← Назад
Решение #2831639 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 809 символов
4-1904-2504/7067-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 18 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“JAR ALFA BARAKA” хусусий корхонаси манфаатида, жавобгарлар АТБ
“Bizn sni Riv jl ntirish B nki” ва АТБ “Bizn sni Riv jl ntirish B nki”
Жарқўрғон банк хизматлар офиси ҳисобидан ортиқча ундирилган
429 424 414,89 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили
О.Мирзаева (2025 йил 10 декабрдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили
М.Сарваров (2025 йил 23 сентябрдаги 04-007/78-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий
биноси суд мажлислари залида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш
ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “JAR ALFA BARAKA” хусусий корхонаси манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ “Bizn sni
Riv jl ntirish B nki” ва АТБ “Bizn sni Riv jl ntirish B nki” Жарқўрғон банк
хизматлар офиси ҳисобидан ортиқча ундирилган 429 424 414,89 сўмни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан ишга АТБ “Bizn sni
Riv jl ntirish B nki”дан мутахассис жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги
важларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, унга кўра тарафлар ўртасида имзоланган кафиллик
шартномасига асосан жами 1 129 424 414,89 сўм миқдорида қарздорлик
ундириб олинганлигини маълум қилиб суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Мутахассис суд мажлисида иштирок этмаган бўлсада, низо юзасидан
судга 2025 йил 18 декабрдаги 1676-сонли маълумотномани тақдим этган.
Палата ўзининг даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу боисдан, суд ишни палата вакили ва мутахассис иштирокисиз
кўришни лозим деб топади.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларига кўра, АТБ “Қишлоқ қурилиш банки” Сурхондарё
минтақавий филиали (ҳозирги АТБ “Biznesni Riv jlantirish Banki”
Бошқармаси) ва “S EXN SEL ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2019 йил 65-сонли кредит шартномаси тузиб имзоланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан АТБ “Қишлоқ қурилиш банки”
Сурхондарё минтақавий филиали (ҳозирги АТБ “Biznesni Riv jlantirish Banki”
Бошқармаси), “S
EXN SEL ” масъулияти чекланган жамияти, “JAR
ALFA BARAKA” хусусий корхонаси ҳамда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
Жарқўрғон филиали (ҳозирги АТБ “Biznesni Riv jlantirish Banki” Жарқўрғон
банк хизматлар офиси) ўртасида 65-К-сонли кафиллик шартномаси тузиб
имзоланган.
Кафиллик шартномаси шартларига асосан кафил “JAR ALFA BARAKA”
хусусий корхонаси асосий қарздорнинг келгусида кредитга ҳисобланадиган
фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда жами
700 000 000 сўмга солидар тартибда мажбурият олган.
Бироқ, жавобгарлар томонидан ушбу шартнома шартларига риоя
қилмасдан кафилнинг тегишли ҳисоб рақамидан акцептсиз тартибда жами
1 129 424 414,89 сўм пул маблағи кафиллик шартномасига асосан банк
фойдасига ундириб олинган.
Шу боисдан, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат
этиб,
жавобгарлардан
ортиқча
ундириб
олинган
429 424 414,89 сўмни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
дейилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
2
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлишлиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда
келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс
ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга
келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик
шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик
кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
ФКнинг 293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда
жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича
суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни
тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
ФКнинг 1023-моддасида қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузиб имзоланган кафиллик
шартномасига кўра кафиллик миқдори 700 000 000 сўмни ташкил этган бўлиб,
кафил даъвогар ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажарган.
Жавобгар томонидан кафиллик миқдоридан ортиқча 429 424 414,89 сўм
пул маблағини акцептсиз ундириб олиниши қонун талабларига зид
ҳисобланади.
Кафиллик шартномаси асосида ортиқча 429 424 414,89 сўм пул
маблағлари банк томонидан асоссиз ундириб олинганлиги даъвогар
томонидан тақдим этилган банк томонидан тасдиқланган тўлов
топшириқномалари ва банк томонидан тақдим этилган 2025 йил 18 декабрдаги
1676-сонли маълумотнома билан ўз исботини топади.
3
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгар АТБ “Bizn sni Riv jl ntirish
B nki”га нисбатан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
ФК 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан
ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у
турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки
вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини
бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб
борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс
томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш
иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда, суд АТБ “Bizn sni Riv jl ntirish B nki” Жарқўрғон банк
хизматлар офисига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасида суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар “Bizn sni Riv jl ntirish
B nki” АТБга нисбатан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига ортиқча ундирилган 429 424 414,89 сўмни ва
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига
8 588 489 сўм давлат божи ундиришни, АТБ “Bizn sni Riv jl ntirish B nki”
Жарқўрғон банк хизматлар офисига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 74, 110, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг жавобгар “Bizn sni Riv jl ntirish B nki” АТБга нисбатан
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Bizn sni Riv jl ntirish B nki” АТБ ҳисобидан даъвогар “JAR
ALFA BARAKA” хусусий корхонаси фойдасига ортиқча ундирилган
429 424 414,89 сўм ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 8 588 489 сўм давлат божи ундирилсин.
“Bizn sni Riv jl ntirish B nki” АТБ Жарқўрғон банк хизматлар офисига
нисбатан иш юритиш тугатилсин.
4
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Т.Усмонов
5