← Назад
Решение #2831953 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 18 декабрь
4-1501-2502/21942-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Андижон
вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекциясининг
жавобгар - «Огаре§ апб §агбеп§ 1пуе§1шеп1» акциядорлик жамиятидан 8 778 844 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат
инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Огаре§ апб §агбеп§ туе§1теп1» акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан оммавий офертага асосан 8
778 844 сўм қарздорликни ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Давогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ушбу иқтисодий ишни
даъвогарнинг иштирокисиз кўриб чиқилишини сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси
биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Огаре§ апб §агбеп§ туе§1теп1» акциядорлик
жамияти (“Буюртмачи”) томонидан “ту.до^.из” давлат хизматлари ягона интерактив
портали орқали Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат инспекцияси (“Ижрочи”)га кўчмас мулк объектларида қурилиш-монтаж
ишларини амалга ошириш бўйича хабарнома (оферта) юборилган.
Ушбу хабарномага кўра, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва
тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга ошириш учун 8 778 844
сўм белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февраль кунги ПҚ-4586сонли “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорининг 8.-бандига
кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши
шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари
қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз)
белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20
апрелдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш
учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий
регламентининг 15-банди тўртинчи хатбошисига кўра, Ҳудудий инспекция сўровнома
тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида, сўровномада кўрсатилган объектнинг
қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизи миқдорида (қўшимча қиймат
солиғисиз) ажратмани белгилаган ҳолда инвойсни шакллантиради.
Ушбу Маъмурий регламентнинг 20-бандига кўра, ариза берувчи инвойсда
кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой муддатда тўлаши шарт деб
белгиланган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан объектларда бажарилган қурилиш-монтаж
ишлари қийматидан тўланадиган ажратмалар ҳисобидан 8 778 844 сўм қарздорлик
юзага келган бўлсада, ушбу қарздорликлар муддатида бартараф қилинмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 8 7 7 8
844 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 8 778 844 сўм асосий қарз, тўланган 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 110, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида
назорат инспекцияси фойдасига жавобгар «Огаре§ апб §агбеп§ туе§1теп1»
акциядорлик жамиятидан 8 778 844 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати, жами 9 232 044 сўм ундирилсин.
М
Игида иштирок этувчи [Д
устидаи гиу суд оркали
(ггротест) келтггрггшга ҳаклгг.
Раислик этувчи:
^ррдат ичида суднинг ҳал килув карори
3? тИ^лгсодггй судггга апелляцггя шикояти
Т.Маматожиев