← Назад
Решение #2831934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 631 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2507/118156-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 18- декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Д.Собиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ж.Мансуров (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар
номи” МЧЖнинг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 25000000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни,
суд ўз биносида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қўйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва
жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 23.01.2025 йил куни 23/01-сонли
монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш тўғрисида умумий
қиймати 100000000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
жавобгар ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, даъвогар эса
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, даъвогар томонидан олдиндан
27.01.2025 йил куни шартнома қийматининг 50 фоизи 50000000 сўм пул
маблағлари жавобгарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун
ўтказилган пул маблағларининг 25000000 сўм қисми қайтарилган бўлсада,
қолган 25000000 сўм қисми қайтарилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 25000000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан, жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 50000000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлигини, жавобгар томонидан шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлигини, шу сабабли 25000000 сўм қисми
қайтарилган бўлсада, қолган 25000000 сўм қисми қайтарилмаганлигини
билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида, шартнома бўйича даъвогар
жавобгарни ётоқхона ва махсус кийимлар билан таъминлаш мажбуриятини
олган бўлсада, ушбу мажбуриятларни бажармаганлиги учун шартнома
мажбуриятлари бажарилмаганлигини, 25 млн сўмга ўзи ва ишчиларига
қурилиш учун махсус кийимлар сотиб олганлигини, объект жойлашган жойга
барча ишчилари билан бориш учун йўл кира ҳақи тўланганлигини, бир кун
меҳмонхонада қолишгани учун меҳмонхонага тўловлар қилинганлигини
билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Гарчанд, тарафлар ўртасидаги тузилган шартнома, шартнома деб
номланган бўлсада, лекин шартнома мазмуни ва тарафларнинг ўзаро
шартномавий муносабатларига кўра, улар ўзаро пудрат шартномаси
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини амалга оширганлар. Шу сабабли, суд
тарафлар ўртасидаги муносабатларга Фуқаролик кодексининг пудрат
шартномаси муносабатларини тартибга солувчи нормаларини қўллашни
лозим деб, ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва
жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 23.01.2025 йил куни 23/01-сонли
монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш тўғрисида умумий
қиймати 100000000 сўмлик пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра,
жавобгар монтаж ишларини бажариш, даъвогар эса тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, даъвогар томонидан олдиндан
27.01.2025 йил куни шартнома қийматининг 50 фоизи 50000000 сўм пул
маблағлари жавобгарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун
ўтказилган пул маблағларининг 25000000 сўм қисми қайтарилган бўлсада,
қолган 25000000 сўм қисми қайтарилмаган. Натижада, жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарзи 25000000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва жавобгар
вакилларининг суд мажлисидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини
топади.
Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2бандига асосан, 236000000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида
даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини билдириб, бу ҳақида судга
ариза тақдим қилди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 25000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта
харажати, 500000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000
сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 386-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176, 177, 178, 179, 180, 186,
259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи”
МЧЖ ҳисобидан 25000000 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати,
500000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит рақамига 103000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести)
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова