← Назад
Решение #2831956 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21627-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов, даъвогар
АТБ «А»нинг жавобгар ЯТТ «Б» ҳисобидан 2701564,83 сўм асосий қарз,
1171559,32 сўм фоиз, 414499,92 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТБ «А» (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ «Б» (бундан буён матнда – жавобгар)
ҳисобидан муддати ўтган 2701564,83 сўм асосий қарз, 1171559,32 сўм фоиз,
414499,92 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан почта орқали
юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2025 йил 22 январда тузилган 19сонли шартномасига асосан жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти
билан 36 ой муддатга жами 60000000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар корхона томонидан 2025 йил 24 ноябрь куни ҳолатига
муддати ўтган 2701564,83 сўм асосий қарз, 1171559,32 сўм фоиз
қарздорликка йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ҳисобидан 2701564,83 сўм асосий қарз,
1171559,32 сўм фоиз қарздорлигини ундириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 414499,92 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.3-бандида,
тўловлар кечиктирилганда муддати ўтган кредит суммасига нисбатан 1,5
баравар фоиз ҳисобланиши ва кечиктирилган ҳар бир кун учун асосий қарз ва
фоизларга 0,2 фоиз пеня ҳисобланиши келишилган.
Бироқ,
шартноманинг
ушбу
бандида
мажбуриятларни
бажарилмаганлиги учун жавобгарлик тури сифатида оширилган фоиз ва пеня
ҳисоблаш назарда тутилган бўлиб, айнан бир мажбурият бузилиши учун
жавобгарлик чораларидан бирини қўллаш лозим бўлади.
Мазкур ҳолатда, мажбурият бузилиши учун оширилган фоиз
ҳисобланганлиги ва уни қаноатлантирилганлиги сабабли даъвонинг пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 2701564,83 сўм асосий қарз,
1171559,32 сўм фоиз ва 41200 сўм почта ҳаражати ундириш, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «А» фойдасига жавобгар – ЯТТ «Б» ҳисобидан
2701564,83 сўм асосий қарз, 1171559,32 сўм фоиз ва 41200 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Республика бюджетига жавобгар ЯТТ «Б» ҳисобидан 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов