Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/8635 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 098bab23-ea85-41e4-84d7-8cbe59630326 Claim ID PDF Hash eddc48043747997b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 37-моддаси онун 37 law
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 86-моддаси онун 86 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, аризачи **** акциядорлик жамиятининг қарздор **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни, аризачи вакили **** (2025 йил 1 мартдаги 20-27/19-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили **** (директор, низом ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), муваққат бошқарувчи **** (гувоҳнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: **** акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи ёки кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки жамият деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажримига асосан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган. Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар кредит қарздорлигини тўлай олмаганлиги сабабли унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ариза киритилганлигини, қарздор томонидан 2025 йил 17 декабрь куни 109 000 000 сўм кредит қарздорлиги тўланганлигини, бундан ташқари декабрь ойида яна 120 000 000 сўм тўланиши режалаштирилганлигини, шу боис қарздорни соғломлаштиришга эътирозлари йўқлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд мажлисида қарздор вакили аризага эътироз билдириб, суднинг аризачи фойдасига кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги қарорида ундирувни гаров мулкига қаратиш кўрсатилганлигини, бироқ аризачи гаров мулкларини олишдан бош тортиб, судга тўловга қобилиятсизлик ҳақида ариза киритганлигини, гаров мулки мавжудлигини, ушбу қарздорликни қоплашга етарли эканлигини, жамияти ҳозирда фаолият кўрсатаётганлиги, ишчи хизматчилар мавжудлигини, ариза берилганидан кейин солиқ қарздорлиги тўлиқ қопланганлигини, фақат аризачи олдида қарздорлиги қолганлигини, 2025 йил 17 декабрь куни аризачига кредит қарздорлиги учун 109 000 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, қолган қарздорликни 2 ҳам тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Муваққат бошқарувчи суд мажлисида кузатув жараёни якуни бўйича тайёрланган ҳисобот тақдим этилганлигини, кузатув жараёнида жамиятнинг фаолияти бўйича таҳлил ўтказилганлигини, таҳлил натижаларига кўра қарздорнинг балансида мол-мулклари, активлари мавжудлигини, активлари пассив қисмидан юқори эканлигини, қарздор 2025 йил 15 декабрь куни ҳолатига **** олдида қарздорлигини тўлиқ қоплаганлигини, бу ҳақда солиштирма далолатнома олинганлигини, аризачи олдидаги қарздорлигидан 109 000 000 сўм қопланганлигини, муваққат бошқарувчи иш ҳақларини ҳам тўлиқ тўлаб берганлигини билдириб, судга қўшимча хисобот тақдим қилиб, аризани рад қилиш лозимлигини билдирди. Суд иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчи тақдим этган қўшимча ҳисобот билан танишиб, ишда иштирок иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани рад этишни лозим топади: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 2018 йил 12 ноябрда №146-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра қарздорга "Қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиб олиш айланма маблағни тўлдириш мақсадида 60 ой, шундан 24 ой имтиёзли давр билан 5,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 335 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида қарздорга тегишли, тарафлар келишув далолатномасига асосан 1 535 449 000,0 ёки 191 000 АҚШ долларига бахоланган, умумий қурилиш майдони 731,89 кв.м. фойдаланиш майдони 766,50 кв. м.дан иборат **** бино-иншоотлари ва тарафлар келишувига асосан 1 830 882 250 сўм ёки 227 750 АҚШ долларига бахоланган, кредит 3 ҳисобига сотиб олинган “Ҳар турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи замонавий дастгоҳлар” гаровга олинган. Жавобгар томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари лозим даражада бажаримай қарздорликка йўл қўйганлиги сабабли кредиторларнинг даъво аризаси кўра Янгикўрғон туманлараро иқтисодий судининг **** йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар фойдасига жавобгардан жами 276 821,13 АҚШ доллари қарздорлик ундириш, ундирувни гаровдаги жамиятга тегишли бўлган мулкларга қаратилган. Жавобгар кредит қарздорликларни ўз вақтида тўламаган, суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси **** бошқармасига юборилган, ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги мулкла хатланган, савдога чиқарилиб жамиятга тегишли **** сотилган, савдодан тушган пул маблағлари жамиятнинг кредит қарздорлигига йўналтирилган. Бундан ташқари, қарздордан кредит фоиз қарздорликни ундириш юзасидан Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилган. Суд томонидан 03.04.2024 йилда банк фойдасига 61 535,51 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ундириш юзасидан Ҳал қилув қарори чиқарилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг суддан ижро варақа олиниб МИБ **** бошқармасига юборилган, ижро ҳаракатлари олиб борилган, қарздорликни ундиришни имкони бўлмаган. Қарздорнинг банк олдида жами 1 963 771 240,0 сўм кредит қарздорлиги сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва уни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраб судга мурожаат қилган. Кузатув даврида қарздорга тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги эълон “Биржа” газетасининг 2025 йил 7 октябрдаги 80 (3274) сонида чоп эттирилган. Кредиторларнинг 2025 йил 7 ноябрдаги йиғилиш қарорига асосан кредиторлар реестри тасдиқланган. Унга кўра, навбатдан ташқари харажатлар 14 235 500 сўм, гаров билан таъминланган мажбурияти аризачи олдида 1 839 539 043,73 сўм, иккинчи навбатдаги тўловлар Наманган вилоят ДСБдан 29 584 085,11 сўм, жами 1 883 358 628,8 сўмга реестр тасдиқланган. Шунингдек, кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган. Кузатув жараёнида олиб борилган таҳлилларга асосан, муваққат бошқарувчи тақдим қилган якуний ҳисоботида 2024 йил якунлари бўйича қарздорнинг бухгалтерия баланси тўғрисидаги 1-шакл ҳисоботига кўра жамиятнинг активлари қиймати 8 383 708 708 сўм, мажбуриятлари 7 448 694,02 минг сўмни ташкил қилганлиги, активлари пассив қисмидан ортиқлиги ва қарздорни тиклаш учун имконият мавжудлиги баён қилинган. Кузатув ва судда ишни кўриш жараёнида қарздор **** олдидаги солиқ қарздорлигини тўлиқ бартараф этган. Бу солиқ органининг 2025 йил 11 декабрдаги солиштирма далолатномаси билан тадиқланади. 4 Шунингдек, аризачи томонидан судга тақдим этилган маълумотномасига асосан қарздор томонидан кредит қарздорлиги учун 109 000 000 сўм қарздорлик қопланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига асосан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонун 86-моддасининг учинчи қисмига асосан, муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди: - тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида; - агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида; - агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида. Қонуннинг 55-моддасига асосан, қарздор фаолиятида тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда, суд қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслигини, аризада фақат қарздорга нисбатан тўловга 5 қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш талаби билдирилганлигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ва аризачи томонидан олдиндан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари аризачи зиммасида қолдириш лозим бўлади. Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Кредиторлар йиғилиш қарорига асосан муваққат бошқарувчисининг кузатув давридаги фаолияти учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тасдиқланган. Муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра, қарздор томонидан муваққат бошқарувчи иш ҳақи тўлиқ тўланган. Юқоридагиларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5,7,12,52,55,86-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: **** акциядорлик жамиятининг **** масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. **** акциядорлик жамияти томонидан тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб олти ойлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация татибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****