← Назад
Решение #2831606 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6552-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 18 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.У.Махмудов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Б.Темиров суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ф.Ш.Н (2025 йил 24 ноябрдаги №283-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари Н.Ф.К (2025 йил 20 октябрдаги ишончнома ва
2025 йил 14 октябрдаги 18-сонли ордер асосида), А.М.Ю (2025 йил 4
февралдаги №42-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ААА”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 839 117 314 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ААА” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —
даъвогар ва/ёки сотувчи) жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки сотиб олувчи)га нисбатан судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 684 221 115 (ер ва мулк
солиғи) ва 154 896 199 (пеня) сўм, жами 839 117 314 сўмни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага
эътироз билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда —ИПК) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги
“Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини
яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-103-сонли Фармони 4бандига асосан, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ва сотиб олиш
қийматининг 35 фоизи ва ундан юқори қисми тўланган пахта тозалаш
заводлари ва пахта қабул қилиш масканларини (кейинги ўринларда — мулкий
мажмуа) жалб этиладиган кредит бўйича мулкий мажмуа сифатида гаровга
қўйишга рухсат бериш. Бунда:мулкий мажмуаларни сотиб олиш бўйича
тўловларнинг қолган қисмини амалга ошириш таъминоти сифатида суғурта
компаниясининг тўловни амалга оширмаслик суғурта полиси ва (ёки) учинчи
шахс кафиллиги ёхуд бошқа банк кафолати тақдим этилади;кредит
қарздорлиги ҳисобига мулкий мажмуалар гаров мулки сифатида тижорат
банклари тасарруфига ўтказилганда, мулкий мажмуани савдоларга чиқариш
уларнинг фаолият турларини сақлаб қолиш шарти билан амалга оширилади;б)
тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖнинг мулкий мажмуаларини сотиб олиш
бўйича кластерлар билан тузилган олди-сотди шартномаларида белгиланган
тўлов графиги бўйича қарздорликлар муддатини бир йилга узайтиришга
розилик берилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар Фармон ва тарафлар ўртасида 2021 йил
18 мартда тузилган №1-сонли “Кўчмас мулк ва асбоб ускунани
сотиш” шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома) ва ушбу шартномага
2024 йил 7 сентябрда тузилган 1-сонли келишув(кейинги ўринларда —
келишув)дан келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш
механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19
сентябрдаги 744-сонли қарори ва 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сонли қарори
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахтатўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотлари-кластерлар фаолиятини
самарали ташкил этиш-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 09 апрелдаги 03/12086-сонли йиғилиш баёнига асосан сотувчи ўзига тегишли бўлган Яккабоғ
тумани, А.Темур кўчаси 39-уйда жойлашган “Яккабоғ пахта тозалаш” АЖ,
Синнон П.Қ.Қ.М, Эсат П.Қ.Қ.Мга тегишли бўлган бино ва иншоотларни ҳамда
асбоб ускуналарни мулкий мажмуа сифатида (1-иловага мувофиқ) сотиб
олувчига мулк қилиб топширади(сотади), сотиб олувчи эса ушбу “Объект ва
асбоб ускуналар”ни қабул қилиб олади ва мазкур шартномада кўрсатилган
“Объект ва асбоб ускуналар”нинг баҳосини белгиланган тартибда ва
муддатларда (2-иловага мувофиқ) сотувчига баҳоланган қийматда тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларидан келиб чиқган ҳолда 2021 йил 18
мартдаги объектни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан
шартномада назарда тутилган объектларни жавобгарга топширган.
Даъвогарнинг даъво ариза келтирилган асослар ва суд мажлисида
иштирок этган даъвогарнинг тушунтиришларига кўра, шартномада назарда
тутилган мулкий мажмуа учун 2023-2024 йиллар учун мулк солиғи
132 130 615 сўм ва унга ҳисобланган 25 216 508 сўм пеня, ер солиғи
674 988 191 сўм ва унга ҳисобланган 180 509 891 сўм пеня тўланмаган.
Суд, ишдаги ва Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан олинган
ҳужжатлар билан даъвогарнинг даъво аризасини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, шартноманинг 4.4-банди бешинчи хат боши ва келишувга кўра,
сотиб олувчи “Объектлар” 2020 йил пахта ҳосилини қабул қилишга тайёрлаш
учун 2020 йил сентябрь кунидан бошлаб сотиб олувчи томонидан ижара
шартномасига асосан фойдаланиб келаётганлиги сабабли сотиб олувчи 2020
йил 01 сентябрдан 2025 йил 01 апрель кунига қадар объеткларнинг
эксплуатацияси учун ҳисобландиган барча коммунал, суғурта, солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлашни ўз зиммасига олган ва тўлаш чораларини
кўриш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар даъвогардан қабул қилиб олинган мулкий мажмуа
учун 2023-2024 йиллар учун мулк солиғи 132 130 615 сўм ва унга ҳисобланган
25 216 508 сўм пеня, ер солиғи 674 988 191 сўм ва унга ҳисобланган
180 509 891 сўм пеняни тўламаган, даъвогарнинг талабномасини оқибатсиз
қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2023-2024 йиллар учун мулк солиғи
132 130 615 сўм ва унга ҳисобланган 25 216 508 сўм пеня, ер солиғи
674 988 191 сўм ва унга ҳисобланган 180 509 891 сўм пеня жами 839 117 314
сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, келишув,
қарорлар, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан олинган далиллар, ишда
иштирок этувчи даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор
этиб бўлмайди.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ФКнинг 244-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.Етарли
асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни бажаришни
кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга ҳақли.
Бироқ, жавобгар ўз талаб, эътирозларини, 2023-2024 йиллар учун мулк
солиғи 132 130 615 сўм ва унга ҳисобланган 25 216 508 сўм пеня, ер солиғи
674 988 191 сўм ва унга ҳисобланган 180 509 891 сўм пеня жами 839 117 314
сўм маблағлар тўлаб берилганлигини тасдиқловчи, шунингдек, мажбуриятни
бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришҳақида келишувларга
эришилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилмади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан
даъвогар фойдасига 2023-2024 йиллар учун мулк солиғи 132 130 615 сўм ва
унга ҳисобланган 25 216 508 сўм пеня, ер солиғи 674 988 191 сўм ва унга
ҳисобланган 180 509 891 сўм пеня жами 839 117 314 сўмни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан жами 16 782 346,28 сўм давлат божи ва
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ААА” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“ААА” акциядорлик жамияти фойдасига 684 221 115 (ер ва мулк солиғи) ва
154 896 199 (пеня) сўм, жами 839 117 314 сўм ҳамда 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан Давлат
бюджетига 16 782 346,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов