Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19942 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b80ccd1d-ae99-4a6e-9b61-3117718a8ea5 Claim ID PDF Hash 6b71a02ca0df63b8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 55-моддаси нинг 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
----------------сонли иқтисодий иш судья:Б.Т.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 18 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Мадрахимов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ------------------- манфаатида жавобгар ------------------- МЧЖ ҳамда кафил-жавобгар ------------------МЧЖдан солидар тартибда муддати ўтган кредит танидан 266666668 сўм, муддати ўтган фоиздан 131421000 сўм, муддати келмаган кредит танидан 1399999997 сўм, жами 1798087665 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар ------------------- МЧЖга тегишли гаровдаги мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили ------------(ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари -----, Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси вакили – мутахассис ---------лар иштирокида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ ЛА Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) -------------------(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси киритиб, ------------------ МЧЖ(бундан буён матнда – жавобгар) ҳамда ------------------МЧЖ(бундан буён матнда – кафил-жавобгар)дан солидар тартибда кредит танидан 266666668 сўм, унинг фоизидан 131421000 сўм, жами 1798087665 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни ------------------МЧЖ(бундан буён матнда – қўшимча жавобгар)га тегишли гаровдаги молмулкка қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари даъвони тан олиб, ҳозирда қарздорликни тўлаш имконияти бўлмаганлиги, фаолият юритиш қийинлашиб кетганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган кафил-жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган 2 ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни кафил-жавобгар ва қўшимча жавобгарларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида қатнашган марказий банкнинг мутахассиси жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 29 октябрь ҳолатига муддати келмаган 1399999997 сўм, 266666668 сўм муддати ўтган кредит тани, 118561699.4 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 12857534.31 сўм муддати ўтган оширилган фоиз, жами 1798085898 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини баён қилди. Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда – Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 3 ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Агар ушбу кодексининг 41-бобининг 2-параграфи (кредит) қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (қарз)нинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Наманган банк хизматлари офиси(бундан буён матнда – банк) ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 17 июлда 3070-сонли узоқ муддатли кредитлаш шартномаси тузилган. Унга кўра, жавобгарга паррандачилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида броллер жўжаларга озуқа еми сотиб олиш учун 36 ой муддатга 19 фоиз устама тўлаш шарти билан 2000000000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит қайтарилиши таъминоти сифатида кафил-жавобгар билан кафиллик шартномаси тузилган ҳамда қўшимча жавобгарга тегишли “товуқхона бинолари” бино-иншооти гаровга қўйилган. Банк, жавобгар ва кафил-жавобгар ўртасида 2024 йил 17 июлда тузилган кафиллик шартномасига кўра кафил-жавобгар кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг барча мажбуриятлари, яъни ҳозирда мавжуд бўлган ва келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан банк олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбурияти ўз зиммаси олиши, кафиллик суммаси 2000000000 сўмлиги ва кафил-жавобгар банк олдида асосий қарз, фоизлар тўлаш, шунингдек қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимлари ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва банк кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан жавобгар билан баравар ҳажмжа жавоб бериши белгиланган. Кредит шартномаси шартларига асосан жавобгар кредитдан мақсадли фойдаланиши ва тўловларни кредитни қайтариш жадвалига асосан тўлаши лозим бўлгани ҳолда, шартнома шартларини бажармасдан кредитнинг муддати ўтган фоизи ва асосий қарз тўловларини белгиланган муддатларда тўламай келган. Даъвогар жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаб қўйиш ҳақида йўллаган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича жавобгар томонидан кредит шартномасига иловада белгиланган кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаганлиги 4 оқибатида 2025 йил 29 октябрь ҳолатига кредитнинг асосий қарз ва фоизларидан жами 1798087665 сўм миқдорида қарздорлик мавжуд бўлган. Мазкур шартноманинг 5.1.4-бандига кўра жавобгар томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, банк фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги кўрсатилган. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 293-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Бироқ марказий банк мутахасисси томонидан берилган маълумотномага кўра банк олдида 2025 йил 29 октябрь ҳолатига муддати келмаган 1399999997 сўм, 266666668 сўм муддати ўтган кредит тани, 118561699.4 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 12857534.31 сўм муддати ўтган оширилган фоиз, жами 1798085898 сўм кредит қарздорлиги мавжуд. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.10-бандида кредит жавобгар томонидан қайтарилмаган ҳолда банк муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган фоиз даражасидан 1.5 баравар миқдорда амалга оширишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари даъвогарнинг кредит ва унинг фоизидан бўлган қарздорликни ундиришга ҳақли эканлигини кўрсатади. Шу сабабли унинг муддати келмаган 1399999997 сўм, 266666668 сўм муддати ўтган кредит тани, 131419233 сўм муддати ўтган кредит фоизи(118561699 сўм муддати ўтган фоиз ва 12857534 сўм муддати ўтган оширилган фоиз), жами 1798085898 сўм қарздорликни ундириш талаби асослидир. Шу сабабли жами 1798085898 сўм кредит қарздорлигини жавобгар ва кафил-жавобгардан солидар тартибда ундириш лозим бўлади. Шунингдек, кредит қайтарилиши таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Наманган вилояти, Косонсой тумани, Бўстон МФЙ, 5 Бўстон кўчаси, 63-уйда жойлашган, давлат рўйхатидан ўтган майдони 5500 м2, умумий майдони 4173.32 м2, умумий фойдали майдони 3865.62 м2, қурилиш ости майдони 4173.32 м2дан иборат, кадастр рақами 16:01:41:02:01:0246 бўлган “товуқхона бинолари” бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Мазкур шартномага кўра гаровга берувчи ўз зиммасига кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларни бажармаганда мазкур мажбуриятни гаровга қўйган мулк хисобидан бажариш мажбуриятини олган. ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мол-мулкларига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун)га илова давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Шу сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати, бюджетга эса 35961753.3 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 165, 176-180моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг ------------------- манфаатидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ------------------- МЧЖ ҳамда кафил-жавобгар ------------------ МЧЖ ҳисобидан даъвогар ------------------- фойдасига солидар тартибда кредитнинг муддати келмаган 1399999997 сўм, муддати ўтган 266666668 6 сўм кредит тани, 131419233 сўм муддати ўтган кредит фоизи, жами 1798085898 сўм ундирилсин. Ундирув қўшимча жавобгар ------------------- МЧЖга тегишли Наманган вилояти, Косонсой тумани, Бўстон МФЙ, Бўстон кўчаси, 63уйда жойлашган, давлат рўйхатидан ўтган майдони 5500 м2, умумий майдони 4173.32 м2, умумий фойдали майдони 3865.62 м2, қурилиш ости майдони 4173.32 м2дан иборат, кадастр рақами 16:01:41:02:01:0246 бўлган “товуқхона бинолари” бино-иншоотларига қаратилсин. Жавобгар ------------------- МЧЖ ҳисобидан: - бюджетга 35961753.3 сўм давлат божи; - даъвогар ------------------- фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Т.Мадрахимов