← Назад
Решение #2831742 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9249-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа
режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида,
даъвогар ***нинг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан жарима,
закалат пули ва адвокат харажати (зарар) ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Сафаров (ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари И.Кузмин, вакиллари Х.Юсупов, Р.Абидов
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар
деб юритилади)дан 63.500.000 сўм жарима, 15.672.000 сўм закалат пули ва
адвокат харажати пули (зарар)ни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларга кўра ва адвокат харажати учун 1 млн. сўм тўлаб
берилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради. Шунингдек, судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгардан
олинган тиббий ускунанинг шартномадаги техник параметрларга мувофиқлиги
бўйича мутахассис хулосасини олиш учун “Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази” давлат муассасасига мурожаат қилинганлиги сабабли
ушбу хулосани олиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан келишилган тўлиқ
комплектда ва параметрлардаги тиббий ускунани даъвогарнинг ходимига
топширганлиги ва мажбурият тўлиқ бажарилганлигини, Қўқон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогардан қарздорлик ва пеня ундирилганлиги ва ҳозирда мазкур суд ҳужжати
қонуний кучга кирганлигини, даъво аризаси келтирилган тиббий ускунанинг
тегишли техник параметрларга мувофиқ келмаслиги ҳақидаги важлар
асоссизлиги ва исботланмаганлигини тушунтириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд даъвогар вакилининг илтимосномасини муҳокама қилиб, суд
мажлисини қолдиришга зарурат мавжуд эмаслиги ва ишдаги далиллар ишни
кўриб чиқиш учун етарли эканлигини инобатга олиб, мазкур илтимосномани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
3 июнда махсус ахборот порталида ўтказилган электрон давлат харидлари
натижаси бўйича товар еткаб бериш тўғрисида 4893792.1.1-сонли шартнома
тузилиб, унга кўра жавобгар 1 комплектда эндоскопик система тиббий ускуна
товарини етказиб бериши, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома суммаси 522.400.000,01 сўмни
ташкил қилган.
Жавобгар шартномага асосан даъвогарга 522.400.000,01 сўм қийматдаги
1 комплектда эндоскопик система тиббий ускунани етказиб берган. Бироқ,
даъвогар томонидан товар ҳақини келишилган муддатда тўламаганлиги сабабли
жавобгар 522.400.000,01 сўм асосий қарз ва тўлов кечиктирилганлик учун
ҳисобланган 137.913.600 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 4-1502-2501/8969-сонли иш
юзасидан қабул қилинган 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогардан жавобгар фойдасига 522.400.000,01 сўм асосий қарз ва тўлов
кечиктирилганлик учун 20.000.000 сўм пеня ва иш юзасидан олдиндан тўланган
суд харажатлари ундирилган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 26 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Бироқ, даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилган тиббий ускуна
шартномада қайд қилинган техник параметрларга мос келмаслиги, сифати,
ассортименти лозим даража бўлмаган товарни етказиб берганлигини ҳамда
шартнома шартлари бажарилмаганлигини важ қилиб кўрсатиб, жавобгарга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
26-моддасига мувофиқ шартнома умумий суммасининг 10 фоизи миқдорида
63.500.000 сўм жарима ва шартнома тузишда ушлаб қолинган 15.672.000 сўм
закалат пули ҳисобланган. Даъвогарнинг шартномани бекор қилиш, мазкур
жарима, закалат пули ва бошқа зарар суммаларини тўлаш ҳақида юборган
талабнома хати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъво аризасида
кўрсатилган даъво талаблари билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки
кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар,
техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонунчиликда ёки хўжалик
шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб
олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда
уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати,
ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар)
қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар
2
(ишлар ва хизматлар) ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган
тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга шартнома шартларига сифати,
ассортименти лозим даража бўлмаган товарни етказиб берганлиги ҳақидаги
далолатнома ва бошқа мақбул ва ишончли далиллар мавжуд эмас.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги мазкур низо юзасидан қайд этилган
биринчи инстанция суди ва апелляция инстанция судининг суд ҳужжатларида
жавобгар томонидан даъвогарга шартнома шартларида келишилган ва
ассортиментдаги товарни топширганлиги ҳамда шартнома мажбурияти лозим
даражада бажарилганлиги, бироқ даъвогар келишилган товар ҳақи учун
қарздорлик суммаси тўлаб берилмаганлиги ҳолатлари аниқланган, шунингдек
даъвогарнинг жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган ассортиментдаги ва
сифатдаги товарни етказиб берилмаганлиги ҳақидаги важлари рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 63.500.000 сўм жарима,
15.672.000 сўм закалат пули ва 1.000.000 сўм адвокат харажати пули (зарар)ни
ундириш ҳақидаги даъво талаблари асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризасини қаноатлантирилмаганлиги учун иш юзасидан суд
харажатларини
даъвогар
зиммасига
юклашни,
олдиндан
тўланган
1.603.440 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни ва даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни, иш юзасидан ортиқча
тўланган 490.560 сўм давлат божини қонунда белгиланган тартибда даъвогарга
қайтаришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 115, 118, 169, 179, 186-моддаларини қўллаб, суд
3
қарор
қилди:
Даъвогар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Даъвогар ***дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Иш юзасидан ортиқча тўланган 490.560 сўм давлат божи қонунда
белгиланган тартибда даъвогар ***га қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси ва маълумотнома
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4