Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2502/10246 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 354a2d01-13d3-447b-93f7-d1d2a0af4c4e Claim ID PDF Hash b7c69ed9ee65ddc5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10246 - сонли иқтисодий иш Чуст тумани Судья – Д.Соатов ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ 2025 йил 18 декабрь Чуст туманлараро иқтисодий суди судья Д.Соатов раислигида, судья ёрдамчиси О.Мирзакуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – АААА, жавобгар – “ВВВВВ” АЖга нисбатан 44.988.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, очиқ суд мажлисида даъвогар вакили – XXXXX, жавобгар вакили – YYYYYларнинг иштирокида Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар – АААА судга мурожаат этиб, жавобгар – “ВВВВВ” АЖга нисбатан 44.988.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлади. Жавобгар вакили даъвони тўлиқ тан олди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида хизмат кўрсатиш тўғрисида 05.02.2024 йилда №20240301079 – сонли ва 18.04.2025 йилда №20250302114-сонли шартномалар имзоланган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига асосан “Юклар сақланаётган омборларда камида бир йилда бир маротаба фумигация профилактика ишларини амалга ошириш” хизматини кўрсатиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва келишилган ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартномалар доирасида тарафлар ўртасида 44.988.000 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш чоралари кўрилган. Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган. Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақфактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги №489-сонли “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисидаги” қарори 2-иловаси; 61 - бандида электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар жавобгарга электрон шартнома, таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда юборган ва жавобгар томонидан электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Бу ҳолатда, ўтган давр мобайнида қарздорлик тўланмай келинаётганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли, даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. 2 Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 44.988.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда 899.760 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - “ВВВВВ” АЖ ҳисобидан, даъвогар – АААА фойдасига 44.988.000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ҳамда 899.760 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин. Судья Д.Соатов 3