← Назад
Решение #2831775 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21631-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримов,
даъвогар «А» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 3170142,10 сўм асосий қарз, 4985353,61 сўм пеня жами
8155505,71 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
3170142,10 сўм асосий қарз, 4985353,61 сўм пеня жами 8155505,71 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва почта харажатини ундириб
беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
2
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги
хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (Истеъмолчи)
ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса,
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада
қарздорлик юзага келган.
Жавобгарнинг 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига истеъмол қилинган электр
энергияси учун даъвогардан бўлган асосий қарздорлиги 3170142,10 сўм
асосий қарз, 4985353,61 сўм пеня, жами 8155505,71 сўмни ташкил этган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогарнинг мурожаати асосида ушбу қарздорликни
жавобгардан даъвогарнинг фойдасига ундириш тўғрисида судга даъво
аризаси киритган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
3
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 477-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандида шартнома
бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой ҳисобланади, деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг 3170142,10 сўм электр энергиясидан
бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди
ҳамда ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар хусусун, тақдим қилинган
солиштирма далолатнома бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 3170142,10 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида
тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоиз миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бунда пенянинг
умумий миқдори муддати ўтган тўловларнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
кечиктирилган кунлар учун 4985353,61 сўм пеня ҳисоблаган ва уни
жавобгардан ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада пеня ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
4
Шунга кўра, даъвогар корхона шартномага асосан жавобгар ҳисобидан
пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бунга асосан, шартнома шартларини
бажарилишига мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтиришни ва
2000000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Суд даъвогар фойдасига жавобгардан 3170142,10 сўм асосий қарз,
2000000 сўм пеня, жами 5170142,10 сўм ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; бешинчи қисмига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Мазкур қонун нормаси талабларидан
келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг
236, 238, 333, 477-моддалари,
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 74, 118, 176-179, 203-1-203-5-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«А» акциядорлик жамиятининг даъво талабларини кисман
қаноатлантирилсин.
«А» акциядорлик жамияти фойдасига «Б» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 3170142,10 сўм асосий қарз, 2000000 сўм пеня жами
5170142,10 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлиги ҳамда 41200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
«Б» масъулияти чекланган жамиятидан бюджетга 412000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган
бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Каримов