Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2002-2401/721 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gr nd Elfin Bukh r Ответчик / Подсудимый N ftg zs n t rm tur si
Source ID 0a935c80-a15c-4335-b8df-dde69f3f4dd0 Claim ID PDF Hash 19c79b58c24cac07... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****2-****/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида Ишни кўрган судья Ш.Ҳамидов Кассация инстанцияси судида маърузачисудья**** **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** йил 18декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қўлдошов ҳамда **** иборат таркибда,судья катта ёрдамчиси **** котилигида, прокурор **** иштирокида,даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан **** этган даъво аризаси юзасиданҚоракўлтуманлараро иқтисодий судининг **** йил21 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятиниҳамдаҚоракўл туман **** томонидан келтирилган кассация протестинииқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаБухоро вилоят суди биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйид гил рни а н иқл а д и : “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки **** деб юритилади)дан **** **** сўм**** хизматлар қийматини (зарар)ва **** сўм**** фоизиниундиришни сўраган. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига **** **** сўм асосий қарз ва **** сўм **** фоизи, **** сўм почта **** ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.Республика бюджетига жавобгардан **** сўм давлат божи, даъвогардан **** сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган.Кассация шикоятидадаъвогарнинг техникалари жавобгарнинг қурилиш объектларида ишламаганлиги, ҳужжатлар сохталаштирилганлиги, суднинг ҳусусий **** асосан жиноят ишиқўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, суд иш юритишни тўхтатмасдан нотўғри қарор қабул қилганлиги баён қилиниб,ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилиш сўралган. Шунингдек, Қоракўл туман **** томонидан келтирилган протестда Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаситомонидан **** йил 29 ноябрда да-вогар манфаатида **** **** сўм асосий қарз ва **** сўм фоиз қарздорлигини ундириш сўралганлиги, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ****-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан **** сўм асосий қарз ва **** сўм пеня ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилганлиги, Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясининг **** йил 16 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгардан **** сўм асосий қарз ва **** сўм пеня ундириш белгиланганлиги, палата такроран даъво аризаси киритганлиги, **** -сонли иш бўйича айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжудлиги сабабли иш юритиш тугатилиши лозимлиги, биринчи инстанция суди томонидан ИПК талаблари бузилганлиги, бундан ташқари даъвогар ва жавобгар жамиятларининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг ****моддаси 3 қисми “а” банди,****-моддасининг 2 қисми “а,б”бандлари, ****моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари натижасига кўра жавобгарнинг 15 та қурилиш объектларида даъвогарнинг эмас, бошқа **** томонидан машина-механизм ишлари амалга оширилганлиги аниқланганлиги, биринчи инстанция судиИПК ****моддасининг 1-қисмига кўра иш юритишни тўҳтатиб туриши шарт бўлсада, ушбу нормага зид равишда иш юритиш тўхтатилмасдан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги баён қилиниб,ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд **** прокурор протестни қувватлаб, кассация протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилишни сўради. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган тарафлар суд **** вакил иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буёнматнда ИПК деб юритилади) ****-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд **** суд муҳокамасини ўтказиш **** ва жойи **** тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъатиИПК****-моддасининг тўртинчи қисмига биноан ишни тарафлар вакилларининг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. ИПК 299-моддасига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади.Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлашимумкин.Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ **** текшириши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида **** йил 6 апрелда 1-сонли, **** йил 1 февралда 1-сонли, **** йил 1 апрелда 4-сонли, **** йил 3 июлда 5-сонли ва **** йил 4 сентябрда 6-сонли махсус техника ижараси хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида **** йил 6 апрелдаги 1-сонли шартномага асосан **** йил 1 февралда **** сўмлик, **** йил 30 июнда **** сўмлик, **** йил 31 декабрда **** сўмлик ****-фактураси имзоланган.Ушбу шартномага асосан **** сўм тўлов амалга оширилган, **** **** сўмлик тўлов тўланмаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида **** йил 1 февралдаги 1-сонли шартномага кўра,**** йил 30 июнда **** сўмлик ****-фактураси имзоланган.Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан **** сўмлик тўлов амалга оширилган, **** сўм тўланмай қолган. Тарафлар ўртасидаги **** йил 3 июлдаги 5-сонли шартномага асосан **** йил 12 октябрда 12-сонли **** сўмлик ****-фактурасиҳамда**** йил 4 сентябрдаги 6-сонли шартномага асосан **** йил 12 октябрдаги 13-сонли**** сўмлик ****-фактураси тарафлар томонидан имзоланган, бироқ бу шартномаларга асосан тўловлар амалга оширилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ( даъвогар) ижарага олувчи (жавобгар)нинг буюртмасига кўра, унга тегишли объектларда ишлаш уччун машина ва механизмларни ижарага бериш, ижарага олувчи ижарага берувчи техника хизмати кўрсатилганлиги учун ҳар ойда келишилган тўловларни амалга ошириш **** олишган. Даъвогар томонидан жами **** **** сўмлик техника хизматлари амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан **** сўм тўлов амалга оширилиб, қолган тўловлар тўланмаган. Даъвогар манфаатида палатасудга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** **** сўм асосий қарздорлик ва **** сўм пеня ундиришни сўраган. Бухоро туманлараро судининг ****-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига ****,**** асосий қарз, **** сўм пеня,олдиндан тўланган **** сўм почта **** ундирилган.Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг, даъвогарманфаатида палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,**** **** сўм **** хизматлар қиймати(зарар)нива **** сўм **** фоизини ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризаси асосида тарафлар ўртасида тузилган махсус техника хизмати кўрсатиш шартномалари нотариал тартибда тузилмаганлиги, **** эмас ҳисобланиши, Фуқаролик кодексининг ****-моддасига биноан битимнинг**** эмаслик оқибати сифатида кўрсатилган хизматлар қиймати (зарар)ни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, иш ҳужжатларига тўғри ҳуқуқий баҳо бермасдан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш **** **** хулосага келган. Биринчидан,ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Бухоро туманлараро судининг ****-сонли иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори биланайни бир тарафлар ўртасида иш кўрилганда ушбу иш бўйича даъвонинг асосида келтирилган тарафлар ўртасида тузилганшартномалар ўз-ўзидан **** эмас эканлигига ҳуқуқий баҳо берилган. Чунки,Ўзбекистон ****ҳкамасининг **** йил 7 мартдаги 38-сонли “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорининг 2-бандида **** йил 1 декабрдан бошлаб: нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномаларини, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномаларини нотариал тасдиқлаш ****“Давлат белгиси”давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган, ҳимоя ****, серияга, тартиб **** ва ҳудудий кодга эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилиши; нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ѐки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши кераклиги белгиланган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган машина ва механизмларни ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланмаган. ФК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклигаёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг **** эмаслигини келтириб чиқаради.Бундай битим ўз-ўзидан **** бўлмайди. Иккинчидан,тарафлар ўртасида шартномаларга асосан жами**** **** сўмлик техника хизматлари амалга оширилганлигитўғрисида икки томонлама ****-фактуралари тасдиқланган бўлсада, ушбу ****-фактураларининг сохталаштирилганлиги, ҳужжатларни қалбакилаштирганлигитарафларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилганжиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг **** йил27 ноябрдаги ҳукми билан тасдиқланган. Чунончи,“N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамиятисобиқ раҳбари ****, **** йил 13 апрелдан **** йил 20 октябрькунига қадар директор вазифасида ишлаб келиб,мансабдор шахс бўла туриб, мансаб ваколатини суъистеъмол қилиб,“Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятираҳбари **** ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб,бир гуруҳ бўлиб, муайян ҳуқуқ берадиган расмий ҳужжатларни такроран қалбакилаштириб, шу орқали жамиятнинг жуда кўп миқдордаги ****,3 минг сўм маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш, **** минг сўм маблағларни талон-тарож қилишга суиқасд қилиш, такроран давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш жиноятини содир этганликда айбли деб топилганлар. Жумладан, Б.Раимов жиноий йўллар билан даромад топишни кўзлаб,“Gr nd Elfin Bukh r ”МЧЖраҳбари **** ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ булиб,“N ftg zs n t rm tur si”**** томонидан 5шакл далолатномаларига асосан 20**** йилларда 19 млрд **** млн. **** минг сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириб, жами 4 млрд.**** млн.****,8 минг сўмлик махсустехника хизмати ёрдамида**** ва бу ишларни “Ўзбекнефтгаз” **** “Трубодеталь” унитар **** ва бошқаларга тегишли махсус техникалар ёрдамида **** била туриб,“Gr nd Elfin Bukh r ” ****балансида бирор турдаги махсус техника мавжуд бўлмасада,“Gr nd Elfin Bukh r ” ****ва “N ftg zs n t rm tur si” ****ўртасида махсус техникалар ижараси бўйича сохта шартнома, 4 млрд 33 млн.сўмлик қалбаки ҳисобварақфактураларни ҳамда жамиятлар ўртасида эҳтиёт қисмларни олди-сотдиси бўйича сохта шартнома, **** млн **** минг сўмлик қалбаки ҳисобварақфактураларни такроран расмийлаштиришга эришиб, ушбу сохта ҳужжатлар асосида ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-тарож қилганликда айбли деб топилган. ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлигиёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун ****. Қолаверса, ИПК 74-моддасининг биринчи-тўртинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг **** тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Демак, даъвогар томонидан даъвонинг асосида келтирилган шартномалар, техника хизматлар кўрсатилганлиги **** ****-фактуралар сохталаштирилган, даъвогар томонидан техника хизматлари қўрсатилмаган.Даъвогарнинг даъво талаби асоссиздир. Бу ҳолатлар иш ҳужжатлари, суд ҳукми билан тасдиқланган. Судлов ҳайъати даъвогар даъво талабини асослаш учун келтирган шартномалар, ****-фактуралари қалбакилаштирилганлиги суд ҳукми билан тасдиқланганлиги боис, уларни ишончли эмас деб ҳисоблайди. ИПК-68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига биноан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Судлов ҳайъати кассация шикоятида ва протестда келтирилганжавобгартомондан **** йиллар давомида амалга оширилган 15 та қурилиш объектида машина механизм ишлар даъвогар томонидан эмас балки бошқа **** томонидан амалга оширилганлиги **** **** асосли ва иш ҳужжатлари билан тасдиғини топгандеб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Судлов ҳайъати протестда келтирилган иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатиш лозимлиги **** **** билан келишмайди. Чунки,Бухоро туманлараро судининг ****-сонли иши бўйичадаъвогар даъво аризасида асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.Мазкур ишда эса кўрсатилган хизматлар **** (зарар)ни ва **** фоизини ундиришни сўраган.Яъни, айни бир тарафлар ўртасида, бироқ даъвонинг асоси ва предмети бошқа бўлганлиги сабабли, иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК ****-моддасининг биринчи қисми 1-3-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларннг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги,ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги-биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг ****-моддасибиринчи қисмининг2-бандига кўра,кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйичаҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ****. Судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва қонунчилик талабидан келиб чиқиб, жавобгарнинг кассация шикоятинива Қоракўл туман **** протестиниқаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни иш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Судлов ҳайъати суд ****ундириш масаласини муҳокама қилиб,жавобгардан республика бюджетига биринчи инстанция суди учун**** сўм давлат божи, кассация инстанцияси суди учун **** сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан биринчиинстанция суди учун тўланган **** сўмпочта ****ни инобатга олиб,унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Қоракўл туман **** фойдасига кассацияинстанцияси суди учун олдиндан тўланган **** сўм почта **** ундиришнилозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарорқилади: Жавобгар “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти ваҚоракўл туман **** кассация протестиқаноатлантирилсин. Қоракўлтуманлараро иқтисодий судининг **** йил21июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига биринчи инстанция суди учун****сўм давлат божи, кассация инстанцияси суди учун **** сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятитомониданбиринчи инстанция суди учун тўланган **** сўмпочта **** унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятидан Қоракўл туман **** фойдасига кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўланган **** сўм почта **** ундирилсин. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 июндагиҳал қилув қарорибўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор юзасидан ижро ****лари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан норози тараф бир йиллик муддатдабиринчи инстанция суди орқалиБухоро вилоят судииқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши(протест келтирилиши)мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари О.Қўлдошов **** ****2-****/****-сонли иқтисодий иш маърузачи судья**** **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ **** йил 18 декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Қўлдошов ҳамда **** иборат таркибда,судья катта ёрдамчиси **** котилигида, прокурор **** иштирокида, даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан **** этган даъво аризаси юзасидан Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини ҳамдаҚоракўл туман **** томонидан келтирилган кассация протестинииқтисодий иш ҳужжатлари билан биргаБухоро вилоят суди биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарорқилади: Жавобгар “N ftg zs n t rm tur si” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти ваҚоракўл туман **** кассация протестиқаноатлантирилсин. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига биринчи инстанция суди учун **** сўм давлат божи, кассация инстанцияси суди учун **** сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятитомонидан биринчи инстанция суди учун тўланган **** сўм почта **** унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Gr nd Elfin Bukh r ”масъулияти чекланган жамиятидан Қоракўл туман **** фойдасига кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўланган **** сўм почта **** ундирилсин. Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг **** йил 21 июндагиҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинсин. Қарор юзасидан ижро **** берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан норози тараф бир йиллик муддатда биринчи инстанция суди орқали Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи ҳайъат аъзолари **** **** О.Қўлдошов