Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11155 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 088c0625-66b0-4fe4-bfbf-915c1848e88b Claim ID PDF Hash cd14341976375d45... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** хусусий корхонасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 30 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ордер асосида), жавобгар вакили **** (**** шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида суднинг биносида мобил видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён қилинишича, **** хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 26 августда 1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар маҳсулотни тайёрлаш ва етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан мажбуриятлар бажарилиб маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 30 000 000 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга жами 150 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланганлигини, бироқ жавобгар маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга оширганлигини, қолган қисмини тўламай келаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан шартнома тузилганлигини, маҳсулотлар етказиб берилганлигини, бироқ даъвогар маҳсулотларни синовдан ўтказиб бермаганлиги сабабли тўловларни бир қисмини тўламаганлигини, даъвогарга бир неча маротаба оғзаки мурожаат қилиб, маҳсулотларни синовдан ўтказиб беришни сўраганлигини, аммо даъвогар илтимосларини жавобсиз қолдирганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама 2 қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 26 августда 1-сонли шартнома имзоланган. Шартномага асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2024 йил 18 декабрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 150 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ жавобгар шартнома имзоланганидан сўнг 3 банк куни ичида маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўловларни амалга ошириши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун 120 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилиб, тўловларнинг қолган қисми ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг 30 000 000 сўм миқдорида қарздорлига юзага келган. Жавобгар томонидан қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида кафолат хати берилган бўлсада, айтилган муддатда қарздорлик тўлаб берилмаганлиги боис даъвогар судга мурожаат қилган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, тўлов топшириқномалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд даъвогарнинг 3 жавобгардан 30 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарз, 600 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** хусусий корхонаси фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарз, 600 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит хисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****