Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2503/8380 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI Ответчик / Подсудимый Y NGID L -B ORI
Source ID 145bd5db-945b-4670-8cdd-1b30eeaa30e1 Claim ID PDF Hash 272cccab1a2db254... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2503/8380-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 18 декабрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида Мирзачўл туман прокуратурасининг жавобгар “Y NGID L -B ORI” фермер хўжалиги ҳисобидан 44.879.840 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни прокурор ёрдамчиси А.Мусаев ва даъвогар вакили Ғ.Умаров (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида Мирзачўл туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y NGID L -B ORI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 44.879.840 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогар манфаатларини ҳимоя қилиб, даъво аризаси важларини такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида электр энергияси истеъмоли юзасидан тузилган шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида 44.879.840 сўм қарздорлик юзага келганлигини, қарздорлик юзасидан талабнома юборилганлиги, лекин жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, электр энергиясини жавобгар томонидан истеъмол қилинганлиги юзасидан белгиланган тартибда қабул қилиб олганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, суд ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр энергиясини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандига кўра “таъминотчи” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар)га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. ФК 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга электр энергиясини етказиб берган. ФК 474-моддасига асосан агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши лозимлигига келишилган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган электрнинг ҳақини тўлаб бериши лозимлиги юзасидан жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар жавобгарнинг асосий қарздорлиги 44.879.840 сўмни ташкил этганлиги асоси билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, етказиб берилган электр энергияси юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга электрон ҳисоб-варақ фактуралар юборилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида мавжуд 44.879.840 сўм қарздорлик мавжудлиги юзасидан таққослаш далолатномаси расмийлаштирилган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 44.879.840 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли ҳисобланади. Қолаверса, жавобгар томонидан суд муҳокамасига қадар даъвони инкор этувчи далиллар ва ҳужжатлар кўрсатилган ёзма фикр тақдим этилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилган ҳолатлар, бир томонлама таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ фактуралар, истеъмолчининг шахсий истеъмол картаси ҳамда бошқа иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу боис, суд даъвонинг 44.879.840 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъво аризасини қаноатлантиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти манфаатида Мирзачўл туман прокуратурасининг жавобгар “Y NGID L B ORI” фермер хўжалиги ҳисобидан 44.879.840 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR T RMOQL RI” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Y NGID L -B ORI” фермер хўжалиги ҳисобидан 44.879.840 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Y NGID L -B ORI” фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 897.596,80 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Раислик қилувчи А.Хужаназаров