← Назад
Решение #2831889 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онун | 242 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10270-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 18 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, «АААААА»
MCHJнинг қарздор– «ВВВВВВ» MCHJни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни кредитор вакили ЕЕЕЕЕЕ
(ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, «ВВВВВВ» MCHJ (СТИР 309658527)
«АААААА» MCHJ XK фойдасига жами 316.827.221 сўм миқдорида
қарздорликка йўл қўйган ва ушбу қарздорликни ундириш юзасидан
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 апрелда 4-10012504/32584-сонли, 2025 йил 5 июнда 4-1001-2526/53185-сонли ва 2025
йил 10 июнда 4-1001-2516/56261-сонли ҳал қилув қарорлари қабул
қилинган ва ижро варақаси берилган, ижро ҳужжати давлат ижрочилари
томонидан «Суд органлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-банди
талаблари асосида ижросиз қайтарилган.
Бунга кўра «АААААА» MCHJ XK судга ариза билан мурожаат қилиб,
«ВВВВВВ» MCHJни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб
ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза
бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик
аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор
якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари
ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини)
аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 21 апрелдаги 4-1001-2504/32584-сонли ҳал қилув
қарорига асосан «ВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААА» MCHJ XK
фойдасига 63.782.831 сўм, 2025 йил 5 июндаги 4-1001-2526/53185-сонли
ҳал қилув қарорига асосан 118.264.635 сўм қарздорлик, 800000 сўм
пеня ва 37500 сўм почта харажати, 2025 йил 10 июнда 4-10012516/56261-сонли ҳал қилув қарорига асосан 133.167.255 сўм
қарздорлик, 800000 сўм пеня ва 37500 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
«ВВВВВВ» MCHJ тўлов қобилиятига эга эмаслиги, транспорт
воситалари, бино-иншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни ундириш
тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонуни 40-моддасининг 3-бандига кўра ижросиз қайтарилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги
муносабати
билан
унга
нисбатан
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонун 241-моддасига асосан, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкин.
Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳозир
бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш
юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат
ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда
тутилган.
Қайд этилганларга асосан ҳамда қарздорнинг ўз мажбуриятини
бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар мажбурияти юзага келган
кундан
эътиборан
уч
ой
давомида
қарздор
томонидан
бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд кредиторнинг талабини асосли
деб ҳисоблаб, уни банкрот деб эътироф этишни ва унга нисбатан
тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси
вазифасига тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси О.Салимовани
тайинлашни лозим деб топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи
қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 52 ва
242-моддаларига ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
«АААААА» MCHJ XKнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВ» MCHJ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
«ВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААА» MCHJ XK фойдасига 1.236.000
сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари ҳамда 8.897.000 сўм
тугатиш бошқарувчиси иш ҳақи тугатиш бошқарувчиси орқали
ундирилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
О.Салимова тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига
риоя қилган ҳолда жамиятни тугатиш ишларини олиб борсин;
- амалга оширилган ишлар бўйича дастлабки ҳисоботни (тугатиш
ишлари якунланган бўлса якуний ҳисоботни) 3 ойлик муддатда тақдим
этсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган
деб ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича
неустойка (жарима, пеня) ва фоизлар ҳисоблаш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори тарафлар ва Давлат активларини бошқариш
агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров