Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9803 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eb2934d4-e5da-44c8-8555-e7622d96ec01 Claim ID PDF Hash 45fbb0bff373135d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
Ушбу Кодекснинг 666-моддаси Ушбу Кодекс 666 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9803-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 18 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида даъвогар "*********" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "*********" МЧЖга нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Хўжамқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар "*********" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "*********" МЧЖ (кейинги ўринда - жавобгар)дан 13 121 257,74 асосий қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан пудрат шартномаси ва қўшимча келишув тузилган бўлиб, мажбуриятлар лозим даражада жавобгар томонидан бажарилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг ажрими юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 17 сентябрда 8909/1-сонли субпудрат шартномаси ҳамда 2021 йил 23 августда 163-08/01сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур шартномага кўра “Ёрдамчи пудратчи”-жавобгар мазкур шартнома шартларига "Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалини реконструкция қилиш" лойихада кўзда тутилган объектни фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олиши, "Бош пудратчи"-даъвогар эса “Ёрдамчи пудратчи”-жавобгарга қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиб ишларни қабул қилиш ва маблағ билан таъминловчи орган томонидан молиялаштиргач тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида "Бош пудратчи хизмати-Қурилиш монтаж ишларидан 3 фоиз ҚҚС билан ушлаб қолиниши белгиланган. Даъвогар мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, жавобгарга пудрат ишларини амалга ошириш учун жами 496 000 000 сўм тўловларни амалга оширган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактураларда жавобгар томонидан 497 914 147,30 сўмлик ишлар бажарилганлиги қайд этилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактуралар билан бажарилган ишлар қийматининг 3 фоизи миқдорида 15 035 405 сўмлик Бош пудратчининг харажатлари суммаси тасдиқланган. Даъвогар томонидан тўлаб берилган тўловлар ва 3 фоиз Бош пудратчи харажатлари билан бирга жавобгарнинг жами 13 121 257,74 сўм қарздорлиги юзага келган. Мавжуд қарздорликларни тўлаб бериш ҳақидаги даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат шартномасини лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан берилган маблағларга нисбатан ишларнинг кўп бажарилганлиги ҳамда бажарилган ишлар қийматидан 3 фоиз “Бош пудратчи” – даъвогарнинг харажатлари қоплаб берилмаганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра суд, қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 121 257, 74 сўм қарздорликни, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджтига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 328, 333, 631, 634-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*********" МЧЖдан даъвогар "*********" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 13 121 257, 74 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро вврақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов