Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/21130 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 30cc5859-1396-455f-a64c-6161b53b6fdb Claim ID PDF Hash 3138d0c8ad989e4c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 55-моддаси нинг 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ра ФКнинг 327-моддаси ра ФК 327 law
бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганли… бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 18 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, даъвогар --------------- МЧЖнинг жавобгар --------------МЧЖдан 197586190 сўм асосий қарз, 73449663 сўм фоиз, жами 271035853 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Асранбаев(ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Саидов(ишончнома асосида)лар иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: --------------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, --------------- МЧЖдан 197586190 сўм асосий қарз, 73449663 сўм фоиз, жами 271035853 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 12 ноябрдаги ажрими билан ишга “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили асосий қарздорлик мавжудлиги, тез орада тўловларни амалга оширишини билдириб, фоиз суммасин камайтиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ ўз вакиллари орқали суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процкссуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Шу сабабли суд ишни учинчи шахснинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда – Конституция)нинг 55-моддасига асосан, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, махсус ахборот порталида ўтказилган электрон биржа садолари натижаси юзасидан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида тарафлар ўртасида 2022 йил 14 октябрдаги 5864173-сонли, 2022 йил 17 октябрдаги 5866328-сонли, 2022 йил 19 октябрдаги 5874424 ва 5874425-сонли, 2022 йил 20 октябрдаги 5877473-сонли, 2022 йил 24 октябрдаги 5884194 ва 5884195-сонли, 2022 йил 2 декабрдаги 5975493сонли, 2022 йил 16 декабрдаги 6004950-сонли, 2022 йил 22 декабрдаги 6017870-сонли ва 2024 йил 26 ноябрдаги 7261527-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 3.1-бандига кўра даъвогар шартнома биржадан рўйхатдан ўтгандан кейин 5 иш куни мобайнида товар(семена хлопковые технические) учун ҳақ тўлаши, 3.4-бандига асосан эса жавобгар товарларни асосий етказиб бериш шартлари бўйича 10 иш кунлари давомида, биржада битим учун 100 фоиз тўлангандан кейин етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 3850721064.62 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган бўлиб, жавобгар томонидан 2022 йил 19 октябрдаги 202240/1-ТЧ-сонли, 2023 йил 1 январдаги 2022-58-1//1-ТЧ-сонли, 2022 йил 27 октябрдаги 2022-49/1-ТЧ-сонли, 2022 йил 27 октябрдаги 2022-50/1-ТЧсонли, 2022 йил 28 октябрдаги 2022-53/1-ТЧ-сонли, 2022 йил 1 ноябрдаги 2022-54/1-ТЧ ва 2022-55/1-ТЧ-сонли, 2022 йил 27 декабрдаги 2022-65/1-ТЧ ва 2022-66/1-ТЧ-сонли, 2022 йил 27 декабрдаги 18-сонли, 2024 йил 1 декабрдаги 2024-05-ТЧ-сонли ҳисобварақ-фактуралар асосида жами 3653134873.78 сўмлик “техник чигит” маҳсулоти етказиб берилган. Бироқ тўлаб берилган қолган маблағ учун маҳсулот етказиб берилмаган. Натижада жавобгар даъвогардан 197586190.84 сўм миқдорида қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган талабномалар жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2025 йил 2 декабрь ҳолатига солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, жавобгар жами 197586190.84 сўм қарздорликни тан олган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 420-моддасининг учинчи қисми талабига кўра олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Даъво аризада ундирилиши талаб қилинаётган 197586190 сўм асосий қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган шартномалар, ҳисобварақфактуралар, ўзаро тасдиқланган солиштирма далолатнома ва бошқа хужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 197586190 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини асосли ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъво аризасида маҳсулот етказиб бериш кечиктирилган кунлар учун 73449663 сўм банк фоизини ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 5бандига кўра ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади. Мазкур Пленум қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 13-бандига кўра шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Шу боис суд даъвогар 2023 йилдан буён қарздорликни ундириш чораларини кўрмай мажбуриятни бажармаслик туфайли фоизлар миқдорининг кўпайишига кўмаклашганлигини, шунингдек асосий қарз тўлиқ бартараф этилганлигини инобатга олиб, ундирилиши талаб қилинган 73449663 сўм фоизни 30000000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда суд, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 5420717 сўм давлат божини ва 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар --------------- МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар --------------- МЧЖ ҳисобидан даъвогар --------------- МЧЖ фойдасига 197586190 сўм асосий қарз, 30000000 сўм фоиз, жами 227586190 сўм ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 5420717 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов