Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9212 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a94ba6c6-0a18-4f47-a4ad-c30ffa432e8e Claim ID PDF Hash 6eb78d76effd9cc8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 149-моддаси нинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 154-моддаси ФК 154 law
ра ФК 153-моддаси ра ФК 153 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9212-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 18 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар *** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан 97.000.000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Д.Майданюк (ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Ширинов (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 97.000.000 сўмлик пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, ҳақиқатда даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 31 декабрь кунига қадар қайтариш шарти билан 97.000.000 сўмлик моддий ёрдам берилганлигини, бугунги кунда шартноманинг муддати ўтганлиги ҳамда даъво муддати ўтганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2207/5578-сонли иш бўйича 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йил 30 мартдаги Ф5-сонли молиявий ёрдам ва қарз шартномасига асосан 2019 йил 30 мартдаги тўлов топшириқномаси билан 97.000.000 сўм пул маблағларини кўчириб берилганлиги, бироқ мазкур пул маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчисининг мазкур пул маблағларини қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати уч йил. ФКнинг 154-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. Судга тақдим этилган тарафлар ўртасидаги молиявий ёрдам (фоизсиз қарз) шартномасининг 1.2-бандига кўра, қарз берувчи (даъвогар) қарз олувчи (жавобгар)га молиявий ёрдам пул маблағини фоизсиз ва тўловсиз 2019 йил 31 декабрь кунига қадар қайтариш шарти билан берилиши келишилган. Бинобарин, даъвогар жавобгар нисбатан молиявий ёрдам сифатида берилган қарз пул маблағларини қайтариш даъво талаби юзасидан 2020 йил 1 январь кунидан бошлаб ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган. Бироқ, даъвогар жавобгарга нисбатан мазкур шартнома асосида қарз пул маблағларини қайтариш ҳақида уч йиллик даъво муддатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаган. Даъво аризаси судга 2025 йил 12 ноябрь куни тақдим қилинган. Жавобгар вакили суд мажлисида мазкур низо юзасидан шартнома ва даъво муддати ўтганлиги ҳақида ёзма ва оғзаки эътирозлар билдирилди. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво муддати ўтган ҳисобланади. ФК 153-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 282-сонли қарорининг 8 ва 8.1-бандларига кўра ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. Судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим. Шу сабабли суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, даъво муддатини қўллашни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини унинг зиммасига юклашни ва даъвогардан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 1.940.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179 ва 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти вакилининг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъво муддати қўлланилсин. Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар *** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали республика бюджетига 1.940.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар *** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3