Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21987 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 0§1уо ^ез!
Source ID 451455af-afa6-47cf-8ee8-46b105b58950 Claim ID PDF Hash 1304e8a3da388320... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2025 йил 18 декабрь 4-1501-2501/21987-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан) И.Шербутаевни иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар «0§1уо ^ез!» масъулияти чекланган жамиятидан 23 116 850 сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а ни қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «0§1уо ^ез!» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 23 116 850 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар даъво талабида кўрсатилган молиявий жарима суммасини ихтиёрий равишда тўламаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ва 170-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрь кунги 41501-2502/16709-сонли ҳал қилув қарори билан ариза қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «Омуо Ше§1» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 23 116 850 сўм молиявий жарима қўлланилиб, қўлланилган жарима суммасини бюджетга ундириш аризачи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси зиммасига юклатилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу қўлланилган молиявий жарима ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 23 116 850 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига кўра, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 26.-бандига кўра, ушбу Низомда назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар бир ой муддат ичида молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаб беришлари мумкин. Низомнинг 28.-бандига кўра, ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 23 116 850 сўм молиявий жаримани ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 462 337 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «0§1уо ^ез!» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 23 116 850 сўм молиявий жарима, тўланган 462 337 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал цилув цар<£Ё\ тартибида шикоят цилии&^&т мурожаати бўлган т а ц д Судья: И бир ой муддат ичида апелляция и ш и ) мумкии. Т.Мамат ожиев