← Назад
Решение #2831697 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
12 411 символов
4-1902-2502/8742-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров,
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“***”
масъулияти
чекланган
жамиятидан 5 168 480 сўмлик дебитор
қарздорликни ва 21 180 сўм устама (пеня), жами 5 189 660 сўмни ҳамда
олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро
иқтисодий судининг маъмурий биносида соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда
“Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти (матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини
якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш
шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона)
электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлиги, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 5 168 480 сўм
дебитор қарздорлик ва 21 180 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги,
қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган огоҳлантириш хати ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 5 168 480 сўм дебитор қарздорликни ва 21 180
сўм устама (пеня)ни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган
муддат мобайнида жавобгар ариза юзасидан ўзининг ёзма фикрини тақдим
этмади.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 06.01.2025 йилда
282449-сонли “Электр энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга
бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси” (келгусида матнда Шартнома
деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (корхона) жавобгарга электр
энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр
энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига олдиндан
тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда
5 168 480 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 июль
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида,
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан
хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда
эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача
якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга
нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилади, деб белгиланган.
Зеро, қарздорликни тан олиш бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил
1 ноябрь ҳолатида солиштирма далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра
жавобгарни даъвогар олдида жами 6 252 956,81 сўм электр энергиясидан
қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга
21.11.2025 йилда юборилган №39/51-1088-сонли талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаган
ва жавобгар даъво судга топширилганидан кейин ҳам тўловни амалга
оширмаган ва асосий қарздорлик 5 168 480 сўмни ташкил этади ва суд ушбу
тўланмаган асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 18 декабрь кунидаги
маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан,
қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги маълум қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 5 168 480 сўм дебитор
қарздорлиги мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва даъвогар
вакилининг суддаги тушунтиришидан ташқари иш хужжатларидаги мавжуд
бўлган далиллар, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартнома, талабнома,
солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 5 168 480 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
21 180 сўм устама (пеня) ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг
электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун таърифга
устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта
ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови
ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс
тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи
шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган
тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва
электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслигига келишилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 21 180 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий
қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 21 180 сўм миқдорда пеня суммасини
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234,236,237,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,176-180,186 ва 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 5 168 480 сўм
дебитор қарздорлик ва 21 180 сўм устама (пеня) ҳамда олдиндан тўланган 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради, ҳал
қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят судига ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар апелляция тартибида шикоят
бериши (протест келтириши) ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров