Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2501/2941 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6717a35f-f4ad-4df5-9cff-4c472873083e Claim ID PDF Hash 9af2a2812056a8db... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2501/2941-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 2025 йил 18 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБнинг жавобгар- “Ir n m v r” масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня, жами 27 629 089,76 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакилиУ.Мўминов (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ir n m v r” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня, жами 27 629 089,76 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар банк вакили иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар билан 2024 йил 10 июлда №438-сонли кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра жавобгарга исталган мақсадларда фойдаланиш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни Иқтисодий процессуал Кодексининг 170-моддасига мувофиқ, жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди. Суд даъвогар банк вакилининг тушунтиришини, кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим қилинган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 10 июль санасида №438-сонли исталган мақсадларда фойдаланиш учун кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг шарти бўйича даъвогар томонидан 300 000 000 сўм миқдорида, 36 ой муддатга, имтиёзли даврсиз, йиллик 28 фоиз устама тўлаш шарти билан жавобгарга кредит маблағлари ажратилган, жавобгар эса кредит тани ва фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар жавобгарга муддати ўтган кредит тани ва фоизлари ҳамда пенядан бўлган қарздорликни тўлашни, акс ҳолда кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳақида талабнома(хабарнома)лар юборилган. Лекин юборилган талабнома(хабарнома)лар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.4 ва 6.2.1-бандига асосан, жавобгар шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартноманинг 7.1.1-7.1.11-бандларида, банкнинг ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қарз олувчи ўз мажбуриятларини 30 кун ва ундан ортиқ муддатда бажармаса бутун кредит ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқи берилган. Тўлов жадвали бўйича жавобгар кредит тани ва фоизидан бўлган қарздорлигини тўлаши керак бўлсада, бироқ жавобгар тўловни амалга оширмаган, бунинг натижасида 2025 йил 12 ноябрь ҳолатига муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня жами 27 629 089,76 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келган. Таъкидлаш жоизки шартнома бўйича тўлов жадвалининг охирги муддати 2027 йил 10 июль санаси деб белгиланган. Мазкур ҳолатлар даъвогар банк вакилининг суд мажлисида берган кўргазмаси, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тақдим этилган ҳужжатлари, кредит шартномаси ва тўлов жадвали ҳамда банк маълумоти билан ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддасига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса, қарз олув қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 738-моддасига мувофиқ, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2 086 860,21 сўм пеня ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 8.3-бандида, “Қарздор” мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни ёки лозим даражада бажаришни кечиктирган тақдирда ушбу шартнома бўйича ҳар бир ўтказиб юборилган календар кун учун кредит бўйича асосий қарз қолдиғининг 0,2 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартнома талабидан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли ва уни ундириш лозим бўлади. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво асослилигини инобатга олиб, суд харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга мувофиқ суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига 552 582 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 279, 293, 326, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли Қарорини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар- “Ir n m v r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБ фойдасига муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 552 582 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев 4-1705-2501/2941-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Қўрғонтепа тумани 2025 йил 18 декабрь Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Я.М.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар- ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБнинг жавобгар- “Ir n m v r” масъулияти чекланган жамиятидан муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня, жами 27 629 089,76 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакилиУ.Мўминов (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 263, 279, 293, 326, 736, 738, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларини, Олий суди пленумининг 13/150-сонли қарорини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар- “Ir n m v r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -даъвогар ЧЕКИ “H mk rb nk” АТБ фойдасига муддати ўтган 14 653 980,67 сўм кредит асосий қарз, 10 888 248,88 сўм кредит фоиз, 2 086 860,21 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 552 582 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Андижон вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш(протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья У.М.Бузурходжаев