Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/808 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья Язык
Стороны
Истец / Обвинение OS EV RO Ответчик / Подсудимый
Source ID 335d7030-f704-4d00-bd5c-67aa8ea2e43b Claim ID PDF Hash fb9b3a371b5a1b02... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ра ФК 381-моддаси ра ФК 381 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/808-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Усманов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “ OS EV RO‘ZIBOY S YFULL YEVIC ” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар раҳбари Ж.Тошев (шахсий маълумотнома асосида), “ R B MKOR” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Мирзаев (ишончнома асосида)ларлар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ OS EV RO‘ZIBOY S YFULL YEVIC ” фермер хўжалиги судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти, “Аr b mk r” масъулияти чекланган жамияти ва “NBU Inv st gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс Миришкор туман ҳокимлигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 9 декабрдаги 15/R-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 августдаги қарорига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 7 ноябрдаги қарори билан даъвогар “ OS EV RO‘ZIBOY S YFULL YEVIC ” фермер хўжалигининг тафтиш тартибидаги шикояти қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 7 августдаги қарори бекор қилиб, иш янгидан кўриб чиқиш учун шу инстанция судига юборилган. Ишни кўриб чиқишда ТИФ “Миллий банк” Қашқадарё вилоят бўлими ҳақида кўрсатма берилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 декабрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқишга 2 ўтилиб, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ТИФ “Миллий банк” жалб этилган. Суд мажлисида иштирок даъвогар раҳбари шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, низо юзасидан адолатли қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган ТИФ “Миллий банк” Қашқадарё вилоят бўлими вакили низога алоқаси йўқлигини маълум қилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоят асоссиз эканлигини баён қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси кейинга қолдирилганлиги тўғрисида жавобгарлар ва учинчи шахслар тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, илтимоснома ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Миришкор туман ҳокимининг 2007 йил 30 январдаги Х-56/1-сонли қарори билан даъвогар томонидан қуриладиган бозор мажмуаси учун ер танлаш тўғрисидаги ҳамда 2007 йил 28 февралдаги Х-119а/2-сонли қарори билан даъвогар томонидан қуриладиган “Ж n v d hq n ziq vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти учун 9200 кв.метр ер майдони ажратилган. Туман ҳокимининг 2007 йил 24 декабрдаги Х-830/12-сонли қарори билан даъвогар томонидан қурилган бозорни фойдаланишга қабул қилиш ва бозорни “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти номига расмийлаштириш белгиланган. 3 Шунингдек, Миришкор туман ҳокимининг 2007 йил 25 декабрдаги қарори билан даъвогарга қарашли Жейнов қишлоғида қурилган бозорга “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти мақомини бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Бундан ташқари, “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамиятига даъвогар томонидан қурилган бино-иншоотлар улуш сифатида киритилган. “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамиятида Миришкор туман ҳокимлиги улуши 51 фоизни, даъвогарни улуши 49 фоизни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли Қарори билан 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури тасдиқланган. Ушбу дастурнинг 50-бандига кўра Миришкор туманидаги “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri”ни “Миллий банк” орқали молиялаштирилиб, реконструкция қилиш назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли Қарорининг 16-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш ишларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда зарур ер участкалари ажратилиши белгиланган. Шунга мувофиқ Миришкор туман ҳокимининг 2017 йил 5 июндаги Х1086/06-сонли қарори билан “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги ер майдонини захирага олиш ва “NBU Inv st gr u ” масъулияти чекланган жамиятига 0,56 га ер майдонини ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли Қарори ҳамда ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2017 йил 2 июндаги далолатномаси асос бўлган. Шунингдек, даъвогар томонидан улушдор бўлган ҳолда “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти номига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853-сонли Қарорига асосан киритилган устав фондидаги барча улушларидан воз кечиши ҳақида маълумотнома тақдим этилган. 4 Шунга кўра, “NBU Inv st gr u ” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш ишлари амалга оширилган ва 2018 йил 13 апрелда қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳақида давлат қабул ҳайъатининг далолатномаси тузилган ва ушбу кўчмас мулкка нисбатан “NBU Inv st gr u ” масъулияти чекланган жамияти номига 2018 йил 20 апрелда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Ушбу кўчмас мулк “Кўчмас мулк савдо хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган очиқ аукцион савдода 104-сонли ғолиблик баённомаси асосида “ r b mk r” масъулияти чекланган жамияти ғолиб деб топилган ҳамда 15/2-сонли олди-сотди шартномаси асосида унинг номига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган. Кейинчалик, ушбу биноларнинг ер майдони “ r b mk r” масъулияти чекланган жамияти номига қолган ҳолда 15 нафар фуқароларга савдо дўконлари олди-сотди қилинган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, далилларнинг мақбуллиги текширилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари тўғри қўлланилган ҳолда тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга асослар йўқлиги ҳақида тўғри хулосага келинган деб баҳолайди. Чунки, ўша пайтда амалда бўлган “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринда - Қонун деб юритилади) 8-моддасида жамият иштирокчилари жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга, жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ушбу Қонуннинг 20-моддаси биринчи қисмига кўра жамият иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини жамиятнинг бир ёхуд бир неча иштирокчисига сотишга ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли эканлиги, бундай битимни тузиш учун, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамиятнинг ёки жамият бошқа иштирокчиларининг розилиги талаб қилинмаслиги, иккинчи қисмига кўра, жамият иштирокчиси, агар жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, ўз улушини (улушининг бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқача тарзда уларнинг фойдасига воз кечиши мумкинлиги, ўн биринчи қисмига кўра, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилмаган бўлса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши кераклиги белгиланган. Қонуннинг 20-моддаси ўн иккинчи қисмига асосан жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият бундай воз кечишнинг далиллари тақдим этилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиниши кераклиги, 5 жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларини амалга ошириши ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан улушдор бўлгани ҳолда “Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти номига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ2853-сонли Қарорига асосан киритилган устав фондидаги барча улушларидан воз кечиши ҳақидаги маълумотнома имзо ва муҳр билан тасдиқланган. Муҳр ваколатли шахс томонидан у ифодалаётган мақсади ёки бошқа ахборотнинг ҳақиқийлигини қўшимча равишда расман тасдиқлаш учун фойдаланилади ҳамда юридик шахсларнинг раҳбарлари эса муҳрлар ва штамплардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминлашлари шарт бўлиб, мазкур маълумотноманинг сохталаштирилганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботланмаган. Бундан ташқари, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 24 февралдаги 4-1801-2507/187-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг Миришкор туман ҳокимининг 2017 йил 5 июндаги Х1086/06-сонли қарори (“Ж n v d hq n ziq- vq t b z ri” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги ер майдонини захирага олиш ва “NBU Inv st gr u ” масъулияти чекланган жамиятига 0,56 га ер майдонини ажратиш ҳақида) ни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. ИПКнинг 73-моддаси учинчи қисмига кўра, маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрда “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли Қарорининг 19-бандига кўра ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Шу боис, судлар инобатга олишлари лозимки, агар ким ошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Ким ошди савдоси белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилган бўлса-да, аммо ким ошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битим ФКда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас бўлган ҳоллар бундан мустасно. Агар ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган бўлса, кейинчалик битимнинг ҳақиқий эмас деб топилиши талаб этилмайди. Бу ҳолатда тарафларнинг ҳар бири битимнинг 6 ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси кимошди савдоси орқали расмийлаштирилган. Пленум Қарорининг 30-бандида судлар шуни назарда тутишлари лозимки, битимларнинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилиши кўрсатилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан исботланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 7 Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар “ OS EV RO‘ZIBOY S YFULL YEVIC ” фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ OS EV RO‘ZIBOY S YFULL YEVIC ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 1 875 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов