Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9827 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 57bb82f9-cfba-438a-98f3-1e19adc68ac3 Claim ID PDF Hash 6d6b539facd57d20... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9827-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ "*********" АЖ манфаатида жавобгар "*********" МЧЖга нисбатан 666 227 000 сўм кредит асосий қарз, 182 355 100 сўм кредит фоизи ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари А.Хуррамов ва Ф.Турдикулов (2025 йил 10 декабрдаги №01-4633/14-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Жонқуватов (2025 йил 03 январдаги 03-01/511-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ "*********" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*********" МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 666 227 000 сўм кредит асосий қарз, 182 355 100 сўм кредит фоизи ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, кредит қарздорлиги сўндирилмаганлигини, қарздорлик даъво талабида келтирилганидан ошганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвоси асосли эканлигини, эътирози йўқлигини таъкидлаб, суддан қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 сентябрда 2024/98-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилиб, унга кўра 18 ойлик муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини олган. Шартномаси бўйича даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит асосий қарзи ҳамда фоиз қарздорлигини сўндириш бўйича юборилган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Палата банк манфаатида асосий кредит ва фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 18 декабрь ҳолатига маълумотга кўра, жавобгар томонидан қисман, яъни 139 000 000 сўм кредит фоизи учун тўлов амалга оширилган. Шундан сўнг кредитнинг муддати ўтган асосий қарздорлиги 666 227 000 сўм, фоиз қарздорлиги 43 355 100 сўмни ташкил этади. Шунга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра эса иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридаларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 666 227 000 сўм кредит асосий қарзи, 43 355 100 сўм кредит фоизи, 41 200 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 16 971 642 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 292, 734, 744-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "*********" МЧЖан даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ "*********" АЖ фойдасига 666 227 000 сўм кредит асосий қарзи, 43 355 100 сўм кредит фоизи ундирилсин. Жавобгар "*********" МЧЖдан даъвогар Ўзбекистон Республикаси ТИФ "*********" АЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджети ҳисобига 16 971 642 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов