← Назад
Решение #2831874 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 18 декабрь
4-1505-2502/10237-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Hududg z t ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор
ELIBOYEV RAVSHANBEK SHAVKATOVICH
ҳисобидан фойдаланилган табиий газ учун 15 971 045 сўм асосий қарз ҳамда
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни,
тарафлардан даъвогар вакили У.Муратов (2025 йил 11 август кунидаги 40-0119/3305-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,
якка
тартибдаги
тадбиркор
ELIBOYEV
RAVSHANBEK
SHAVKATOVICH (бундан буён матнларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 15 971 045 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам
тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилганлигини, даъвогар томондан мажбуриятлар бажарилиб жавобгарга
табиий газ етказиб берилган, аммо жавобгар ўзига юклатилган мажбуриятларни
бажармасдан келганлигини, шу сабабли шартнома бўйича қарздорлик вужудга
келганлигини, қарздорликни бартараф этишни сўраб жавобгарга талабнома
юборилганлигини, аммо жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар
қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, суддан даъво
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суднинг ажрими тегишли тартибда почта алоқа бўлими орқали
жавобгарнинг охирги кўрсатилган манзилига юборилган бўлсада, бироқ
жавобгар манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси тўртинчи қисмида суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
“Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
тўғрисида”ги шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар жавобгарга
табиий газ етказиб бериши, жавобгар эса истеъмол қилинган табиий газ учун ўз
вақтида ҳақ тўлаши лозим бўлган.
Мазкур шартноманинг 4.3-бандига кўра, истеъмолчи хисоб-китоб қилиш
даври бошланишидан камида 5 кун олдин етказиб берувчининг ҳисоб рақамига
ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми
қийматининг 100 фоиз суммасини олдиндан тўлаб беришлиги назарда тутилган.
Даъвогар жавобгарга тармоқ орқали табиий газни етказиб бериб келган
бўлса-да, бироқ истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақини жавобгар даъвогарга
тўлаб бормаган, натижада жавобгар 2025 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига даъвогар
олдида 15 971 045 сўм қарздорлик вужудга келишига йўл қўйган.
Даъвогар томонидан жавобгар номига қарздорликни ўз вақтида бартараф
этиш ҳақидаги талабнома оқибатсиз қолдирилган, натижада даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, мавжуд қарздорликни ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 111-бандига кўра, истеъмолчи томонидан табиий
газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган
табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига
асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби
белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари
алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади) 8-моддасида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар суд мажлиси бўлиб ўтадиган кунга қадар ҳам қарздорлик бўйича
тўловларни амалга ошириш чораларини кўрмаган.
Баён этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 15 971 045 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 971 045 сўм асосий қарзни ундириш лозим
бўлади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш
масаласини
ўрганиб
чиқиб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ
давлат божини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисми кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 15 971 045 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128,170, 176-179-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Hududg zt ’min t” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
якка тартибдаги тадбиркор ELIBOYEV RAVSHANBEK SHAVKATOVICH
ҳисобидан 15 971 045 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
ELIBOYEV RAVSHANBEK
SHAVKATOVICH ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов