← Назад
Решение #2831843 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 332 | — | law | |
| бундай ажрим ИПК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 333 | — | law |
Текст решения
8 033 символов
***-сонли иш
*** ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
*** тумани
(қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар
бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида)
2025 йил 18 декабрь
*** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ***нинг раислигида, судья
ёрдамчиси ***нинг котиблигида, аризачи ***нинг, қарздор “***” фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризаси юзасидан 2024 йил 14 ноябрда қабул қилинган тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича
бекор қилиш ҳақидаги аризасини аризачи вакили Ж.Рахматов (18.12.2025
йилдаги №35-107511-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари
билан бирга *** туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади
аризачи *** судга ариза билан мурожаат этиб, қарздор “***” фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан “***” фермер
хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган.
Шундан сўнг, тугатишга доир иш юритиш бошланиб тугатиш бошқарувчиси
*** томонидан тақдим этилган якуний ҳисобот суднинг 2024 йил 14 ноябрдаги
ажримига асосан тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ажрим
қабул қилинган ва ажримга асосан “***” фермер хўжалиги 2024 йил 03 декабрда
давлат реестридан чиқарилган.
Аризачи *** судга ариза билан мурожаат этиб, суднинг 2024 йил 14
ноябрдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги ажримини янги
очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўраган.
Аризачи ***нинг аризасида *** вилоят прокуратурасининг 2023-2024
йиллар ва 2025 йилнинг 6 ойлиги мобайнида тўловга қобилиятсизлик бўйича
давлат реестридан чиқарилган юридик шахслар ўрганилганда, Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси *** вилоят бошқармасининг ***
вилоят прокуратурасининг 2025 йил 13 октябрь кунидаги 13/160608-25-сонли
талабномасига йўлланган 2025 йил 29 октябрь кунидаги 14/25-2697-сонли хатига
асосан “***” фермер хўжалигининг балансида 2013 йилда ишлаб чиқарилган,
*** мавжудлиги аниқлангани баён қилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб
қувватлаб, қарздор балансида транспорт воситаси мавжудлиги аниқланганини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор этилган қарздор “***” фермер хўжалиги собиқ раҳбари ва суд тугатиш
бошқарувчиси иштироки таъминламади.
1
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 332-моддаси биринчи қисмига кўра ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни,
суднинг қонуний кучга кирган 2024 йил 14 ноябрдаги тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор
қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи *** судга ариза билан мурожаат
этиб, қарздор “***” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот
деб топишни сўраган.
Суднинг 2024 йил 29 июлдаги ***-сонли ҳал қилув қарори билан “***”
фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилган.
Шундан сўнг, тугатишга доир иш юритиш бошланиб тугатиш бошқарувчиси
*** томонидан тақдим этилган якуний ҳисобот суднинг 2024 йил 14 ноябрдаги
ажримига асосан тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ажрим
қабул қилинган ва ажримга асосан “***” фермер хўжалиги 2024 йил 03 декабрда
давлат реестридан чиқарилган.
Аниқланишича, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
*** вилоят бошқармасининг *** вилоят прокуратурасининг 2025 йил 13 октябрь
кунидаги 13/160608-25-сонли талабномасига жавобан 2025 йил 29 октябрь
кунидаги 14/25-2697-сонли хатида ҳамда ***нинг 2025 йил 17 ноябрь кунидаги
35-99435-сонли хати билан агротехникалари мавжудлиги юзасидан Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси *** вилоят бошқармасининг 2025
йил 18 ноябрдаги 14/25-2830-сонли жавоб хатида қарздор “***” фермер
хўжалигининг балансида *** мавжудлиги маълум қилинган.
Суд юқоридаги ҳолат ишни янги очилган ҳолатлар бўйича кўриш учун асос
бўлади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 27-бандида судларнинг эътибори
қаратилсинки, суднинг тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги
ажрими устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди). Бироқ, бундай
ажрим ИПКнинг 327-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шу
жумладан тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин қарздорнинг
мол-мулки аниқланса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир
иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича
бекор қилинган тақдирда, суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш
тикланганлиги кўрсатилади деб тушунтириш берилган.
Зеро, ИПКнинг 327-моддаси биринчи қисми 1-бандида, суд ҳужжати қабул
қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум
бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
2
ИПКнинг 333-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган
суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида ажрим чиқаради. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари
бўйича чиқарилган ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга юборилади. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари
бўйича чиқарилган ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин. Суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда,
илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу
Кодексда белгиланган умумий тартибда кўради.
Шу боис, суд иш бўйича далилларни ўрганиб чиқиб, аризачининг суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантиришни, ариза бўйича давлат божи тўланмаслигини инобатга олиб,
суднинг 2024 йил 14 ноябрдаги тугатишга доир иш юритишни тамомлаш
тўғрисидаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
327, 332 ва 333- моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи ***нинг аризаси қаноатлантирилсин.
*** туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 ноябрдаги
***-сонли иш юзасидан тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги
ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинсин.
Қарздор “***” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсизлик иши бўйича
тугатишга доир иш юритиш қайта тиклансин.
*** туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 ноябрдаги
***-сонли иш юзасидан тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисидаги
ажрими янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинганлиги муносабати билан
*** туманидаги “***” фермер хўжалигига нисбатан тугатишга доир иш юритиш
таомили қўлланилсин ва *** тумани Давлат хизматлари марказига “***” фермер
хўжалигини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тиклаш вазифаси
юклатилсин.
Қарздор “***” фермер хўжалигининг суд тугатиш бошқарувчиси этиб ***
тайинлансин.
Ажрим дарҳол ижро этилсин.
Тугатиш бошқарувчиси: қарздорнинг мол-мулкини аниқлаганганлигидан
келиб чиқиб, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини
тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган умумий
тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида судга илтимоснома бериш чораларини
кўрсин.
3
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтириши) мумкин.
Судья
***
4