← Назад
Решение #2831646 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
11 132 символов
4-1001-2508/114084-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар –
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
нинг жавобгар
дан 423 587 360 сўм, 11 860
446.08 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта ҳаражатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
иштирокисиз, даъвогар вакили К.Қурбанов (31.10.2025 йилги №99/2025-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, жавобларлар вакиллари иштирокисиз,
Шеробод
туманлараро
иқтисодий
судининг
маъмурий
биносида
видеокоонференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар
(бундан буён мантда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
ва
(бундан буён мантда жавобгарлар деб
юритилади) ҳисобидан 423 587 360 сўм асосий қарздорлик 11 860 446.08 сўм
пеня ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор
қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси суд мажлисини ўз вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ишни
Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмига кўра палата вакили иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўзининг тушунтиришида даъвони
қааноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида ажрим орқали хабардор этилган
жавобгар xxxxxxxxxxxxxxxxсуд мажлисида
ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Суд Ўзб. Рес. ИПКнинг 128-моддаси 1-қисмига кўра ишни жавобгар
xxxxxxxxxxxxxxxxвакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Зеро, Ўзб. Рес. ИПКнинг 128-моддаси 1-қисмига кўра
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида ажрим xxxxxxxxxxxxxxxxнинг охирги
маълум солиқ ва стаитистика органларига бергган маълумотига кўра
манзили Сурхондарё вилояти Ангор тумани Ангор шаҳарчаси Шарқгули
маҳалласи Бирдамлик кўчаси 66-уйга бир неча бор юборилган
бўлсада, почта алоқа хизмати гибрид маъълумотномасига кўра манзилни
жавобгар тўлиқ кўрсатмагани туфайли етказиш имкони бўлмаган.
Суд Ўзб. Рес. ИПКнинг 128-моддаси 2-қисми 2-бандига кўра ишни
жавобгар xxxxxxxxxxxxxxxxвакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
зиммасига мутаносиб юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга
оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридантўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
(бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга
эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил
этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга
солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши
ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга
эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан
келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва
ўртасида
27 май 2025 йилда 106-сонли калава ип олди-сотди шартномаси электрон имзо
орқали имзолаш орқали тузилган.
Унга кўра
111 500 кг ҚҚС билан 423 587 360 сўмлик
калава ипни шартнома имзоланганидан кейин 30 кун ичида етказиб бериш,
даъвогар эсса шартнома имзоланганидан кейин 5 кун ичида 100 фоиз тўловни
амалга оширишга келишилган.
Шундан сўнг 27.06.2025 йилда даъвогар,
ва
ўртасида 27/06-01-сонли қарзни ўтказиш шартномаси
электрон имзолаш орқали тузилиб, унга кўра 106-сонли шартнома бўйича 423
587 360 сўм ундириш ҳуқуқи
ўтказилган.
Яъни
даъвогар томонидан 106-сонли шартнома бўйича
423 587 360 сўм тўловни ундириш ҳуқуқини “ zi E im Tr d ” МЧЖга ўтказган.
Даъвогар 2025 йил 27 июнь куни 435-сонли тўлов топшириқномаси орқали
423 587 360 сўмни “ zi E im Tr d ” МЧЖга ўтказиб, ўзининг мажбуриятини
бажарган.
Ваҳоланки ҳозирги кунга қадар
калава ип еткази
бермаган.
28.07.2025 йилда даъвогар “ SG rg ni T til ” МЧЖга талабнома
юборган. Жавобгар
талабномага жавоб бермаган.
Шундан сўнг даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасига
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
дан 423 587 360 сўм асосий қарздорлик ундиришни даъвода
сўраган. Суд ушбу талабни қўйидагиларга кўрра рад этишни лозим топади.
106-сонли шартномага кўра
423 587 360 сўм даъвогарга
тўлаш мажбуриятини олмаган, балки ушбу сумма қийматида калава ип етказиб
беришни ўз зиммасига олган ва суд кунига қадар ушбу калава ипни етказиб
бермаган. Шартнома бекор қилинмаган, ўз кучида ва 8.1 бандига кўра шартнома
тарафлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарганга қадар амалда бўлиши
белгиланган.
Юқоридагига кўра жавобгар “ SG rg ni T til ” МЧЖнинг олинган
423 587 360 сўм пулни қайтариш мажбурияти келиб чиқмаган.
Юқоридагиларга кўра суд 423 587 360 сўм ундириш талабини рад этишни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 11 860 446.08 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Аммо лекин ўз вақтида етказиб берилмаган калава ип бўйича шартнома
5.2 бандига кўра етказиб берилмаган калава ип қийматининг 0.1 фоизи аммо
лекин етказилмаган калава ипнинг 50 фоиз қийматидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлашга келишилган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогар ҳисобига 11 860 446.08 сўм
пеняни махсулот етказиб бермаган
ҳисобидан ундиришни
лозим топди.
Суд 423 587 360 сўм, 11 860 446.08 сўм пеняни “ zi E im Tr d ” МЧЖдан
ундириш қисмини рад этишни лозим топади. Зеро
423 587
360 сўм тўлаш мажбуриятини олмаган, калава ипни етказиб бериш мажбурияти
унинг зиммасига олинмагани сабабли 11 860 446.08 сўм пеняни “ zi E im
Tr d ” МЧЖдан унидиришни рад этишни ллозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар ҳисобига
ундиришни ва давлат божини тарафларнинг қаноатлантирилган талабларига
мутаносиб тақсимлашни лозим топди.
Жумладан,
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 237208,92 сўм,
нинг ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 8471747,2 сўм давлат божи ундириш ва ссуд мажлиси
видеоконференцалоқа режимида ўтказилгани боис
ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси еттинчи қисмига кўра давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
ҳисобига
11 860 446.08 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин. .
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига
237208,92 сўм давлат божи ундирилсин.
нинг ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига
8 471 747,2 сўм давлат божи ундирилсин.
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қарори устидан Шеробод туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят ёки қонуний кучга киргандан сўнг олти ой ичида
кассация шикояти бериш мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов