Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12415 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e4281cee-a19a-4682-8e92-6187fc2cf72c Claim ID PDF Hash 2aedaa604d885ad0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12415-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 18-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили А.Алимов (паспорт асосида)нинг иштирокида, даъвогар Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Даъвогар номи” МЧЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 600000000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 20.11.2023 йил куни 20/11-2023сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 600000000 сўм пул маблағлари ўтказиш, жавобгар ўтказилган пул маблағларини фоизлари билан 31.12.2024 йил кунигача қайтариш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, 600000000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар белгиланган муддатда пул маблағларини қайтармаган. Даъвогарнинг пул маблағларини қайтариш мурожаатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси “Даъвогар номи” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 600000000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакили илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Жавобгар вакили суд мажлисида, жавобгар жамияти унинг номида эканлигини, лекин бошқа шахслар фойдаланишини, қарзи тўғрилигини билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради. Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларида мажбуриятнинг шартнома асосида вужудга келиши, шунингдек 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини ) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 20.11.2023 йил куни 20/11-2023сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 600000000 сўм пул маблағлари ўтказиш, жавобгар ўтказилган пул маблағларини фоизлари билан 31.12.2024 йил кунигача қайтариш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, 600000000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлсада, жавобгар белгиланган муддатда пул маблағларини қайтармаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 600000000 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар ҳамда жавобгар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 600000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 12000000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 732-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 600000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 12000000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова