Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9252 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f3dad5b3-b686-4594-a371-6508e1b72650 Claim ID PDF Hash ceb79939cb05fc8e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9252-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** манфаатида жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ф.Устиев, даъвогар вакили А.Сатторов, палата вакили А.Бозоров, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 216.601.035,52 сўм асосий қарз ва 21.660.103,55 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Прокурор судга даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида фикр берди. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар вакили иштирокини таъминлашмади. Учинчи шахс вакили ишни ўзининг иштирокиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакиллари тушунтиришлари, прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида хт-харид.уз давлат харидлари электрон тизим орқали ўтказилган тендер танловида ғолиб бўлиб, 2024 йил 9 июл кунидаги 3113132-сонли шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга бўёқ ва линолеум махсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 10 октябрдаги 63-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан 316.601.035,52 сўмлик бўёқ ва линолеум маҳсулотлари етказиб берилган, шундан жавобгар томонидан 100.000.000 сўм даъвогарнинг ҳисоб рақамига кўчириб берган. Қолган 216.601.035,52 сўм қарздорлик тўланмаган. Даъвогарнинг етказиб берган маҳсулот учун мазкур 216.601.035,52 сўм қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 22 сентябрдаги 10-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (бундан буён матнда “Пленум қарори” деб юритилади) “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Жавобгар бюджет ташкилоти ва давлат буюртмачиси ҳисобланса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик талаби бузилган ҳолда ғазначилик бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ва ўзаро шартномавий муносабатга киришиб маҳсулотлар харид қилинган, бу ҳолат Бухоро вилояти ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 9 декабрдаги хати билан тасдиқланади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги шартнома тузилмаган ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, шу боис иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига 4.765.222,78 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Даъвогар ***дан республика бюджетига 4.765.222,78 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова