Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2404/2371 Дата решения 18.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID f903737e-008b-42bd-bb29-cb094744c9b5 Claim ID PDF Hash da26ab0a395d9fb4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 310-моддаси ИПК 310 law
йича иш юритиш ИПК 3242-моддаси йича иш юритиш ИПК 3242 law
ИПК 3242-моддаси ИПК 3242 law
чирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддаси чирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекс 197 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2404/2371-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Умаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Мамажонова Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Наманган шаҳри 2025 йил 18 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья А.Хоназаровнинг раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва Қ.Ходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар БББ ҳисобидан 335 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарори устидан ВВВнинг тафтиш тартибидаги шикоятини, Наманган вилояти прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, ВВВ вакили Д.Холмирзаев иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 335 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган. Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 335 000 000 сўм ҳамда тўланган 34 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 6 700 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. 1 Шунингдек, жавобгар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларида бюжет шаффофлигини бузиш ҳуқуқбузарлиги ҳамда бюджет интизомини бузиш, давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиш аломатлари мавжудлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун Наманган шаҳар прокуратурасига хусусий ажрим чиқарилган. Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ВВВ (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия бўлими деб юритилади) тафтиш тартибида шикоят қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14 майдаги ҳал қилув қарори ҳамда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 4 сентябрдаги қарорини бекор қилишни, даъво аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида прокурор иситиш қозонларининг нархларига аниқлик киритиш учун экспертиза тайинлаш, даъвогардан ҳисобварақ-фактураларни олиш, иситиш қозонларидан бири ишламаётганлиги сабабли назорат ўлчови ўтказиш тўғрисида илтимосномалар билан мурожаат этди. Иқтисодиёт ва молия бўлими вакили илтимосномаларга эътирози йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати илтимосномаларни қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли илтимосномаларни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иқтисодиёт ва молия бўлими вакили шикоятни қаноатлантиришни сўради. Прокурор шикоятни қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари ҳужжатларини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати, Иқтисодиёт ва молия бўлими вакилининг тушунтиришини, прокурорни фикрини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тафтиш тартибидаги шикоят бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 310-моддасининг биринчи, бешинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанция судининг ҳал қилув 2 қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилади. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган ва тафтиш тартибида шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) кўриб чиқилмайди. Ҳал қилув қарори 2024 йил 19 июнда қонуний кучга кирган бўлиб, тафтиш тартибидаги шикоят бир йил тўрт ой 22 кун ўтгандан сўнг 2025 йил 10 ноябрда Наманган туманлараро иқтисодий судига топширилган. Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тафтиш тартибида шикоятни бериш ва тафтиш тартибида шикоятни бериш муддати тикланиши мумкин бўлган қонунда белгиланган муддат ўтказиб юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида” 2024 йил 25 июндаги 21-сонли қарорининг 6.2-бандида, агар тафтиш тартибидаги шикоят ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йилдан кейин берилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланиши, агар тафтиш тартибидаги шикоят (протест) қонунда белгиланган шикоят (протест) бериш муддати ўтганидан кейин берилган ва у тафтиш инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб иш юритишга қабул қилинган бўлса, шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатилиши тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида, шикоят (протест) ушбу Кодексга мувофиқ тафтиш тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, ишни тафтиш тартибида кўраётган суд тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. ИПК 3242-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 197-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида, молия органлари - барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгилаб қўйилган. 3 Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати Иқтисодиёт ва молия бўлимининг тафтиш тартибидаги шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, давлат божи ундирмасликни, Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 195, 324, 3242, 3244-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қилди: ВВВнинг тафтиш тартибидаги шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. ВВВ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Хоназаров ҳайъат аъзолари Ш.Тўхтабоев Қ.Ходжаев 4