Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2514/116722 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 46af8c1c-2e3f-4be6-8c87-f5bd5a478ad0 Claim ID PDF Hash c53dc97e8b8ae7ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
амда тушунтиришида ФКнинг 1023-моддаси амда тушунтиришида ФК 1023 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2514/116722-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 18 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси С.Қурбонова қатнашувида, даъвогар- «АААААА» MCHJнинг жавобгар«ВВВВВВВ ҳисобидан жами 78.848.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили УУУУУУ (ишончнома асосида), жавобгар вакили ЕЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «АААААА» MCHJ (бундан кейинги матнда- даъвогар деб юритилади) ҳамда «ВВВВВВВ (бундан кейинги матнда- жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 5 августда 25/06сонли шартнома ва шартномага қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартнома ва келишув шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга шартнома келишилган миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун 61.600.000 сўм миқдорида тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган. Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Қамчикавтойўл» ИЙФК давлат муассасаси ҳисобидан 61.600.000 сўм асосий қарз, тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун 17.248.000 сўм жарима ҳамда олдиндан тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Поп туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлади ҳамда тушунтиришида ФКнинг 1023-моддасига асосан тузилмаган шартнома асосида вужудга келган 61.600.000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўради ҳамда. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатдан қарздорлик тўғрилигини билдирди. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар Поп туман молия бўлими ва вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорни даъвони рад этиш ҳақидаги фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 5 августда 25/06-сонли шартнома ва шартномага қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартнома ва келишув шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга шартнома келишилган миқдордаги маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун 61.600.000 сўм миқдорида тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-73-сонли Қарорининг 12-банди талабларига мувофиқ, 2022 йил 1 июндан бошлаб тажриба тариқасида босқичма-боскич йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари кўмитаси таркибидаги барча унитар корхоналарга фақат молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган. «ВВВВВВВ бюджет ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси, 3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарори 11бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Қарор 27-бандига кўра, битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хаттиҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмаган шартнома ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг 61.600.000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 61.600.000 сўм қарздорликни ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 6.3-бандига кўра, жавобгар тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 17.248.000 сўм жарима ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. Бироқ, суд даъвогар даъво аризасида жарима ундириш талабини қонун хужжатлари асосида исботлаб бермаганлиги ҳамда жавобгар бюджет ташкилоти эканлигини инобатга олиб, жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 61.600.000 сўм асосий қарз ундиришни, қолган талабларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 1232000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши, рад қилинган талаб бўйича даъвогардан ундирилиши лозим. ушбу ҳолатда даъвогар давлат божини олдиндан тўланган. Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб ҚАРОР ҚИЛДИ: «АААААА» MCHJнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «Қамчикавтойўл» ИЙФК давлат муассасаси ҳисобидан «АААААА» MCHJ фойдасига 61.600.000 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 1232000 сўм давлат божи ва 41200 почта харажатлари ундирилсин. «АААААА» MCHJни 344960 сўм давлат божи тўлаганлиги инобатга олинсин. Даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров