Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/22008 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 29e40af6-7606-4b8b-84e9-d9d2bb0697b9 Claim ID PDF Hash 8a32c9cd969fe08a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 18 декабрь 4-1504-2501/22008-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “***********” маьсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***********” маьсулияти чекланган жамияти ҳисобидан жами 84 505 440 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***********” маьсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***********” маьсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан жами 84 505 440 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисига келмади ёки ўзларининг вакиллари иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Суднинг 2025 йил 5 декабрь кунги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриб чиқиш 2025 йил 18 декабрь кунига тайинланган ҳамда бу ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар белгиланган тартибда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 31-банди учинчи хатбошисига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади деб тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 845 245 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 195-моддаларини қўллаб ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “***********” маьсулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 845 245 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев