← Назад
Решение #2831795 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2940-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогарЎзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг
“O`z gr lizing”
акциядорлик
жамияти
манфаатида
жавобгар - “ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги ҳисобидан
23 318 522 сўм асосий қарз, 3 397 230 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили – Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14 –сонли ишончнома),
жавобгар вакили Л.Матқосимов (2025 йил 6 декабрдаги ишончнома)ларнинг
иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар-Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади)
“O`z gr lizing” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, “ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 23 318 522 сўм асосий қарз, 3 397 230 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Шу сабабли суд, ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ, палата иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили - даъвони қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан шартномага кўра тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли қарздорлик юзага келганлигини, бироқ жавобгар томонидан суд
мажлисига қадар қисман 7 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини маълум
қилиб, жавобгар тўлашга харакат қилаётганлигини сабабли унга нисбатан
ҳисобланган пеняни энг кам миқдорини қўллашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар хўжалик вакили ўз кўрсатмасида
–даъвони асосий қарздорлик қисмини тан олиб, қисман тўлов амалга
оширганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиб, ҳисобланган пеня ундириш
талабини ваколат доирасида камайтириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар лизинг шартномаси
шартларидан юзага келган.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 590-моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг
объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек
лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти ва
“ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2025 йил
28 февралда 25/02-4-297-сонли лизинг шартномасига кўра, 1 дона “ZOO LION
1604” русумидаги тракторни лизинг асосида етказиб берган.
Жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан,
шартнома мажбуриятларини бажармаган.
Шунингдек, жавобгарнинг 2025 йил 30 октябрь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги 2025 йил 28 февралда 25/02-4-297-сонли лизинг шартномаси
бўйича 23 318 522 сўм жами қарздорлиги 23 318 522 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорлигини тўлаб бериш
тўғрисида талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан лизинг бўйича қарздорликларни
ундиришни сўраган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги
талаби асосли эканлиги, бироқ, жавобгар томонидан 2025 йил 10 декабрда
4 000 000 сўм ҳамда 2025 йил 12 декабрда 3 000 000 сўм тўлаганлиги сабабли
даъвони қисман 16 318 522 сўмга қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 3 397 230 сўм пеня ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг
олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторларнинг манфаатларини эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторларнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда ундирилиши сўралган пеня суммасини суд жавобгарнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблайди ва шунинг
учун унинг миқдорини 450 000 сўмга қадар камайтиришни лозим топади.
Шунга кўра суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 16 318 522 сўм асосий қарз, 450 000 сўм пеня, 41 200 сўм
почта харажати, Республика бюджетига 534 315,04 сўм давлат божини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“O`z gr lizing” акциядорлик жамиятининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар -“ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-даъвогар - “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 16 318 522 сўм
асосий қарз, 450 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 534 315,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.М.Ахматбеков
4-1705-2502/2940-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(ХУЛОСА ҚИСМ)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 18 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг котиблигида, даъвогарЎзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг
“O`z gr lizing”
акциядорлик
жамияти
манфаатида
жавобгар - “ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги ҳисобидан
23 318 522 сўм асосий қарз, 3 397 230 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили – Б.Тешабоев (2025 йил 3 январдаги 11-06/14 –сонли ишончнома),
жавобгар вакили Л.Матқосимов (2025 йил 6 декабрдаги ишончнома)ларнинг
иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 112-113, 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
“O`z gr lizing” акциядорлик жамиятининг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар -“ bdur im Fid i
qs di” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-даъвогар - “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти фойдасига 16 318 522 сўм
асосий қарз, 450 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 534 315,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
Судья
Н.М.Ахматбеков