Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8392 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 92655a97-cd36-43b4-a316-cc2b5fb1875c Claim ID PDF Hash 69b809b9e0450e0a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар **** акциядорлик тижорат банкининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 2 519 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган кредит фоизи қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий, даъвогар вакили **** (2025 йил 6 майдаги 5-007/262-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиқ ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) **** акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан бўлган 2 519 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни тарафлар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво ариза судга киритилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Мазкур иш бўйича суднинг 2025 йил 11 декабрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини тан олиб, қарздорликни тез кунларда бартараф этишини маълум қилган. Суд даъвогар вакилининг илтимосномасини, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 27 сентябрь куни 00248/63-сонли суб-кредит шартнмоаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади) тузилган. Мазкур кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга мева ва сабзовотларни сақлаш учун совутгич компрессор агрегатлари сотиб олиш учун 84 ой муддатга (шундан 24 ой имтиёзли давр) йиллик Lib r (6 йолик)+6,77 фоиз устама тўлаш шарти билан 125 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида 2 белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган. Лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, даъвогар олдида 2025 йил 1 август куни ҳолатига кредит фоизидан 2 519 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўратсида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя қилмай, қарздорликка йўл қўйган. Булар иш ҳужжатларидаги шартнома, тўлов жадвали, маълумотнома, тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар вакилининг судга тақдим этган банк айланма маълумотига кўра, судга даъво топширилганидан кейин ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 519 АҚШ доллари миқдоридаги фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. 3 ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий тусдаги даъво талабларидан даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (412 000 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши белгиланган. Қонуннинг 17-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланади ва ундирилади. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилган сана 2025 йил 20 ноябрь куни ҳолатига 1 АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюта курси 11 910,93 сўмни ташкил этган. Шунга кўра, мазкур даъво бўйича даъво суммаси 30 003 632,67 (2 159 *11 910,93) сўмни ташкил этиб, унинг 2 фоизи миқдорида 600 072,65 сўм давлат божи ундирилиши лозим. Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво тўлиқ қаноатлантирилганлиги боис, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгардан республика бюджетига 600 072,65 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** акциядорлик тижорат банки фойдасига 2 519 АҚШ доллари миқдорида кредит фоиз қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 600 072,65 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****