024 йил 21 февраль
куни 24/12-4-30-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, лизинг
берувчи, лизинг олувчига 1 (бир) дона 950325600 сўмлик, “ -6070” русумли
тракторни, шунингдек даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 5 январь куни
24/12-4-651-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага кўра, лизинг
берувчи, лизинг олувчига 431200000 сўмлик 1 (бир) дона “Suk v D wnhill 3+1
русумли айланма омочни ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 21
октябрь куни 24/12-4-747-сонли лизинг шартномаси тузилиб, ушбу шартномага
кўра, лизинг берувчи, лизинг олувчига 125000000 сўмлик 1 (бир) дона поя
майдалагични лизингга бериш мажбуриятини, лизинг олувчи фермер хўжалиги эса,
ушбу шартномаларнинг шартлари асосида техникалардан фойдаланиш ва лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 599-моддасига кўра, лизинг бўйича
топширилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи лизинг берувчидан бошқа шахсга
ўтганида лизинг шартномаси янги мулкдор учун ўз кучини сақлаб қолади.
Ушбу кодекснинг 587-моддасига биноан, лизинг шартномаси бўйича, лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи), иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан, сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи
учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида, келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи
эса, бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса, иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак.
Лекин, фермер хўжалиги томонидан шартномалар мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан лизинг тўловларидан 2025 йил 20 ноябрь ҳолатига жами
157637968 сўм асосий қарздорликка йўл қўйилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг
суд мажлисидаги кўргазмаси билан ҳам ўз тасдиғини топади.
Бу ҳолатда суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар фермер хўжалиги шартнома мажбуриятларини
бажармасдан тўловни кечиктирганлиги учун 46822424 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларининг 8.3, лизинг тўловлари
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса лизинг олувчи ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли” деб тушунтириш
берилган.
Бу ҳолатда, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини ҳам асосли деб
ҳисоблайди, бироқ, жавобгарнинг мажбуриятни бажариш даражасини ҳамда
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини
9000000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса,
суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар лизинг компанияси фойдасига 157637968 сўм асосий қарз, 9000000 сўм
пеня ва 41200 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад
этишни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан Давлат
бюджетига 4089207,84 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,263,326, 587,599,-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларига асосан,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "-------------" фермер хўжалигидан:
даъвогар «-------------» акционерлик жамияти фойдасига 157637968 сўм
асосий қарз, 9000000 сўм пеня ва 41200 сўм почта харажати;
Давлат бюджетига 4089207,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида, ушбу суд орқали,
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов