← Назад
Решение #2831730 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 56 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 176 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 27 | 4 | law | |
| аролик кодекси | 112 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| онуни | 71 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2401/3899-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – И.Жураев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Т.Атабоевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Абдухаликов ва
С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг
котиблигида, “B uld r st r” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
А.Ғанижонов (шахсни тасдиқловчи хужжати асосида), вакили Ф.Ғоппорова
(ишончнома асосида), Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Олтинкўл туман
бўлими вакили Г.Нурматова (ишончнома асосида), Андижон вилоят
ғазначилик бошқармаси вакили С.Масабиров (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида ҳамда Андижон вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси
Ж.Рашидов қатнашувида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди томонидан
2025 йил 14 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан
Хўжаобод туман прокурори томонидан келтирилган кассация протести
асосида ишни Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“B uld r st r” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
Андижон вилояти бошқармасининг Олтинкўл туман бўлими (кейинги ўринда
матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 150 751 079,48 сўм
бажарилган ишлар қиймати ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (келгуси
ўринларда матнда “ғазначилик бошқармаси” деб юритилади) ҳамда Андижон
вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (келгуси ўринларда матнда
“молия бошқармаси” деб юритилади) мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган, жавобгар
ҳисобидан 148 150 521 сўм бажарилган ишлар қиймати ҳамда суд
харажатлари даъвогар фойдасига ундирилган, даъвонинг қолган қисми
қаноатлантириш рад қилинган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Хўжаобод туман прокурори
судга кассация протести киритган. Ушбу кассация протестда, Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига асосан шартнома
белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан
сўнг кучга киришлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат
рўйхатидан ўтмаганлиги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ
давлат харидлари махсус порталда амалга оширилиши, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, суд шартнома қонун
талабларини бузиб тузилганлиги, давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги,
шартнома ҳақиқий эмаслиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция
судининг 2025 йил 14 февралдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестини
қувватлаб, пудрат ишларини бажариш учун танлов, электрон савдо ўтмасдан
шартномалар тузилганлиги, шартномалар ғазначилик бўлимида рўйхатдан
ўтмаганлигини, қонун талаби бузилганлигини билдириб, кассация
протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган даъвогар
раҳбари ва вакили ёзма фикрнома тақдим қилиб, кассация протестга
нисбатан эътироз билдириб, шартнома тузилганлиги, ишлар бажарилганлиги,
назорат ўлчовидан ўтказилганлиги, ишларни сифати ва ҳажмига эътироз
бўлмаганлигини, Пленум қарори амалда бўлган вақтда ҳал қилув қарори
қабул қилинганлигини, протест асоссиз эканлигини билдириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
кассация протестини рад этишни сўради.
Кассация суд мажлисида иштирок этган ғазначилик бошқармаси
вакили ёзма фикрнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ғазначиликдан давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини,
ушбу шартнома тўғридан-тўғри тузилган шартнома бўлиб, “Давлат
ҳаридлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 56-моддаси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
ПҚ 594-сонли қарорининг 6-банди ва 2018 йил 27 сентябрдаги
ПҚ 3953-сонли қарори талабларига зид равишда тузилганлигини, ушбу
шартнома қонуний асосларга эга эмаслигини билдириб, кассация протести
асосли эканлигини, лекин ҳал қилув қарори бўйича қарор қабул қилишни
судни ихтиёрига ҳаволи қилишни билдирди.
Кассация судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, суд мажлисида иштирок этган
вилоят прокурнинг катта ёрдамчиси ва ғазначилик бошқармаси вакилини
фикрини
эшитиб,
қуйидагиларга
асосан
кассация
протестини
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Санитария эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти
бошқармасининг Олтинкўл туман бўлими билан “BYULDER S R”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 27 ноябрда 3-сонли пудрат
шартномаси тузилган.
Мазкур пудрат шартномасига мувофиқ, даъвогар лойиха–смета
ҳужжатлари асосида Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг Олтинкўл туман
бўлими биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, жавобгар эса
бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Мазкур шартнома электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб
берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида
тузилмаган ва тегишли ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори (2-иловаси) билан “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 бандига кўра, ҳисобварақ-фактура
— Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим
этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб
берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 63- бандида “Етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт эканлиги белгиланган.
Гарчи, тарафлар ўртасида 2024 йилда ойида ушбу объектда
150 751 079,48 сўмлик жорий таъмирлаш бўйича пудрат ишлари
бажарилгани ҳақида қоғоз кўринишида ҳисобварақ-фактура тузилиб,
тасдиқланган бўлсада, юқоридаги Низом талабига биноан электрон
кўринишда юборилмаган ва тасдиқланмаган.
Даъвогар томонидан 2024 йил 13 декабрда жавобгарга огохлантириш
хати юбориб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича қарздорлик
мавжудлигини
билдириб,
қарздорликни
тўлаб
қўйиш
ҳақида
огоҳлантирилган. Бироқ талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада
тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома бўйича жавобгар 150 751 079,48 сўм қарздор
эканлиги ҳақида важини билдириб, жавобгардан 150 751 079,48 сўм асосий
қарз, 1 507 511 сўм давлат божини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
ва асослантирилган бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ, тарафлар ўртасида пудрат шартномаси ғазначилик
бўлинмасидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Шунингдек,
“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонуни 27-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, бюджет
буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот
порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштириш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суд ишни мазмунан ҳал қилишда тарафлар мазкур қонун талабларига
риоя қилмасдан шартномавий муносабатга киришганлигига эътибор
қаратмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 112-моддасига кўра,
битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига
риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай
битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ушбу кодекснинг 114-моддага асосан, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
19-моддасида давлат буюртмачилари товарлар етказиб берувчи ва хизмат
кўрсатувчилардан танлов ва электрон (биржа) савдолари орқали товарлар
(ишлар, хизматлар) харид қилиши лозимлиги белгиланган.
Ушбу қонуннинг 71-моддаси 21-бандида давлат буюртмачилари
тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома
тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштириши шартлиги ва тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса,
ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат
бюджета маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари
мажбурий тартибда ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг
4-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси
фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай
битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Суд шартнома даъвогар ва жавобгар ўртасида давлат харидлари
доирасида савдолар ўтказилмасдан тузилганлиги сабабли ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигига, унинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақида
тарафларнинг илтимосномаси мавжуд эмаслигига эътибор қаратмаган.
Биринчи инстанция суди давлат харидлари бўйича тўловлари махсус
ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот
жойлаштирилмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаган бўлсада, далолатнома (форма-2, форма-3)
тасдиқланганлиги, қоғоз шаклида ҳисобварақ-фактура тасдиқланганлиги,
назорат ўлчови якуни бўйича 2025 йил 12 февралдаги хулосасида бажарилган
ишлар ҳажми 148 150 521 сўмни ташкил этганлиги аниқланганлигини
инобатга олиб, асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини
қаноатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Жавобгар бюджети ташкилоти бўлиб, қонунчиликда мазкур шартнома
тузиш бевосита электрон савдолар натижасида ғолиб аниқланиши, унинг
натижасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилиши мажбурий этиб белгиланган бўлса-да, шартнома ғазначилик
бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ушбу ҳолатда шартнома тузилмаганлиги, асосий қарз етарли ва мақбул
далиллар билан исботланмаганлиги сабабли шартнома бўйича асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
“N R
QURILIS N Z R I” масъулияти чекланган жамияти
мутахассиси томонидан бажарилган ишлар хажми қайта назорат ўлчовидан
ўтказилган бўлиб, 2025 йил 12 февраль кунги мутахассис хулосасида
ҳақиқатда бажарилган ишлари қиймати 148 150 521 сўмни ташкил этиши
қайд этилганган бўлсада, ушбу суммани жавобгардан ундиришга қонуний
асослар мавжуд эмас. Сабаби шартнома қонуний тузилмаган, ғазначликда
рўйхатдан ўтказилмаган.
ИПК 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга, бекор қилишга ҳақли.
ИПКнинг 302-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг
даъво талаби қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни,
даъвогар биринчи инстанция суди учун тўлаган 1 507 511 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажатини кассация инстанцияси учун даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 753 755 сўм давлат божи, Хўжаобод туман
прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
“Давлат ҳаридларитўғрисида”ги қонуни 71-моддаси 21-бандида давлат
буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги
ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус
ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ва тўғридан-тўғри шартномалар
тузилганлиги
тўғрисидаги
ахборот
махсус
ахборот
порталига
жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга
оширилмаслиги белгиланган.
Даъвогар вакили юқорида номи келтирилган 306-сонли Пленум
қарорининг 2.3 бандида пудрат ишлари бажарилганлиги ҳолати тақдим
этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш
тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги ҳақидаги тушунтириш
амалда бўлмаганлигини асос қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўраган важлари инкор этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонунчиликни
қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар беради. “Давлат харидлари
тўғрисида”ги қонуни 71-моддаси ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтда
амалда бўлган.
Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 49, 68, 118, 301, 302- моддаларини қўллаб,
Хўжаобод
қаноатлантирилсин.
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
туман
прокурорининг
кассация
протести
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 февраль
кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “B uld r st r” масъулияти чекланган жамияти томонидан
биринчи инстанция суди учун тўланган 1 507 511 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдирилсин.
“B uld r st r” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
“B uld r st r” масъулияти чекланган жамиятидан ишни кассация
инстанция судида кўриб чиқиш билан 753 755 сўм давлат божи тўлови
Республика бюджетига; - Хўжаобод туман прокуратураси депозит ҳисоб
рақамига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарордан норози тараф тафтиш тартибида шикоят бериши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Т. Атабоев
Ҳайъат аъзолари
С. Умаралиев
Ш. Абдухаликов