← Назад
Решение #2831924 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ла олмаслиги сабабли унга нисбатан ИПК | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9258-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
Қ.Қўзиеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар *** манфаатида жавобгарлар *** ҳамда
*** Бухоро вилоят филиалига нисбатан гаров мулкини ким ошди савдосидаги
бошланғич баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Хамидходжаев (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгарлар *** (матнда 1-жавобгар деб юритилади),
*** Бухоро вилоят филиали (матнда 2-жавобгар деб юритилади)га нисбатан
гаровга қўйилган даъвогарга тегишли бўлган Ғиждувон тумани Соктари МФЙ
Саидкент кўчаси 71 уйда жойлашган умумий ер майдони 1000 кв.метр,
қурилиш майдони 199,27 кв.метр, умумий фойдали майдони 199,27 кв.метр
бўлган “АЁҚШ бино ва иншоотлари”ни ким ошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархини белгилаб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
“АЁҚШ бино ва иншоотлари”ни ким ошди савдосидаги бошланғич реализация
қилиш нархини белгилаб беришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгарлар вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида
жавобгарнинг суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд.
Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг
иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани рад
қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва 1-жавобгар ўртасида
2022 йил 11 май куни 67-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига асосан жавобгар даъвогарга автомобилларга техник хизмат
кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида йиллик 14 фоиз устама
тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 1.500.000.000 сўм миқдорда кредит
ажратиш, даъвогар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни
қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 18
майдаги ипотека ва гаров шартномасига асосан даъвогарга тегишли Ғиждувон
тумани Соктари МФЙ Саидкент кўчаси 71 уйда жойлашган умумий ер
майдони 1000 кв.метр, қурилиш майдони 199,27 кв.метр, умумий фойдали
майдони 199,27 кв.метр бўлган “АЁҚШ бино ва иншоотлари” ер участкасидан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасига асосан даъвогарга
1.500.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ даъвогар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоизларини ўз вақтида
тўламаган.
Шунга кўра даъвогарнинг жавобгар олдида 2025 йил 25 августь куни
ҳолатида 1.014.574.700,31 сўм кредит асосий қарзи (шундан муддати ўтган
141.609.550,51 сўм) 56.140.103,85 сўм кредит фоиз қарзи вужудга келган.
Жавобгар томонидан судга мурожаат қилиб даъвогардан кредит қарзини
ундириш ва гаров мулкига қаратишни сўраган.
2025 йил 14 октябрдаги Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
4-2001-2505/8804-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарорига кўра, даъвогардан жавобгарга 1.014.574.700,31 сўм кредит асосий
қарзи (шундан муддати ўтган 141.609.550,51 сўм) 56.140.103,85 сўм кредит
фоиз қарзини ундириш ҳамда ундирувни даъвогарга тегишли бўлган
Ғиждувон тумани Соктари МФЙ Саидкент кўчаси 71 уйда жойлашган умумий
ер майдони 1000 кв.метр, қурилиш майдони 199,27 кв.метр, умумий фойдали
майдони 199,27 кв.метр бўлган “АЁҚШ бино ва иншоотлари” ер участкасидан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилган ва ушбу гаров мулкининг
ким ошди савдосидаги бошланғич нархини ўзаро келишувга кўра
1.240.000.000 сўм этиб белгиланган. Мазкур суднинг қарори айни пайтда
қонуний кучида, шикоят қилинмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 281-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ушбу
Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган
тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида
сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди
савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи
ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда,
мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати
бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ
барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф
томонидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалари ҳақидаги” қарорининг 23-банди тўртинчи
қисмига кўра, Қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган молмулкка қаратиш тўғрисидаги ишларни кўриш пайтида гаровга қўйилган молмулкни бошланғич баҳоси юзасидан низо бўлганда, у ишда иштирок этувчи
шахсларнинг илтимосномасига кўра, суд томонидан мажбурий тарзда
баҳоланади.
Мазкур ҳолатда 2022 йил 18 майдаги ипотека ва гаров шартномасига
кўра, гаровга қўйилган “АЁҚШ бино ва иншоотлари”нинг ким ошди
савдосидаги бошланғич сотиш нархи тарафлар ўртасидаги келишувга асосан
1.240.000.000 сўмга белгиланган. Шунингдек, 2025 йил 14 октябрь куни
Бухоро туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-2001-2505/8804-сонли
иқтисодий иш доирасида даъвогарга нисбатан гаров мулки нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли кредит қарздорлигини
ундириш ва гаров мулкига қаратиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ваҳоланки, даъвогар мазкур иш бўйича гаровдаги мол-мулкнинг
бошлангач баҳосини белгилаш бўйича эътироз билдирмаган. Қолаверса,
мазкур суд қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилган. Суднинг ҳал
қилув қароридан норози бўлиб шикоят берилмаган. Мазкур ҳолатда,
даъвогарнинг жавобгарга нисбатан гаров таъминотини ким ошди савдосидаги
бошлангич реализация қилиш нархини белгилаш тўғрисидаги даъво талаблари
асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни лозим
топади.
Суд жавобгар банк филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги, яъни
иқтисодий судда низо бўйича тараф бўла олмаслиги сабабли унга нисбатан
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаблари асоссиз бўлганлиги сабабли, суд харажатларини
даъвогар зиммасига қолдиришни олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига 4.120.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 157, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантишдан рад қилинсин.
Жавобгар ***нинг Бухоро БХО бўлинмасига нисбатан иш юритиш
тугатилсин.
Даъвогар ***дан республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова