← Назад
Решение #2831744 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 20 | — | law | |
| онун | 54 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****нинг раислигида, судья
ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар *****нинг жавобгар ***** га
нисбатан *****даги баҳолаш ҳисоботини ишончсиз (ҳақиқий эмас) деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
***** (матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ***** (матнда “жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан *****уйда жойлашган умумий ер майдони 3.000 кв.метр, умумий
фойдаланиш майдони 1.1417,5 кв.метр, қурилиш ости майдони 678,9
кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоотни 1.820.777.643 сўмга баҳолаш
тўғрисидаги *****даги ҳисоботини ишончсиз (ҳақиқий эмас) деб топишни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Мажбурий ижро бюроси Когон туман
бўлими (матнда “МИБ” деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган тарафлар ҳамда МИБ, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини
таъминлашмади. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъво аризасига кўра, МИБ Когон туман бўлими ҳамда жавобгар
ўртасида тузилган *****-сонли шартнома ҳамда МИБ Когон туман бўлимининг
*****-сонли ижро хатига асосан *****га тегишли *****да жойлашган биноиншоотни аукцион савдолари орқали сотиш мақсадида бозор баҳосини
аниқлаш ишлари амалга оширилган. Баҳолаш ҳисоботида 1.820.777.643 сўм
баҳоланган нархдан норозилиги ва нарх асоссиз камайтириб кўрсатилганлиги
баён қилинган.
Шу сабабли даъвогарга тегишли бўлган мол-мулклар жавобгар
томонидан арзон баҳоланганлигидан норози бўлиб, баҳолаш ҳисоботини
ишончли (ҳақиқий эмас) деб топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
2
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади)
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Гарчанд, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлсада,
ўз талабларини асослантириб бермади.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг биринчи
қисмига асосан ижро ҳаракатларини амалга ошираётганда юзага келадиган,
махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун
давлат ижрочиси ўз ташаббусига ёки тарафларнинг илтимосига биноан ўзининг
қарори билан мутахассис тайинлаши мумкин.
Мазкур Қонун 54-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра,
рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш қонунчиликда
белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан бозор қиймати бўйича амалга
оширилади. Давлат ижрочиси мол-мулкни баҳоловчи ташкилотни жалб этади,
ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги томонидан *****-сонли баҳолаш учун
берилган сертификатга асосан фаолият юритиб келаётганлиги, Мажбурий ижро
бюроси Когон туман бўлими томонидан даъвогарга тегишли *****да
жойлашган бино-иншоот хатланган ҳамда баҳолаш бўйича *****даги
*****-сонли ижро хати билан мурожаат қилинганлиги, жавобгар ва МИБ
ўртасида *****да *****-сонли шартнома тузилган бўлиб, баҳоланаётган объект
ким-ошди савдоси орқали сотиш мақсадида баҳолаш ишлари Ўзбекистон
Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуни ва Ягона миллий
баҳолаш стандарти (Ўз.Р. Давлат активларини бошқариш агентлигининг
*****даги *****-сон буйруғи билан тасдиқланган, Ўз.Рес. Адлия вазирлиги
томонидан *****да *****-сон билан рўйхатдан ўтган)га асосан амалга
оширилган бўлиб, *****даги *****-сонли ҳисобот тузилиб, МИБга тақдим
этилганлиги маълум бўлди.
“Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва
кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш
тўғрисида”ги *****даги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-843-сон
3
қарорига асосан тасдиқланган “Баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар
тўғрисида” Низомнинг 38 ва 39-бандларига кўра, зарурат бўлганда, баҳоловчи
ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ҳаққонийлигини текшириш учун
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш тўғрисидаги мазкур
ҳисобот шартнома асосида бошқа баҳоловчи ташкилот томонидан
экспертизадан ўтказилиши мумкин. Экспертизани ўтказган баҳоловчи
ташкилот баҳолаш объектининг мавжуд қийматини баҳолаш тўғрисидаги
мазкур ҳисоботнинг ҳаққонийлиги юзасидан такрорий баҳолашни (ўз
баҳолашини) амалга оширмасдан ва ўз хулосасини чиқармасдан ўзининг
холисона мулоҳазасини билдиради. Ушбу баҳолашни ўтказган баҳоловчи
ташкилотнинг мазкур баҳоловчи ташкилот томонидан бажарилган баҳолаш
тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишга жалб этилишига йўл
қўйилмайди. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказишнинг
буюртмачиси олинган хулосага рози бўлмаган тақдирда ушбу баҳс суд
томонидан кўриб чиқилади.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгарнинг *****даги
*****-сонли баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлиги юқоридаги Низом
талабларига мос ҳолда бошқа бир баҳоловчи ташкилот томонидан
экспертизадан ўтказилмаган.
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддасининг биринчи қисмида ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда
тузилган ҳисобот ишончли деб тан олиниши, 181-моддасида зарур бўлган
ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини текшириш учун
мазкур ҳисобот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа баҳоловчи
ташкилот томонидан шартнома асосида экспертизадан ўтказилиши
мумкинлиги, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан
ўтказиш натижалари эксперт хулосаси билан расмийлаштирилиши, экспертиза
ўтказаётган баҳоловчи ташкилотнинг эксперт хулосасида баҳолаш тўғрисидаги
ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақидаги холисона фикр бўлиши кераклиги, бунда
мазкур ташкилот такрорий баҳолашни ўтказишга ва баҳолаш объектининг
қиймати тўғрисида эксперт хулосасини чиқаришга ҳақли эмаслиги, баҳоловчи
ташкилотни илгари ўзи бажарган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг
ишончлилигини экспертизадан ўтказишга жалб этишга йўл қўйилмаслиги,
буюртмачи баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги тўғрисида олинган
эксперт хулосасига рози бўлмаган тақдирда, низо судда кўриб чиқилиши
кераклиги белгиланган.
Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар томонидан тузилган баҳолаш
тўғрисидаги ҳисоботнинг асослилиги ва ҳаққонийлиги бошқа бир баҳоловчи
ташкилот томонидан экспертизадан ўтказиш йўли билан текширилади, бунинг
натижасида тузилган экспертиза хулосаси билан келишмаган ҳисоботни
экспертизадан ўтказишнинг буюртмачиси хулосанинг ишончлилигини суд
тартибида низолашиши мумкин. Бироқ, жавобгарнинг баҳолаш ҳисоботини
ҳаққонийлигини текшириш учун бошқа баҳоловчи томонидан экспертиза
ўтказилмаган. Мазкур ҳолатда даъвогар томондан қонун ҳужжатининг мазкур
талабига риоя этилмаган.
4
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Баён этилганларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантириш учун асос
йўқ деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “б”
кичик бандига кўра, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъвони қаноатлантириш рад қилинганлиги сабабли суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, яъни олдиндан тўланган
*****сўм давлат божи ҳамда ***** сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 128, 170,
176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар *****
зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач олти ойлик муддат ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****