← Назад
Решение #2831866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Учқўрғон шаҳри
2025 йил **** декабрь
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ****
(**** ишончнома асосида), Учқўрғон тумани прокурор ёрдамчиси ****
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар худудий бошқармасининг даъвогар **** масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар **** ҳисобидан истеъмол қилинган электр
энергиясидан бўлган 14 329 980 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси
бўйича
ишни
очиқ
суд
мажлисида,
суд
биносида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён қилинишича, **** масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда **** (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 25 январда “Кичик
қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр
энергиясини етказиб бериш тўғрисида” Y /E-50/0087-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан
14 329 980 сўмлик электр энергияси етказиб берилган, бироқ жавобгар
томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли қарздорлик
юзага келган.
Даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан
натижасиз қолдирилган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар худудий бошқармаси судга даъвогар манфаатида даъво аризаси
киритиб, жавобгар ҳисобидан 14 329 980 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ҳамда Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси иш
бўйича низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилганлигини, жавобгар томонидан
суд мажлиси кунига қадар қарздорлик бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлигини, бироқ жавобгар раҳбари билан телефон орқали
боғланиб даъвони тан олишини, ҳозирда қарздорликни тўлаш чораси
2
кўрилаётганлигини
билдирганлигини
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни, қарздорликни ундиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво аризасини қаноатлантириш
тўғрисида фикр билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
этилган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини
тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар тарафлар ўртасида
2025 йил 25 январь куни “Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш
тўғрисида” Y /E-50/0087-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар электр энергияси етказиб бериш, жавобгар
эса унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 2025 йил
24 февралдаги 473-сонли ҳисобварақ фактурага асосан 3 122 000 сўмлик,
2025 йил 27 февралдаги 509-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
5 339 690 сўмлик, 2025 йил 26 мартдаги 902-сонли хисобварақ-фактурага
асосан 3 264 880 сўмлик, 2025 йил 26 апрелдаги 1288-сонли ҳисобварақфактурага асосан 3 654 110 сўмлик, 2025 йил 26 майдаги 2324-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 4 961 520 сўмлик 2025 йил 26 июндаги
2826-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4 642 560 сўмлик, 2025 йил
26 июлдаги 3124-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 3 890 200 сўмлик,
2025 йил 26 августдаги 3683-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан, 2025 йил
26 сентябрдаги 4332-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 4 766 190 сўмлик,
2025 йил 26 октябрдаги 5212-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан
3 653 650 сўмлик, 2025 йил 26 ноябрдаги 5879-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 2 819 990 сўмлик электр энергияси етказиб берилган, бироқ, жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
3
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил 9 октябрдаги
05-878-сонли талабнома натижасиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур
ҳолатда,
қарздорлик
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришлари, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома,
талабнома билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 14 329 980 сўм қарздорликни ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажатни ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180- моддалари қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти фойдасига **** ҳисобидан
14 329 980 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
**** ҳисобидан:
4
- республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди
орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Л.Мамадалиева