Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/3579 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 65467ce6-874f-42fc-b035-5f3102229bf7 Claim ID PDF Hash 0e15bf0c38715c34... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 60-моддаси нинг 60 law
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/3579-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Усманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримига нисбатан қарздор “LI E E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг апелляция шикояти бўйича ишни қарздор вакили Н.Сувонов (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи Э.Набиев (жавобгар иштирокисиз)нинг иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи вакили адвокат У.Абдухафизовнинг суд тугатиш бошқарувчиси Э.Набиевнинг 10.10.2025 йилдаги қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кредиторлар йиғилиш баёнининг 1 ва 2 бандларини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда муваққат бошқарувчининг ҳисоботидаги аниқланмаган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида экспертиза тайинлашни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримига асосан ариза талаби қисман қаноатлантирилиб, муваққат бошқарувчи Э.Набиевнинг 10.10.2025 йилдаги йилдаги қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кредиторлар йиғилиш баёнининг 1 ва 2 бандлари ҳақиқий эмас деб топилган. Қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили шикоятида келтирилган важларни такрорлаб ва қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи шикоятда келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, биринчи инстанция суди ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Аризачи вакили ишни унинг иштироксиз кўриб чиқиш ҳақида судлов ҳайъатига илтимоснома тақдим этган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси аризачига юборилган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади. 2 Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатларида аниқланишича, суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган ҳамда 2-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси Э.Набиев этиб тайинланган. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнларда “Қонун” деб юритилади)нинг 60-моддасида ариза ва шикоятлар кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида ушбу Қонунга мувофиқ берилган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай суд томонидан кўриб чиқилади. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан маълум бўлишича, қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг тулиқ номи “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси, идентификацион коди (инн:305540242), юридик манзили Миришкор тумани Обод МФЙ, Обод қишлоғи, банки АТБ “АСАКАБАНК” Қарши филиали, корхона раҳбари ENG I OY N , таъсисчилар 1. L E ILE OO ER IEF U/ - 99.99%, 2. LI I E ILE OVERSE S J K - 0.01%, устав жамғармаси: - 87 443 197 280 сўм, 10.05.2018 йилда №607335-рақам билан Давлат Хизматлари Маркази томонидан рўйхатга олинган, жамият фаолият тури Пахта толаларини таёрлаш ва йигириш. Кузатув жараёнида тугатиш бошқарувчиси томонидан судга тақдим қилинган қарздорнинг молиявий ҳолати юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасини тугатиш бошқарувчиси томонидан биржа газетасига 27.08.2025 йилда №39-Э-сонли хат билан қарздорга нисбатан 3 кузатув жорий этилгани, кредиторлар йиғилиши ўтказиш куни, кредиторлик талабларини билдириш ҳамда кредиторлар реестри ёпилиши куни, суднинг ўтказилиш куни ва вақти, кузатувчининг исм-фамилияси ва бошқа маълумотлар ҳакида эълон бериш учун мурожаат қилинганлиги, эълон биржа газетасининг 28.08.2025 йилги №69(3263)-сонида чоп этилганлиги, қарздор корхонанинг молмулклари аниқлаш мақсадида 2025 йил 28 август куни № 43,44,45,46-сонли сўровномалар билан тегишли тартибда Қашқадарё вилояти ер тузиш ва кучмас мулк кадастр хизматига, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙХХБ хизматига, Қашқадарё вилояти Агроинспекция назоратига, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига сўровномалар жўнатилганлиги, 2025 йил 1 октябрь кунигача қарздорга даъвогар “Шомансур Обод” фермер хўжалигидан 275 519 246 сўм, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан 576 124 598,57 сўм, Миришкор туман фермер хўжаликларидан жами 1 831 276 175,6 сўм, “LI I E ILE IN ERN ION L” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси Х/Кдан 136 864 183 068 сўм кредиторлик қарздорлик талаби билдирилганлиги, қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг 2025 йил 15 сентябрь ҳолатида электрон вариантда тақдим этган маълумотлар билан жами кредиторлик қарздорлик 157 863 210 928,66 сўмни ташкил қилганлиги, умумий дебиторлик қарздорлик жами 60 423 130 274 сўмни ташкил этиши, дебиторлик қарздорликлари яъни Миришкор туман фермер хўжаликларида 46 423 021 193 сўм, Сирдарё вилояти фермер хўжаликларида 8 375 923 451,9 сўм, Чироқчи ва Кўкдала туман фермер хўжаликларидан 766 755 922 сўмни, жами фермер хўжаликлари бўйича 55 567 700 566 сўм дебиторлик қарздорлик мавжудлиги, Қашқадарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2025 йил 28 август кунидаги №43-сонли ёзма мурожаатга асосан Вилоят ЙХХБнинг жавоб хати олинмаганлиги, қарздор корхона маълумотига кўра 3-дона “Лада-Аргус” енгил автомашина балансида мавжудлиги, Агросаноат назорат инспекциянинг вилоят бўлимидан 2025 йилдаги №45-сонли мурожаат хатига асосан инспекциянинг 2025 йил 11-сентябрь кунидаги №02/05-14-2114сонли жавоб хатида “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси номида 13 дона трактор, 10 дона пахта териш машинаси, 20 дона культиватор, 5 дона омоч, 4 дона ер текислагич, 15 дона пуркагич, 2 дона чуқур юмшатгич, 8 дона айланма омоч, 4 дона лазер ер текислагич, жами 81 дона қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган техникалар мавжудлиги, Қимматли қоғозлар депозитарийсининг 2025 йил 28 август кунидаги №46-сонли мурожаатга асосан 10.09.2025 йилдаги №02/12-1-5124-сонли жавоб хатида “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобида 09.09.2025 йил ҳолатига қимматли қоғозлар ва акциялар мавжуд эмаслиги, шунингдек депозит ҳисоб варақлари очилмаганлиги, “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси 2025 йил ярим йиллик яъни 2025 йил 1 июль ҳолати билан ярим йиллик бухгалтерия баланси солиқ идорасига тақдим этилганлиги жами активлар 214 626 570 000,39 сўм, узоқ муддатли активлар 138 751 882 000,23 сўм, жорий активлар 75 874 687 000,71 сўм, товар моддий захиралар 4 076 459 000 сўм, дебитор қарзлари 71 696 386 000,26 сўм, пудратчиларга берилган аванс 69 633 409 000,25 сўм солиқ мажбуриятлари ва бюджетга аванс 1 264 958 000,93 сўмни, шунингдек ушбу даврда корхонанинг мажбуриятлари баланс пассивининг 2- 4 қисмининг кўриниши жами пассивлар 214 626 570 000, 39 сўм, жорий жорий мажбуриятлар 162 895 169 000,2 сўм шундан мол етказиб берувчилардан қарз 24 893 080 000 ўм, бюджетга қарз 439 972 000 ўм, қисқа муддатли қарзлар 99 285 899 000 ўм, иш ҳақидан қарздорлик 1 022 497 000,7 сўм, бошқа кредиторлик қарздорлик 18 192 341 000,62 сўм, олинган аванслар 19 061 378 000,66 сўм, қарздорнинг тўлов қобилияти тўғрисида хулоса чиқариш учун қуйидаги шартларнинг мавжудлиги асос ҳисобланиши, қарздор мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи камида 1 бўлганда тўловга қобилиятли ҳисобланиши қайд этилган. Бундан ташқари, корхона томонидан 2025 йил 01 июль куни ҳолатига кўра солиқ идорасига тақдим этган бухгалтерия баланси бўйича корхонанинг жами активлари 214 626 570 000,39 сўм бўлса, қарздорнинг жорий мажбуриятлари 162 895 169 000,2 сўмни ташкил этиши, ҳозирги ҳолатда “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг жорий мажбуриятларининг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлик кўрсаткичи 1.31 бўлганлиги сабабли тўловга қобилиятли деб ҳисобланиши қайд этилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри қўллаб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасини асос қилиб, аризани қисман қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Қонуннинг 17-моддасига кўра, кредиторлар йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган кредиторнинг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар кредиторлар йиғилишининг қарори тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, бундай қарор суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Қонуннинг 17-моддасига кўра, кредиторлар йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган кредиторнинг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар кредиторлар йиғилишининг қарори тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, бундай қарор суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ишдаги далилларга кўра, қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг 99.99%, улуши “L E ILE OO ER IEF” U/Ага тегишли, кредитор “LI I E ILE IN ERN ION L” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг 100% улуши “L E ILE OO ER IEF” U/Ага тегишли эканлиги маълум бўлди. Биринчи инстанция суди муваққат бошқарувчиси “L E ILE OO ER IEF” U/Ани кредитор сифатида ишга жалб этилганлигини асос сифатида келтирган. 5 Бироқ, 10.10.2025 йилдаги кредиторлар йиғилишида “L E ILE OO ER IEF” U/А кредитор сифатида жалб этилмаган, балки “LI I E ILE IN ERN ION L” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси 136.864.183.068 сўм кредиторлик қарздорлиги билан иштирок этган. Қонуннинг 21-моддасига кўра қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, шу шу жумладан юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси қарздор юридик шахсга нисбатан манфаатдор шахслар бўлиб ҳисобланиши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги 13-сонли иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги Қарорининг 18-бандига кўра судларнинг эътибори қаратилсинки, қарздор ва кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар деганда, Қонуннинг 21-моддасида кўрсатилган шахслар тушунилиши қайд этилган. Ваҳоланки, “LI I E ILE IN ERN ION L” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси манфаатдор шахс эмас, балки алоҳида юридик шахс бўлиб, ўзининг барча ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни асосли деб баҳолайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 2-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни, аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини қарздор зиммасида қолдиришни, аризачидан ишни биринчи инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топди. 6 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Қарздор “LI E E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 ноябрдаги суд тугатиш бошқарувчиси Э.Набиевнинг 10.10.2025 йилдаги йилдаги қарздор “LI I E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кредиторлар йиғилиш баёнининг 1 ва 2 бандларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ажрими бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Аризачи “Sh m nsur Ob d” фермер хўжалигининг аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи “Sh m nsur Ob d” фермер хўжалигидан Қашқадарё вилоят суди депозит ҳисобрақамига аризани кўриш учун олдиндан тўланмай қолган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарздор томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Sh m nsur Ob d” фермер хўжалигидан ишни биринчи инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин ва ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Д.Рахимов Судьялар Ҳ.Турсунов Н.Хўжақулов