← Назад
Решение #2831752 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| банди | 228 | — | law | |
| моддаси ва ИПК | 73 | — | law | |
| онуннинг | 63 | — | law | |
| ФКни | 116 | — | law | |
| онуни | 43 | — | law | |
| ИПКнинг | 3247 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/841-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Р. Асқаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – Ж. Абидов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья - Н. Юсупов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Н.Юсупов
раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Атабаев ва О.Садиковдан иборат таркибда,
Ш.Қодиров котиблигида даъвогар “Quv s Univ rs l B st xtil ” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси С.Ахмаджоновнинг жавобгар
“G‘i s- lid” масъулияти чекланган жамиятига инсбатан тарафлар ўртасида
2022 йил 28 июль куни тузилган 005-RB I-сонли олди-сотди шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда 4 дона
мол-мулкни қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги
қарори устидан “G‘i s- lid” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Quv s
univ rs l b st t xtil gr u ” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчиси С.Ахмаджонов (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “G’i s- lid”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) билан 2022 йил 28 июль куни тузилган 005-RB I-сонли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган
ҳолда 4 дона мол-мулкни қайтариш мажбриятини юклашни сўраган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилиб, “Quv s univ rs l b st t xtil gr u ” масъулияти чекланган
жамияти ва “G’i s- lid” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил
28 июль куни тузилган 005-RB I-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилиб, 2022 йил 28 июль куни тузилган 005-RB I-сонли олди-сотди
шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибати қўлланилиб, “G’i s- lid”
масъулияти чекланган жамияти зиммасига шартнома бўйича олинган 4 дона
мол-мулк, яъни 1 дона 30 турдаги тугмачаларни ўзгартириш имконияти билан
ишлайдиган электрон (тўғридан-тўғри ҳайдовчи) тугма тешиги машинаси
2
(шуруба), 1 дона уч игнали трикотаж матолари учун автоматик оверлок саноат
тикув машинаси (шуруба), 1 дона уч игнали беш ипли қопқоқ тикув машинаси
(шуруба), 1 дона ҳаво тизими сенсори билан автоматик ипни тозалаш тизимига
эга машинаси (жиҳоз)ларни соз ҳолатда “Quv s univ rs l b st t xtil gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига қайтариш мажбурияти юклатилиб, биринчи
инстанция учун “G’i s- lid” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4 125 000 сўм давлат божи, “Quv s univ rs l b st t xtil gr u ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобрақамига 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажати, кассация инстанцияси учун республика
бюджетига 2 062 500 сўм давлат божи, “Quv s univ rs l b st t xtil gr u ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобрақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундириш ҳақида янги янги қарор қабул
қилинган.
Жавобгар Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қароридан норози бўлиб,
Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб,
кассация инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган тарафлар вакиллари иштирокини суд мажлисида таъминламади.
Бироқ, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, шикоятни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни, жавогар томонидан эса, унинг адвокати
илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда суд мажлисини кейинга қолдиришни
сўраган.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасига кўра, тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасиниг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Мазкур
қонун
нормаларига
асосланиб,
жавобгар
томонидан
илтимосномани асословчи ҳужжатларни тақдим этмаганлиги боис судлов
ҳайъати ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Қувасой шаҳар Давлат
хизматлари маркази томонидан 2021 йил 4 декабрь куни давлат рўйхатига
олинган. Жамият уствида жамият таъсисчилари этиб, “Динар тестил” МЧЖ
(пул шаклида 38 000 000 сўм ҳамда 298 466 АҚШ доллари) 50 фоиз,
Е.Маматқулова (38 000 000 сўм ҳамда 298 466 АҚШ доллари миқдорида 34
турдаги мулк шаклида) 50 фоиз этиб белгиланганлиги, жамият таъсисчилари
устав фонди тўлиқ шакллантирилганлиги кўрсатилган.
3
Бундан ташқари, “G’i s- lid” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
st t.uz расмий сайтидан олинган маълумотга кўра, жавобгарнинг таъсисчиси
100 фоиз улуш билан Юлдашев Лутфулло Вахобович эканлиги кўрсатилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2501/1196-сонли
иқтисодий иш бўйича 2025 йил 26 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан
даъвогар жамият тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, С.Ахмаджонов тайинланган.
Суд бошқарувчиси томонидан қарздор корхонанинг молиявий аҳволини
таҳлил қилиш жараёнида жамият собиқ раҳбари Е.Маматқулова жиноят
ишлари бўйича Қува туман судининг 2024 йил 29 мартдаги ҳукми билан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 168моддаси 4-қисмининг “а” банди 228-моддасининг биринчи қисми билан айбли
топилиб, жазо тайинланганлиги аниқланган.
Жумладан, ЖИБ Қува туман судининг ҳукмида жамият собиқ раҳбари
Е.Маматқулова ҳужжатларни соҳталаштириб ва улардан фойдаланиб,
жамиятнинг 2022 йил 1 июлдаги далолатномаси, 2022 йил 5 июлдаги 1-сонли
буйруғи, 2022 йил 10 июлдаги 1-сонли буйруғи, 2022 йил 16 июлдаги 2-сонли
йиғилиш баённомасини, 2022 йил 19 июлдаги 2-сонли йиғилиш баённомасини,
2022 йил 29 июлдаги 2-сонли йиғилиш баённомасини ва бошқа ҳужжатларни
қалбакилаштириб, ушбу йиғилишларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли таъсисчиси
ҳисобланган К.Булутни таклиф этмай, юқоридаги соҳта ҳужжатларда жамиятга
тегишли булган мулкларни яроқсиз ҳолатга келганлигини баён этиб, жавобгар
билан 2022 йил 28 июлда тузилган 005-11ВТ1-сонли шартнома (бундан буён
матнда шартнома деб юритилади)га кўра 4 дона тикув дастгоҳлари, яъни 1 дона
тикув дастгоҳини 3 000 000 сўмга, 1 дона тикув дастгоҳини 1 200 000 сўмга,
1 дона тикув дастгоҳини 800 000 сўмга ва 1 дона жиҳозни 455 000 сўмга, жами
5 455 000 сўмга соҳталаштирилган ҳужжатлар асосида нархини пасайтириб,
арзон баҳога сотиб юборганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга нисбатан
иқтисодий судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жамият собиқ
раҳбари жавобгар билан қонунга зид равишда шартнома тузиб, аслида
қимматроқ бўлган мулкларни арзон баҳога сотиб юбориши жамиятга зарар
етказгани ва тўловга қобилиятсизликка олиб келганлиги важи билан
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 114, 116-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 63-моддаси ва ИПКнинг 73-моддасига асосан шарномани ҳақиқий
эмас деб топиш ва унинг оқибатларини қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди тугатилаётган жамият таъсисчилари қўшган
улушлари яъни дастгоҳларини сотиб юборганлик ҳолатлари бўйича жиноят
судининг ҳукмида жамиятга дастгоҳларни қайтариш кўрсатилмагани, балки
сотилган дастгоҳларни қиймати, яъни етказилган зарар суммасини ундириш
кўрсатилгани асоси билан даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, уларни рад
қилиш ҳақида тўхтамга келган.
Қонуннинг 63-моддасига кўра қарздор тузган ҳар қандай битим, шу
жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки
4
ташқи бошқарув ёхуд суд сан цияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига
қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд
бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига
қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу
Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу
Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган
қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:
қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз
товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш
орқали тузилган битимлар;
битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган
битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда
ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса;
шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва
кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини
жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида
(шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим;
битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига
нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса;
қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий
тижорат опер цияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган
битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 12-бандида, ФКни 116-моддасига
кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқтартибот асосларига қарши
мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим
ҳисобланади. Бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир
ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни
ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади. Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда
тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот
асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг
мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний
экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг
ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг
талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда
шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги
5
қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозим деб тушунтириш
берилган.
Кассация инстанция суди тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчиликка
зид тарзда, мулкнинг баҳоси анча паст қийматда тузилганлиги ЖИБ Қува туман
судининг ҳукми билан ўз тасдиғини топганлиги, ИПК 73-модданинг тўртинчи
қисмига асосан жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар
томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурий эканлигини тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас
деб топишга асос бўлади деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилинган.
Бироқ, касасация инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасида унинг
предмети сифатида низо келиб чиққан даврда амалда бўлган, “Ўзбекистон
Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни 43-моддаси биринчи қисмига кўра,
тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик
асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар,
жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз
аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий
овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият
иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин
эмаслиги, бешинчи қисмига кўра эса, тузилишидан манфаатдорлик бўлган
битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор
бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан
қабул қилинади.” деб кўрсатилганлигига эътиборини қаратмасдан, “Quv s
univ rs l b st t xtil gr u ” масъулияти чекланган жамияти ва “G’i s- lid”
масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиларини ишга жалб қилиш
чораларини кўрмасдан, даъво талабларини қаноатлантириб, барвақт хулосага
келган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сон Қарори 5- бандига кўра, битимни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво бўйича ишни судда кўришга
тайёрлаш пайтида суд битимнинг барча тарафлари ва бошқа манфаатдор
шахсларни ишга жалб қилиш масаласини кўриб чиқиши лозим.
Демак, “Quv s
univ rs l b st t xtil gr u ” масъулияти чекланган
жамияти ва “G’i s- lid” масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилари
манфаатдор шахслар ҳисобланади.
ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ушбу Кодекс
302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар
мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
6
ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига
юборишга ҳақли.
ИПКнинг 301-моддаси иккинчи қисмига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси
бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар
аниқланганда кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш
юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш
юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда
бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади.
Шу боис, судлов ҳайъати мазкур низони тўғри ва холисона ҳал этилишини
таъминлаш мақсадида ишни кассация инстанция судида биринчи инстанция иш
юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиб, ишга “Quv s univ rs l b st t xtil
gr u ” масъулияти чекланган жамияти ва “G’i s- lid” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчиларини жалб қилиб, шунингдек ИПКда ушбу масалалар
фақат кассация инстанция суди томонидан ҳал этилиши белгиланганлигини
инобатга олиб, шикоятни қисман қаноатлантиришни, кассация инстанция
судининг қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиш учун шу
инстанция судига юборишни лозим топади.
Ишни кўриш чоғида кассация инстанция суди ИПК талабларига қатъий
риоя қилган ҳолда тарафларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилиб, ушбу низо билан боғлиқ иш ҳолатларига
аниқлик киритиб, тарафларнинг важларини тўлиқ ўрганиб, даъво аризасида
билдирилган барча талабларни муҳокама қилиб, ишни юқори турувчи
инстанциясида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари масаласини ҳал этиб,
даъво талабини асослантирувчи бирламчи ҳужжатлар ва иш ҳолатларига
аниқлик киритишга хизмат қиладиган бошқа далиллар асосида қонуний ва
асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 302, 3247 - моддаларини қўллаб,
тафтиш судлов ҳайъати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“G‘i s- lid” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 20 августдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кассация инстанция судида кўриб чиқиш учун Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н. Юсупов
ҳайъат аъзолари
Т. Атабаев
О. Садиков