← Назад
Решение #2831685 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Т.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, даъвогар ----------- АТБнинг жавобгар ------------ МЧЖдан лизинг танидан муддати
ўтган 34204.73 АҚШ доллари асосий қарз, муддати ўтган 18066.17 АҚШ
доллари фоиз, 2997.56 АҚШ доллари пеня, жами 55268.46 АҚШ долларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили ---------(ишончнома асосида), жавобгар вакили --------(ишончнома
асосида), -------- – мутахассис -------------лар иштирокида Наманган
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, ------------ АТБ(бундан буён матнда
– даъвогар)нинг Наманган минтақавий банк хизматлари офиси ҳамда ----------- МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ўртасида 2024 йил 18 ноябрда
04951849/0001/17-сонли “ускунани(дастгоҳни) исломий лизингга бериш
шартномаси” тузилган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, техника қабул қилиштопшириш далолатномасига асосан жавобгарга жами 961691.78 АҚШ
доллари миқдоридаги 26 дона « Y90-280-4N-P6 irj t l m with r nk
sh dding 4 n zzl 6 sh rf 2 f d r» ва 6 дона « Y90-280-4N-P6 irj t l m
with r nk sh dding 4 n zzl 6 sh rf 4 f d r» ускуналари лизингга берилган.
Бироқ жавобгар томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгардан лизинг танидан муддати
ўтган 34204.73 АҚШ доллари асосий қарз, муддати ўтган 18066.17 АҚШ
доллари фоиз, 2997.56 АҚШ доллари пеня, жами 55268.46 АҚШ долларини
ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида даъвони қўллаб-қувватлаб,
бугунги суд мажлисига қадар қарздорлик қисман қоплаб берилганлигини
маълум қилиб, даъво аризасида лизинг фоизи деб ёзилган бўлсада, уни
лизинг ҳаққи(даромад) деб ўқишни, жавобгардан қолган 16450.31 АҚШ
доллари лизинг асосий қарзи, 16222.51 АҚШ доллари лизинг
хаққи(даромад) ва пеняни ундиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, қисман тўловни
амалга оширганлиги ва тез орада қолган қарзларни ҳам тўлаб беришини
билдириб, пеня суммасини камайтиришни сўради.
Марказий банк вакили – мутахассис жавобгарнинг даъвогардан 2025
йил 4 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогардан 34204.73 АҚШ доллари
муддати ўтган лизинг қарзи ва 18066.17 АҚШ доллари лизинг ҳаққидан
қарзи мавжудлигини маълум қилди.
Суд ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил
қилиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2024 йил 18 ноябрда
04951849/0001/17-сонли “ускунани(дастгоҳни) исломий лизингга бериш
шартномаси” тузилган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, техникани қабул қилиштопшириш далолатномасига асосан жавобгарга жами 961691.78 АҚШ
доллари миқдоридаги 26 дона « Y90-280-4N-P6 irj t l m with r nk
sh dding 4 n zzl 6 sh rf 2 f d r» ва 6 дона « Y90-280-4N-P6 irj t l m
with r nk sh dding 4 n zzl 6 sh rf 4 f d r» ускуналари лизингга берилган.
Жавобгар белгиланган миқдорда ва муддатларда тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома мажбуриятларини бажариб, техникани
топширган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, тўлов графигига асосан белгиланган миқдорда ва
муддатларда тўловларни амалга оширмаган. Натижада қарздорлик юзага
келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Лизинг шартномасининг 2.1-бандида лизинг объектининг суммаси
961691.78 АҚШ доллари, лизинг хаққи(даромад) 282723.22 АҚШ
долларини ташкил этиши, умумий лизинг тўлови 1244415 АҚШ доллари
бўлиб, шартноманинг 2-иловаси асосида тўлаб борилиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 15.1, 15.2, 15.3-бандларида шартнома
кучга кирган санадан бошлаб, 10 иш куни мобайнида жавобгар тўловлар
жалвалида назарда тутилган тартибда ва муддатларларда 2-иловага асосан
амалга ошириб бориши, лизинг тўловларини кечиктириш фақат
даъвогарнинг ёзма розилиги асосида йўл қўйилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан
жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа
харажатларни амалга ошириши шарт.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг
тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг
берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг лизинг танидан муддати ўтган
34204.73 АҚШ доллари асосий қарз, муддати ўтган 18066.17 АҚШ доллари
лизинг ҳаққи(даромад)ни ундириш бўйича талаби асосли.
Бироқ даъвогар вакилининг суд мажлисида иақдим қилган
маълумотномаси ва жавобгар вакилининг берган тушунтиришига кўра
қарздорлик қисман қоплаб берилган.
Шу сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига қолган 16450.31 АҚШ
доллари лизинг асосий қарзи, 16222.51 АҚШ доллари лизинг
хаққи(даромад)ни ундириш лозим бўлади.
Бундан ташқари, шартноманинг 15.3-бандига кўра, жавобгар
томонидан лизинг тўловлари кечиктирилган тақдирда, жавобгар даъвогарга
тўлов тўлиқ тўланмагунча бўлган кечиктирилган ҳар бир календарь куни
учун жавобгарнинг талабига кўра қарздорликнинг 0.2 фоизи миқдорида,
бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдордаги пеня
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан асосли равишда
2997.56 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган.
Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, «ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, шу билан бирга судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим», деб тушунтириш
берилган.
ФКнинг 327-моддасида эса фоизлар миқдори кредитор яшайдиган
жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул
мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган
банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгарнинг мулкий ҳолатини ҳисобга олиб,
шунингдек тўловлар қисман амалга оширилганлиги сабабли банк фоизи
ҳисоб ставкаси(14 фоиз) эканлигидан келиб чиқиб, унинг пеня ундириш
талабини қисман қаноатлантирган ҳолда, жавобгардан 420 АҚШ доллари
миқдорида пеняни ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланиши, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
«Давлат божи тўғрисида» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни иловасининг 2-банди «а»-кичик бандида иқтисодий судларда
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Мазкур қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, суд давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни, тўланган почта харажатини даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо
бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олдисотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда,
меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома
суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг
миқдори
ҳаракатлар
амалга
оширилган
санада
Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича
миллий валютада белгиланади ва ундирилади.
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган санада, яъни
2025 йил 4 ноябрь ҳолатига АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 12020 сўмни ташкил
этган. Шунга кўра, мазкур даъво бўйича ((55268.46*12020)/100*2)
13286537.78 сўм давлат божи ундирилиши лозим.
Шу боис суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41200 сўм
почта харажатини ва бюджетга 13286537.78 сўм давлат божини ундириш
лозим бўлади.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 236, 333, 587, 597-моддалари,
ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186- моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар
-----------АТБнинг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------ МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар ------------ АТБ фойдасига 16450.31 АҚШ доллари
лизингнинг асосий қарзи, 16222.51 АҚШ доллари лизинг хаққи(даромад) ва
420 АҚШ доллари пеня, жами 33092.82 АҚШ доллари ҳамда 41200 сўм
почта харажати;
- бюджетга 13286537.78 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов