← Назад
Решение #2831638 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 18 декабрь
4-1501-2501/21806-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили
(ишончнома ва ордерга асосан) Д.Хурулбаев, жавобгар вакили (ишончномага
асосан) З.Охуноваларни иштирокида, даъвогар «МотоЪоё ЪшШ 8у§!ет8»
маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар Фарғона жамоат саломатлиги
тиббиёт институтидан 214 098 951 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«МотоЪоЪ ЪшШ 8у§!ет8» маъсулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 214 098 951 сўм қарздорликни ва
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низо
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунга
қадар
бартараф
қилинмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён
қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган бўлсада, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «МотоЪоЪ ЪшШ 8у81ет8» маъсулияти
чекланган жамияти (“Пудратчи”) билан Фарғона жамоат саломатлиги
тиббиёт институти (“Буюртмачи”) ўртасида 2022 йил 4 июль кунги 963сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрь
кунги 1-сонли қўтттимча. келишув тузилган.
Ушбу пудрат шартномасининг 2-бандига асосан, “Пудратчи” мазкур
шартнома шартларига мувофиқ ремонт ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса
“Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур пудрат шартномасига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга
666 985 336 сўм бажарилган ишлар қиймати учун тўловлар амалга оширилиб,
қўшимча келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли 214
098 951 сўм тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 214 098 951 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тақдим
қилинган 2025 йил 18 декабрь кунги 47-сонли маълумотномага кўра, 2022
йил 4 июль кунги 963-сонли пудрат шартномасига асосан 2024 йил 8 октябрь
куни тузилган 1-сонли қўшимча келишув ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрь кунги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2.3.-бандига кўра,
судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг
мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши,
агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар
билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги
талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш
пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда
тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни
қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган
шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Мазкур Пленум қарорининг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Пленум қарорининг 4-бандининг учинчи ва тўртинчи қисмларига кўра,
агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, танлов
(тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини
тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Танлов (тендер) савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага
тарафларнинг келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб тушунтиришлар берилган.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, тарафлар ўртасида тузилган
2024 йил 8 октябрь кунги 1-сонли қўшимча келишув белгиланган тартибда
ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда давлат хариди тартибтаомилларига риоя қилинмаганлиги сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 214 098 951 сўм қарздорликни ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 2 140 989 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «МотоЪоё ЪшМ 8у§1ет8» маъсулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 2 140 989 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция
шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев