Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4096 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Алишер Абдулло замини
Source ID 38d49d52-0838-499a-987d-0c6f1d8b39b9 Claim ID PDF Hash 4f1e00d950914351... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Суд ИПКнинг 2034-моддаси Суд ИПК 2034 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФКнинг 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4096-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 18 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Алишер Абдулло замини” фермер хўжалигидан 3 556 575,10 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Алишер Абдулло замини” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 556 575,10 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур нормага асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган. Суд мажлиси бошлангунга қадар даъвогар судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини баён қилган. Жавобгар томонидан судга ёзма фикр тақдим этилмади. Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Суд ИПКнинг 2034-моддасига асосан ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 04-1407-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 3 556 575,10 сўм қарздорлик келиб чиққан. Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 3 556 575,10 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 3 556 575,10 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 28 август ҳолатида мазкур қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Алишер Абдулло замини” фермер хўжалигидан: - даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига 3 556 575,10 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев