← Назад
Решение #2831888 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФК | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
13 291 символов
4-1902-2502/8740-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили *** (20.01.2025 йилдаги 39-51/114-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “***” фермер
хўжалиги ҳисобидан 22 186 190 сўм дебитор қарздорликни ва 1 852 392 сўм
устама (пеня)ни, жами 24 038 582 сўмни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда
“Даъвогар” деб юритилади) судга жавобгар “***” фермер хўжалиги (матнда
“Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъво аризасида томонлар ўртасида “Электр энергиясини якуний юридик ва
юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга сотиш шартномаси”
тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси
етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини
ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар
(истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги
натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 22 186 190 сўм дебитор
қарздорлик ва 1 852 392 сўм устама (пеня) вужудга келганлиги, қарздорликни
тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома
ҳам оқибатсиз қолдирилганини билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
22 186 190 сўм дебитор қарздорликни ва 1 852 392 сўм устама (пеня)ни
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан низони унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўз тушунтиришида,
даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб тушунтириш берилган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда 275994-сонли “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмолчиларга
сотиш шартномаси” (келгусида матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (корхона) жавобгарга электр
энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр
энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя
қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига олдиндан
тўланиши лозим бўлган электр энергия ҳақини ҳисобга олган ҳолда
22 186 190 сўм дебитор қарздорлик вужудга келган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол
қилиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармонининг 8-банди тўртинчи хатбошида,
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб истеъмолчиларга энергия ресурсларини
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида, улар томонидан
хабардор қилиш тартиби орқали тегишли мурожаат тақдим этилган тақдирда
эса — 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Бунда,
олдиндан ҳақ тўланмаган, шунингдек, 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
шартларида ҳисоб-китоб қилувчи истеъмолчилар томонидан ойнинг охиригача
якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур истеъмолчиларга
нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган
чоралар кўрилади, деб белгиланган.
Зеро, қарздорликни тан олиш бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил
1 ноябрь ҳолатида солиштирма далолатнома тузилган бўлиб, унга кўра
жавобгарни даъвогар олдида жами 34 177 199,71 сўм электр энергиясидан
қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга
21.11.2025 йилда юборилган №39/51-1088-сонли талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаган
ва жавобгар даъво судга топширилганидан кейин ҳам тўловни амалга
оширмаган ва асосий қарздорлик 22 186 190 сўмни ташкил этади ва суд ушбу
тўланмаган асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда - ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 18 декабрь кунидаги
№39/51-1120-сонли маълумотномага кўра, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини
бартараф этмасдан, қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги
маълум қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 22 186 190 сўм дебитор
қарздорлиги мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва даъвогар
вакилининг суддаги тушунтиришидан ташқари иш хужжатларидаги мавжуд
бўлган далиллар, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартнома, талабнома,
солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини
топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 22 186 190 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
1 852 392 сўм устама (пеня) ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.10-бандида, истеъмолчининг
электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия копенсацияси учун таърифга
устамалар, шунингдек ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта
ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови
ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилиши ва аванс
тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмаслиги, истеъмолчи
шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган
тақдида, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмаслиги ва
электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олиниши, ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланиши ва муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилиши, бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслигига келишилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 852 392 сўм пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги 163-сонли қарорида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий
қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1 852 392 сўм миқдорда пеня суммасини
ундиришни лозим топади.
Жавобгар суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра иштирок этмади ҳамда
судга ўзи томонидан мазкур қарздорликни тўлаб берилганлиги ёки даъво
аризаси юзасидан эътирозларини асословчи далилларни судга тақдим этмади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234,236,237,468-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118,127,128,170,176-180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 22 186 190 сўм дебитор
қарздорлик ва 1 852 392 сўм устама (пеня) ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
бюджетига 480 771,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров