Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12567 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2cf3caa7-113d-417e-950a-529dd0481dfb Claim ID PDF Hash c57818b6f57f284a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
йича операцияларни СК 112-моддаси йича операцияларни СК 112 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда СКнинг 111-моддаси амда СК 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-25ХХ/ХХХХ-сон иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил ХХ декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “Даъвогар номи”нинг жавобгар “Жавобгар номи”нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Даъвогар номи” (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги учун унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи ва жавобгар вакиллари белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида эса, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши, СК 273-моддасининг биринчи қисмида эса, солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар тегишли тартибда солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаган. Солиқ ҳисоботини тақдим этиши, солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, солиқ органи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Жавобгар солиқ ҳисоботи тақдим этмагандан сўнг солиқ органи раҳбари томонидан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини ўн кунга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Бироқ, жавобгар солиқ органига солиқ ҳисоботи тақдим этмаган. Шу сабабли, аризачи жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган. СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар солиқ ҳисоботини бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Таъкидлаб ўтилган қонун нормаларига асосан, ушбу ҳолат жавобгарнинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни СК 112-моддаси биринчи қисмининг 1-банди асосида қарор қабул қилингунга қадар, яъни солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйишга асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиради. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, иш юзасидан давлат божи ундирмаслик лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ҳамда СКнинг 111-моддаси, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 216, 217, 220-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “Жавобгар номи”нинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операциялари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Ҳисоботлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг, “Жавобгар номи”нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялари аризачи “Даъвогар номи”нинг қарори (расмий хати) билан тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн кунлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов