Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6278 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5c8725a5-5aa2-4271-bcb3-a2b3535bdd8f Claim ID PDF Hash a1bca18ef7b6f2e8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 324-моддаси нинг 324 law
ИПКнинг 3242-моддаси ИПКнинг 3242 law
ИПК 3242-моддаси ИПК 3242 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6278-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абдураимов Апелляция инстанция судида ишни кўрган судья У.Холиков Тафтиш инстанция судида маърузачи судья Т.Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Андижон шаҳри 2025 йил 18 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Атабаев ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, аризачи вакили М.Мавланов (ишончнома асосидад)нинг иштирокида аризачи “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ ht k rt m rq -xizm ti 2022” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича чиқарилган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими ҳамда Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 ноябрь кунги қароридан норози бўлиб, “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган тафтиш тартибидаги шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ht k rt m rq -xizm ti 2022” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Шунингдек, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Мазкур ажрим устидан аризачи томонидан апелляция шикояти берилган ва унда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъво аризани иш юритувга қабул қилиш сўралган. Апелляция инстанциясининг 2025 йил 18 ноябрь кунги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантириш рад этилган олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатлари зиммасида қолдирилган ҳамда аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажати ундирилган. Аризачи, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 18 ноябрь кунги қароридан норози бўлиб, Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, 4-1701-2502/6278-сонли иш бўйича биринчи инстанция судининг даъво аризани қайтариш ҳақидаги 2025 йил 24 октябрь кунги ажримни ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, даъво аризани иш юритувга қабул қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Иш тафтиш инстанциясида кўрилиши жараёнида “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат этган. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати мазкур холатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 324-моддасига асосан, ишни қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати аризачининг тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва тафтиш инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги ариза билан судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, тафтиш шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, тафтиш шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Зеро, ИПКнинг 3242-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд хужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Яъни, тафтиш шикоятдан воз кечиш, қонун ҳужжатларига хилоф эмас, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди, ҳал қилув қарорига нисбатан протест берилмаган ҳамда бошқа шахслар томонидан шикоят қилинмаган. ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан, тафтиш шикояти иш юритишга қабул қилингандан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, тафтиш инстанциясида иш юритишни тугатади. Иқтисодий суд тафтиш инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради. Юкоридагиларга кўра, судлов ҳайъати аризачининг тафтиш шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилиб, тафтиш шикояти юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади. Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд ҳаражатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, тафтиш инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта ҳаражати тўловларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин судлов таркиби, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 195, 3242-моддаларини қўллаб АЖРИМ ҚИЛДИ: “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамиятининг 4-1701-2502/6278-сонли иш бўйича қабул қилинган Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 18 ноябрь кунги қароридан норози бўлиб берилган тафтиш шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ҳамда ушбу апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “ mid x bi s i n ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга қиради. Ажримдан норози томон ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи: Н.Юнусов ҳайъат аъзолари: С.Умаралиев Т.Атабаев