Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/3668 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый G’OZIYEV JO
Source ID 5bfe25a2-696b-4d11-a961-06b83a065f69 Claim ID PDF Hash 0ddae9841988afb8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу кодекснинг 238-моддаси Ушбу кодекс 238 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/3668-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, жавобгар раҳбари Ф.Ғозиев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили Ш.Хайдаров (ишончномага асосан), Касби туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти вакили А.Саломов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига нисбатан Касби туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан келтирилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “BESHKENT- GRO KL STER” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “G’OZIYEV JO’R G’OZIYEVI H” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 27.677.308 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилган ва жавобгар ҳисобидан суд харажатларини ундириш белгиланган. Касби туман фермерлар кенгаши “G’OZIYEV JO’R G’OZIYEVI H” фермер хўжалиги манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили апелляция шикоятидаги важларини қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция шикоятидаги важларини қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. 2 Иш ҳужжатларига кўра, “BESHKENT- GRO KL STER” масъулияти чекланган жамияти “G’OZIYEV JO’R G’OZIYEVI H” фермер хўжалигига 2024 йил июнь ойида (1 кг 18 741,20 сўмдан) 1 795 кг (ҚҚС билан) 37 677 308,48 сўмлик “Бухоро 6 R1” навли уруғлик учун пахта чигитини етказиб берган. Уруғлик чигит маҳсулотини етказиб бериш бўйича тарафлар ўртасида шартнома имзоланмаган. Маҳсулот етказиб берилганлиги бўйича тарафлар ўртасида 2024 йил 10 июнда 17-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиб имзоланган. Жавобгар мазкур етказиб берилган уруғлик чигит ҳақи учун қисман 10.000.000 сўм тўловни амалга ошириб (37.677.308 – 10.000.000), қолган 27.677.308 сўм қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида 2025 йил 4 сентябрда жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилган. ФК 242-моддасига кўра, Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. “BESHKENT- GRO KL STER” масъулияти чекланган жамияти томонидан “G’OZIYEV JO’R G’OZIYEVI H” фермер хўжалигига 1 795 кг (ҚҚС билан) 37 677 308 сўмлик “Бухоро 6 R1” навли уруғлик учун пахта чигити етказиб берилганлиги товар-транспорт юк хати, электрон ҳисобварақ фактура, етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга оширилганлиги билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг 3 қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 238-моддасига асосан мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Биринчи инстанция суди асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Кенгашнинг апелляция шикоятида тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги ҳақидаги важлар келтирилган. Бироқ, ишдаги мавжуд далилларга кўра, тарафлар ўртасида ҳисобварақ фактура тасдиқланган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, судлов ҳайъати Кенгашнинг апелляция шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. 4 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми 18-бандига кўра, фермерлар кенгаши иқтисодий судларда давлат божи тўловидан озод этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, Кенгашнинг жавобгар манфаатида киритган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдиришни, жавобгарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Касби туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Д.Рахимов