← Назад
Решение #2831922 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
12 056 символов
4-1902-2502/8728-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда
жавобгар вакиллари иштирокисиз, даъвогар вакили *** (20.10.2025 йилдаги
07-04/846-сонли ишончнома ва 02.10.2025 йилдаги 03755-S -сонли буйруқ
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан жами 12 266 000 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар ***
(бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
“***” (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан
12 266 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли
сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида
жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги тушунмовчилик сабаб
ошириб хато кўрсатилгани, аслида унинг муддати ўтган кредит қарздорлиги
судга даъво аризаси киритилган вақтда кам бўлганлигини билдириб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар *** билан жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор “***” ўртасида 21.07.2025 йилда тузилган 967Y000378-сонли кредит
шартномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
10 ноябрдаги ПФ-193-сонли фармонига мувофиқ “Тадбиркорликни
ривожлантириш компанияси” лойиҳаси асосида сартарошлик, маникюр,
педикюр ва косметолог хизматлари кўрсатиш мақсадида маиший техник,
мебель жиҳозлари ҳамда енгил конструктсиядан иборат бинони сотиб олиш
учун 84 (саксон тўрт) ой (2032 йил 21 июлгача) муддатга, асосий қарз
тўловлари бўйича 24 (йигирма тўрт) ой имтиёзли давр асосида, йиллик
22 (йигирма икки) фоиз ҳақи тўлаш шарти билан жами 100 000 000 (бир юз
миллион) сўм миқдорида узоқ муддатли кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича даъвогар томонидан зиммасига олинган
мажбуриятлар бажарилиб, кредит маблағлари жавобгар ҳисобига ажратилган.
Жавобгар томонидан эса кредит шартномасининг бир қисми ҳисобланган тўлов
графиги бўйича шартномавий мажбуриятлари бажарилмасдан, банк олдида
кредитнинг фоиз қарзидан 12 266 000 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигига йўл қўйилганлиги важи билан Палата даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан 12 266 000 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Бироқ, банк томонидан жавобгарга юборилган 04.11.2025 йилдаги
59-04/2124-сонли огоҳлантириш хатида, жавобгарнинг 2025 йил 4 ноябрь куни
ҳолатида банк олдида 4 429 623,97 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
ажралмас қисми ҳисобланган кредитни қайтариш графигига асосан жавобгарга
ажратилган кредит суммасига 10.11.2025 йил кунида 1 868 493,20 сўм
навбатдаги фоиз ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра, жавобгарнинг банк олдида 2025 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига
4 429 623,97 сўм ҳамда 10.11.2025 йил кунидаги 1 868 493,20 сўм фоизни қўшиб
ҳисоблаганда, жами 6 298 117,17 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Бу ҳолатлар иш ҳужжатларида мавжуд бўлган банк томонидан
жавобгарга юборилган 04.11.2025 йилдаги 59-04/2124-сонли огоҳлантириш
хати ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг ажралмас қисми
ҳисобланган кредитни қайтариш графиги билан ўз исботини топади.
Бундан кўринадики, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилишда, шошма-шошарликка йўл қўйиб, жавобгарнинг муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлигини аниқ ҳисоб-китоб қилмасдан судга ортиқча кредит фоиз
қарздорлигини қўшган ҳолда даъво аризаси киритилган кўринади.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг 6 298 117,17 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини асоссиз деб ҳисоблаб,
уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда —
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Қайд этилган асосларга кўра, суд даъво аризани қисман
қаноатлантиришни, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***”дан даъвогар
фойдасига 6 298 117,17 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” вакили судга иштирок этмади
ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим
этмади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, мазкур иш бўйича суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама этиб, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги сабабли даъво
талабининг қаноатлантирилган қисми бўйича суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, даъво талабининг рад қилинган қисми бўйича суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик
кодексининг
236,327,333,732,735,736,744-моддалари
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан даъвогар ***
фойдасига 6 298 117,17 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 211 546 сўм давлат божи;
Даъвогар *** ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 200 454
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров