← Назад
Решение #2831664 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 238 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/-------сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил --------Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ----(ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар иштирокисиз, даъвогар “Фарғона
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, жавобгар "------ ҳисобидан
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд,
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” АЖнинг ------ туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ------ўртасида 2025 йил --- февраль кунида ----сонли электр энергияси таъминоти бўйича
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ
орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган электр
энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган,
бироқ жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "-----ги ҳисобидан ----- сўм асосий қарз ва
41200 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво ариза юзасидан
фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг
учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, унинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони
жавобгарни иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, судга даъво аризаси тақдим
этилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида келтирган кўрсатмаларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар
қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
Фуқаролик Кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Иш ҳолатларидан аниқланишича жавобгар тўловларни ўз вақтда тўлиқ
амалга оширмаганлиги оқибатида, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига, электр энергияси
истеъмолидан даъвогар олдида, ундирув қаратилмаган ------- сўм асосий қарздорлиги
вужудга келган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, ҳисоб фактуралар ва даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу кунгача қарздорлик
тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган.
Қарздорнинг ҳисоб рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб
рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган.
Бу ҳолатда суд, даъвони асосли деб топади.
Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгардан ------ сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни,
шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, Давлат бюджети ҳисобига жавобгардан
412000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 234,
333,468, 474-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 176, 177,
178, 179, 180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
жавобгар "-------" -------ги ҳисобидан:
даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига ---- сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати;
Давлат бюджети ҳисобига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
И.С.Турсунов