← Назад
Решение #2831936 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 914 | — | code_article | |
| Кодекс | 915 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 957 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1805-сонли иш
Судья: И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 18 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида,
суд ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта компанияси манфаатида
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов Бахтиёржон
Рахматуллаевич ҳисобидан 17 054 442,31 сўм қарздорликни регреес тартибида
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишга мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Капиталбанк” АТБни жалб қилган
ҳолда ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси даъвогар – “
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта
компанияси(бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Мадрахимов Бахтиёржон Рахматуллаевич (банк буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 17 054 442,31 сўм қарздорликни регреес тартибида
ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Капиталбанк” АТБ жалб этилган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома киритиб, ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган. Жавобагар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Учинчи шахс
“Капиталбанк” АТБ вакили суд мажлисида иштирок этмади, бироқ судга
маълумотнома юбориб, жавобгарнинг банк олдидаги 17 054 442,31 сўм кредит
маблағидан бўлган қарздорликни “
INSUR N ” акциядорлик жамияти
суғурта компанияси тўлаб берганлигини маълум қилган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи,
учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар асосида тарафлар ва учинчи шахс
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 914-моддаси биринчи қисмига асосан суғурта фуқаро
ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти(суғурталовчи)
билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга
оширилади. Кодекснинг 915-моддасига кўра мулкий суғурта шартномасига
мувофиқ бир тараф( суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ(суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа(суғурта ҳодисаси)
содир бўлганда бошқа тарафга(суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси
шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга(наф олувчига) бу ҳодиса
оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган
сумма(суғурта пули) доирасида тўлаш(суғурта товони тўлаш) мажбуриятини
олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра суғурталовчи “
INSUR N ”
акциядорлик жамияти суғурта компанияси ва суғурта қилдирувчи
“Капиталбанк” АТБ ҳамда якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов
Бахтиёржон Рахматуллаевич иштирокида 2024 йил 19 сентябрда 0276/14691/1/2439963-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит
маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш ҳақида суғурта шартномаси
имзоланган. Мазкур шартномага асосан 2024 йил 23 сентябрь кунидан 2028
йил 17 сентябрга қадар кредитни қайтмаслиги хавфини суғурта қилиш бўйича
0276/1469-1/1/2439963-сонли суғурта полиси тақдим этилган. “Капиталбанк”
АТБ ва якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов Бахтиёржон Рахматуллаевич
ўртасидаги 2024 йил 18 сентябрь куни 168/2484/КВ-сонли кредит шартномаси
тузилган. Мазкур кредит шартномасига асосан банк якка тартибдаги
тадбиркор Мадрахимов Бахтиёржон Рахматуллаевичга 132 290 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратган. Даъвогар - “
INSUR N ”
акциядорлик жамияти суғурта компанияси бош суғурта шартномасига асосан
2025 йил 30 июнь куни тўлов ҳужжатига асосан якка тартибдаги тадбиркор
Мадрахимов Бахтиёржон Рахматуллаевичнинг банк олдидаги 17 054 442,31
сўм кредит қарздорлигини қоплаб берган. Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 957-моддасига асосан агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта
қилдирувчи(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун
жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ваҳоланки суғурталовчи - “
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта компанияси ва суғурта
қилдирувчи “Капиталбанк” АТБ ҳамда якка тартибдаги тадбиркор
Мадрахимов Бахтиёржон Рахматуллаевич ўртасидаги 2024 йил 18 сентябрь
кунги 168/2484/КВ -сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит
маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш ҳақидаги шартномаси асосида
“Капиталбанк” АТБнинг “
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта
компаниясига юборган талабномасига асосан жавобгарнинг банк олдидаги 17
054 442,31 сўм кредит маблағидан бўлган қарздорлигини қоплаб берган.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш учун
қонуний асослар мавжуд деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Суд давлат божи ва почта харажатларини муҳокама қилиб, иш бўйича
ҳисобланган 412 000 сўм давлат божини ва 41 200 сўм почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта
компанияси фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов
Бахтиёржон Рахматуллаевич ҳисобидан 17 054 442,31 сўм миқдоридаги
маблағ регреес тартибида ундирилсин.
Даъвогар – “
INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта
компанияси фойдасига жавобгар -якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов
Бахтиёржон Рахматуллаевич ҳисобидан 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар -якка тартибдаги тадбиркор Мадрахимов Бахтиёржон
Рахматуллаевич ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
И.Х.Жураев